"kadrlar tayyorlash milliy dasturi"

PPTX 23 pages 291.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
system.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети педагогика назарияси ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 1 педагогика назарияси педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган мазкур дарсликда педагогика фанининг асослари, мақсад, вазифалари, тадқиқот методлари, дидактика ва тарбия назариясининг умумий мазмуни (чунончи, тамойил, шакл, метод ва воситалари, ижтимоий тарбия турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, самарали ташкил этиш омиллари, ўзбекистон республикаси узлуксиз таълим тизими, таълим муассасаси менежменти, шунингдек, коррекцион (махсус) педагогиканинг моҳиятлари) хусусида сўз юритилади. дарслик низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “умумий педагогика” кафедрасида ишлаб чиқилган дастур талабларига мувофиқ яратилди. дарсликдан педагогика, шунингдек, муайян мавзуларни ўрганишда нопедагогик йўналишда фаолият олиб бораётган олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб таълими муассасаларининг педагог-ходимлари, талабалар ҳамда илмий изланувчилар фойдаланишлари мумкин. кириш илм-фан, техника ишлаб чиқариш ҳамда технология соҳаларида эришилаётган ютуқлар узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида фаолият юритаётган таълим муассасалари учун янги авлод дарсликларини яратишни тақозо этмоқда. бу каби ўқув манбаларининг яратилишига қўйилаётган …
2 / 23
гаришларни амалга оширишга ундади. бу борадаги саъи-ҳаракатларнинг самараси сифатида 1992 йил июл ойида мустақил ўзбекистоннинг илк «таълим тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. мазкур қонун мазмунида республика таълими тизими, унинг асосий йўналишлари, мақсад, вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топди. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ix сессиясида янги таҳрирдаги ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди: «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдан иборатдир. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да илгари сурилган мақсаднинг тўлақонли рўёбга чиқариш бир қатор вазифаларнинг ижобий ҳал қилинишиини назарда тутади. дастурда бу борадаги вазифаларнинг қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилади: «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини …
3 / 23
жорий қилиш; янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш; таълим, фан, ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. таълим олувчиларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич амалга оширилади. ҳар бир босқичда муайян вазифаларнинг ҳал этилиши назарда тутилади. ушбу вазифалар қуйидагилардан иборатдир: биринчи босқич (1997-2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий …
4 / 23
комил инсон ва малакали мутахассисни тайёрлаш вазифалар омиллар босқичлар ташкилий чоралар миллий моделнинг таркибий қисмлари шахс давлат, жамият узлуксиз таълим фан ишлаб чиқариш 1 – чизма. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг моxияти ва таркибий тузилмаси кадрлар тайёрлаш миллий модели шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш каби таркибий қисмларнинг ўзаро ҳамкорлиги, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик асосида «юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш миллий тизими» моҳиятини акс эттирувчи андоза, лойиҳа ҳисобланади : давлат, жамият узлуксиз таълим шахс фан ишлаб чиқариш 2 - чизма. кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосида кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг моҳияти ёритилади. миллий моделнинг ўзига хос хусусияти мустақил равишда тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этилиши билан белгиланади. бу эса ўз навбатида умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига ўтилишига замин …
5 / 23
шқари таълим. мактабгача таълим боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муасасалари ва оилаларда амалга оширилади. бу каби таълим муассасаларининг фаолиятини ташкил этишда маҳаллалар, жамоат ва хайрия ташкилотлари, халқаро фондлар фаол иштирок этади. умумий ўрта таълим тўққиз йиллик мажбурий характердаги умумий ҳамда уч йиллик мажбурий-ихтиёрий характердаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан иборат. академик лицей ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир. касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""kadrlar tayyorlash milliy dasturi""

system.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети педагогика назарияси ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 1 педагогика назарияси педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган мазкур дарсликда педагогика фанининг асослари, мақсад, вазифалари, тадқиқот методлари, дидактика ва тарбия назариясининг умумий мазмуни (чунончи, тамойил, шакл, метод ва воситалари, ижтимоий тарбия турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, самарали ташкил этиш омиллари, ўзбекистон республикаси узлуксиз таълим тизими, таълим муассасаси менежменти, шунингдек, коррекцион (махсус) педагогиканинг моҳиятлари) хусусида сўз юритилади. дарслик низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “умумий педагогика” кафедрасида ишлаб чиқилган дастур талабларига мувофи...

This file contains 23 pages in PPTX format (291.3 KB). To download ""kadrlar tayyorlash milliy dasturi"", click the Telegram button on the left.

Tags: "kadrlar tayyorlash milliy dast… PPTX 23 pages Free download Telegram