касбий муҳитдаги ўз ўзига мотивация ва мақсадга интилувчанлик

DOC 91,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1584182207.doc касбий муҳитдаги ўз ўзига мотивация ва мақсадга интилувчанлик режа: 1. касбий муҳитдаги мулоқот компетентлигининг аҳамияти. 2. касбий мотив ва мотивация. меҳнат фаолияти мотивлари. 3. мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш муаммоси. касбий муҳитдаги мулоқот компетентлигининг аҳамияти шахснинг танлаган соҳаси бўйича малакали, юқори маҳоратга эга мутахассис сифатида шаклланиши мураккаб жараён бўлиб, унга кўп йиллик самарали меҳнат, ижодий изланишлар натижасидагина эришиш мумкин. бироқ мазкур сифатларнинг шаклланиши учун замин ўрта махсус касб-ҳунар коллежларидаги таҳсил жараёнида яратилади. бўлажак педагогнинг касбий тайёргарлиги жараёнида мутахассисликка оид билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб бориши билан бир қаторда психология фани бўйича назарий ва амалий билимдонликнинг шаклланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, долзарб вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисда касбий компетентликни шакллантириб боришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. касбий компетентлик кишининг касбий фаолияти билан боғлиқ вазифаларни бажара олиш қобилияти ва ундан самарали фойдалана олиш имконияти бўлиб, у шахсга хос …
2
и тавсифлайди: 1. дунёқараш, қадрият ва ўзини англаш - ўқитувчининг дунёқараши, тасаввури ва қадрияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. у атрофмуҳитдаги воқеа ва ҳодисалар моҳиятини аниқлай билади ва тушунади унга ўзини йўналтиради, педагог сифатида ўз фикрини асослай олиш ҳамда муаммонинг ечимини топа билиш кўникмасига эга. бу компетенсия- ўқитувчининг ўқув ва бошқа фаолиятларидаги ўзини – ўзи англаш механизмини таъминлайди. 2. умуммаданий – миллий ва умуминсоний қадриятларга эга бўлиш; мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш; оиласига, урф–одатларга ҳурмат; ижтимоий кўникмаларга эга бўлиш. илм фаннинг инсон ҳаётига ва дунё ривожига таъсирини англай олиши ва ўқувчи ёшларга тушунтира олиши. 3. ўқув ва билиш жараёни - ўқитувчининг мустақил билиш фаолияти, мантиқий фикрлаши, ўқув – билим фаолиятини баҳолаши, билим ва кўникмасини таҳлил қила олиши. 4. маълумотга эга бўлиш- педагогик фаолияти, ўз фанига доир маълумотларни эгаллаш кўникмаси. 5. мулоқотчанлик - тил билиши, турли хил инсонлар билан мулоқотда бўлиши, жамоада ўзига хос ўринда туриши. 6. ижтимоий - фойдали меҳнат …
3
лан белгиланади. педагог шахси унинг қадриятли йўналишлари, ҳаётий режа ва орзу-истакларини акс эттириб – педагогик фаолият мазмунини ифодалайди. хх аср бошида п.ф. каптерев алоҳида таъкидлаб ўтганидек, ―таълим жараёнидаги ўқитувчи шахси биринчи ўринда туради, педагогнинг бошқа хислатлари таълим натижаларига бўлган тарбиявий таъсирни оширади ёки пасайтиради‖. коммуникатив компетентлик ишга оид, ҳамкасб ёки дўстлар билан, раҳбарларга мурожаат қилиш билан боғлиқ, ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ташкил этишнинг шакллари, усуллари ва унинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар турлари ҳақидаги билимлар тизими, мулоқот жараёнидаги шерикка психологик таъсир эта олиш техникасига эга бўлишни тақозо этади. педагог коммуникатив компетентлиги ёрдамида ўқувчи ва талабаларнинг ҳар қандай салбий ҳиссий ҳолатлари ёки экстремал вазиятларда ҳам уларнинг руҳий ҳолатини тўғри идрок қилиш, тушуниш, мавжуд ахборотларни тўғри таҳлил қила олиши мумкин. талабалар билан педагогик мулоқот, коммуникатив компетентлик педагогик маҳоратнинг муҳим таркибий қисмидир. ўқитувчининг коммуникатив қобилиятлари унинг шахсий сифатларида ҳам акс этади. педагогнинг коммуникатив компетентлиги ва талабаларнинг коммуникатив имкониятлари улар ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг тўлақонли ва …
4
илар. шунингдек, мулоқотда педагог ва талабанинг ўзаро биргаликдаги фаолияти амалга оширилади, ҳиссий ва иродавий таъсирчанлик ортади, фикрлар ва ғоялар уйғунлиги шаклланади. олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, педагогнинг коммуникатив қобилияти ва мулоқотдаги компетентлиги қуйи курс талабалари томонидан кўпроқ қадрланади, ўқитувчининг шахсий фазилатларига юқори баҳо беришади. яхши ўқитувчи моделида талабани тушуна оладиган устозларни идрок қилишади. юқори курс талабалри учун эса касбий компетентлик муҳим хусусият сифатида баҳоланади, ҳамда ўзида ҳам мазкур сифатларни шакллантиришга бўлган эътибор ортиб боради. мазкур сифат ва хусусиятларнинг юқори даражада ривожланишига эришиш учун бўлажак педагог ёш психологияси, психодиагностика, педагогик психология, акмеология каби фанлар бўйича етарли даражада билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб бориши, ўз фаолиятини замон талабларига мос ҳолда бажариши ва касбий компетентлигини ошириб боришини таъминлайди. касбий мотив ва мотивация. меҳнат фаолияти мотивлари. касбий мотив ва мотивасия муаммоси хориж психологлари томонидан кенг доирада тадқиқ қилинган. жумладан, касбий мотивлар борасида йэ.а.климов, в.а.крутеский, а.н.василкова, э.диси, в.врум, м.в.дмитрий ва бошқаларни киритишимиз мумкин. шахснинг иш …
5
аслик каби мотивлар ҳисобланади. иккинчи гуруҳ омиллари ўзи ва оиласи учун моддий маблағнинг орттирилиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши учун пул ишлаб топиш мотивларидир. учинчи гуруҳга ўзини ўзи фаоллаштириш, ривожлантириш, ўзини намоён қилиш эҳтиёжларининг қондирилиши ва бошқалар киради. маълумки, инсонлар табиатдан бирор бир фаолият билан шуғулланмасдан туролмайдилар. инсон нафақат истеъмолчи балки яратувчи бўлиб, яратиш жараёнида у ижоддан илҳом олади. бу гуруҳга мансуб мотив жамият томонидан эҳтиёжларнинг қондирилиши ва бошқаларнинг ҳурматини қозониш билан боғлиқ. мактаб ўқувчиларининг меҳнат тарбияси ҳам шу мотив билан боғлиқ равишда шакллантирилади. меҳнат фаолиятининг умумий мотивлари юқорида айтиб ўтилганидек, аниқ касблар доирасида амалга ошади. ўқитувчи касбкорлигини баҳолаш. касбий фаолиятнинг сўниши. 1. ўқитувчи касбий фаолияти баҳолаш мезонлари. касбкорлик. маълумки, агар касб тўғри танланган бўлса, инсон учун меҳнат қувонч, ижодий илҳом манбаига айланади, бу эса шахс учун ҳам, жамият учун ҳам фойдалидир. онгли касб танлаш ўсмирлар етарли даражадаги умумий ва политехник тайёргарликка эга бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. ўқувчини у ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"касбий муҳитдаги ўз ўзига мотивация ва мақсадга интилувчанлик" haqida

1584182207.doc касбий муҳитдаги ўз ўзига мотивация ва мақсадга интилувчанлик режа: 1. касбий муҳитдаги мулоқот компетентлигининг аҳамияти. 2. касбий мотив ва мотивация. меҳнат фаолияти мотивлари. 3. мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш муаммоси. касбий муҳитдаги мулоқот компетентлигининг аҳамияти шахснинг танлаган соҳаси бўйича малакали, юқори маҳоратга эга мутахассис сифатида шаклланиши мураккаб жараён бўлиб, унга кўп йиллик самарали меҳнат, ижодий изланишлар натижасидагина эришиш мумкин. бироқ мазкур сифатларнинг шаклланиши учун замин ўрта махсус касб-ҳунар коллежларидаги таҳсил жараёнида яратилади. бўлажак педагогнинг касбий тайёргарлиги жараёнида мутахассисликка оид билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб бориши билан бир қаторда психология фани бўй...

DOC format, 91,0 KB. "касбий муҳитдаги ўз ўзига мотивация ва мақсадга интилувчанлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.