ўзбекистон республикасининг мактабгача таълим соҳасига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари

DOC 132,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545027440_73302.doc ўзбекистон республикасининг мактабгача таълим соҳасига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари режа: 1. ўзбекистон республикасида мактабгача таълимга оид қонун хужжатлари. 2. кадрлар тайёрлаш миллий дастури. ўзбекистон республикасида мактабгача таълимга оид қонун хужжатлари. мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб таълим соҳасида эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, жаҳон мамлакатларининг илғор тажрибасига асосланиб, ҳаётимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли мақсадларни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб келинмоқда. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан иборат. ушбу қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. жумладан ушбу қонунда билим олиш ҳуқуқи: 1. давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш; 2. ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш; 3. таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида …
2
асб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; 5. таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; 6. давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; 7. таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; 8. билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; 9. таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. ушбу қонунда тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги хамда педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги алохида таъкидлаб ўтилган. “таълим тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми назарда тутилган. унга асосан, таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади. нодавлат таълим муассасаси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. таълим муассасасини аккредитациялаш ваколатли давлат органи томонидан аттестацияга асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. ушбу қонунга кўра, …
3
и қонуни билан тартибга солиниши алохида қайд этилган. ўзбекистон республикасининг таълим тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: -давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; -таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар; -таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар. ўзбекистон республикасида таълим мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларида амалга оширилади. қонунда таълим турларига қуйидагича таъриф берилган: · мактабгача таълим одатда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси, қисқа муддатли гурухлар тузиш орқали амалга оширилади. бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъий назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади, хамда у бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. · умумий ўрта таълим одатда умумий ўрта таълим олиш …
4
а олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) амалга оширилади. олий таълимнинг асосий мақсади олий таълим йўналишларидан бири (бакалавриат) ёки аниқ мутахассислик (магистратура) бўйича пухта билим бериш ҳисобланади. · олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий- педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилиб, у олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (докторантура, мустақил тадқиқотчилик) амалга оширилади. · кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш отмларда, махсус таълим муассасаларида, олий мактабларда, қисқа муддатли ўқув курсларида ёки бошқа ташкилотларда амалга оширилиши мумкин бўлиб, унинг асосий мақсади касб билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлашга қаратилади. · мактабдан ташқари таълим болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш, маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда кўрсатилади. бу таълим болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси “таълим …
5
таълим олишни давом эттириш ёки тегишли ихтисослик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради. ўзбекистон республикаси “таълим тўғрисида”ги қонунининг 20- моддасида таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, яъни меъёрий ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминлаш, 21-моддасида таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланиши, ҳақ тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар, ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақлилиги, 22-моддасида етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 23-моддасида эса жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлиши белгилаб қўйилган. ушбу қонунга мувофиқ, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар: · таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикасининг мактабгача таълим соҳасига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари" haqida

1545027440_73302.doc ўзбекистон республикасининг мактабгача таълим соҳасига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари режа: 1. ўзбекистон республикасида мактабгача таълимга оид қонун хужжатлари. 2. кадрлар тайёрлаш миллий дастури. ўзбекистон республикасида мактабгача таълимга оид қонун хужжатлари. мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб таълим соҳасида эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, жаҳон мамлакатларининг илғор тажрибасига асосланиб, ҳаётимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли мақсадларни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб келинмоқда. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан иборат. ушбу қонун ф...

DOC format, 132,5 KB. "ўзбекистон республикасининг мактабгача таълим соҳасига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.