мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни

DOC 128,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491150193_67896.doc мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни режа: 1. мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни 2. хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган. энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир. мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади: а.маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир. с.л.рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши. с.л рубинштейн. «мотивация – бу психика орқали амалга ошувчи детерминациядир». а.н.леонтьев – мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди. мотив –маълум эҳтиёжларни қондириш …
2
аёнини қуйидагича тасаввур этади: «турли мотивлар бора-бора ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе бўлиб боради ҳамда охир оқибатда мотивларнинг яхлит тизими вужудга келади». в.с.мерлин фикрича, мотивлар тизимининг шаклланиши жараёнида нафақат мотивлар барқарорлиги, балки мотивларни англаш каби шартлар бажарилишини талаб этилади. демак, в.с.мерлин бўйича мотивлари тизимлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе шахс мотивларининг бир бутун йиғиндисидан иборат. аммо в.с.мерлин гарчи мотивлар тизимларининг айримларини ҳақиқатдан ҳам муҳим жиҳатларини кўрсатиб ўтган бўлса ҳам, мотивлар ўртасидаги тизимли муносабатларни мотивлар тизимлари ва фаолият кўрсатиш муаммосини тадқиқ этмаган. чет эл психологлари орасида а.маслоу эҳтиёжлар иерархияси назарияси билан машҳурдир. ўз назариясида а.маслоу эҳтиёжларнинг қуйидаги иерархик қаторини ажратади: физиологик эҳтиёжлар, хавфсизликка бўлган эҳтиёж, муҳаббат ва бошқалар билан боғлиқ бўлиш эҳтиёжи, ҳурматга бўлган эҳтиёж, инсоннинг ўз яширин имкониятларини тўлароқ намоён этиш ва рўёбга чиқариш эҳтиёжи ва бошқаларни киритади. а.маслоу фикрича, муайян эҳтиёжнинг қондирилиши учун аввал иерархик қаторда ундан олдинги эҳтиёж қондирилган бўлиши талаб этилади. бошқача қилиб айтганда, а.маслоу концепциясида иерархияда …
3
ж психологлари учун мотивация тушунчасини характерли аниқ бир томонлама энергетик фаоллик манбаи сифатида қаралади, улар мазмунли томонига эътибор бермай, аниқ механизмлар сифатида энергия, бошқарув ва хулқ-атворга тақсимлайдилар. иерархик, даражавий тузилиш – бу тизимлилик хусусиятига эга бўлган ҳодисаларнинг бир жиҳатидир. шу туфайли шахс мотивацион соҳасининг иерархиясини самарали тадқиқ этиш учун уни мотивацион ҳодисаларнинг бошқа жиҳатлари билан алоқадорликда ўрганиш зарур бўлади. мотивацион ҳодисалар тизимлилигини тадқиқ этишда асосий эътибор эса бу ҳодисалар ўртасидаги тизимли муносабатларни ўрганишга қаратилиши керак. бу борада р.с.вайсманнинг шахс мотивацион соҳасининг тизимлилиги ҳақида билдирилган фикри алоҳида эътиборга лойиқ. унинг ёзишича, «мотивацион соҳанинг тизимлилиги – мотивацион ўзгарувчилар ўртасидаги алоқадорлик, хилма-хил муносабатлар мавжудлигида намоён бўлади. шундай муносабатлардан бири иерархик муносабатдир. яна бир турдаги муносабатни «рўёбга чиқариш» муносабати деб аташ мумкин. бу муносабат шуни англатадики, ҳар бир эҳтиёжнинг қондирилишида турли мотивлар йиғиндисининг рўёбга чиқарилиши мумкин. учинчи турдаги муносабат шунда намоён бўладики, ҳар хил эҳтиёжларнинг қондирилишида бир мотив иштирок этади ёки аксинча, бир эҳтиёж …
4
тилади. г.олпорт ўз концепциясида тизимларнинг умумий назарияси ғояларидан, айниқса, очиқ тизимлар ҳақидаги ғоядан кенг фойдаланган. олимнинг фикрича, шундай мотивлар борки, улар ярим ёпиқ тизимларнинг табиатига монанд фаолият кўрсатади ва ривожланади, яъни функционал автономияга эга. бир тизимга кирувчи мотивларни г.олпорт реактив, ташқи ундовга муҳтожлик қонунларига бўйсунувчи мотивлар, деб атайди. аммо г.олпортнинг таъкидлашича, шахс очиқ тизимлар каби ўзгарувчи ва ривожланувчи мотивлар билан тавсифланади, деган фикр ҳақиқатга яқинроқдир. агар аввалги тизим мотивларнинг персевератив функционал автономияси, деб аталган бўлса, кейинги тизимни г.олпорт проприатив функционал автономия, деб атайди. очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ тизимлар ҳақида тўхталар экан у ёпиқ тизим моделини шахс ва унинг мотивациясига қўллаб бўлмаслигини таъкидлаганди. очиқ функционал тизим тараққиёт учун замин ҳозирлайди, уни эса ундовчи муҳтожлик доирасида тушунтириб бўлмайди. г.олпорт томонидан шахс мотивларининг очиқ тизимлар сифатида таҳлил этилиши, шахс ва шахс мотивлари тараққиёти чегарасиз жараён эканлигини таъкидлаш учун имконият беради. шундай қилиб, биз шахс мотивацион соҳаси ҳақидаги турли қарашлар, уларда тизимли ёндашув …
5
увни қўллаш учун кенг имконият яратиб еради. хориж психологларидан неофрейдистлар ҳисобланмиш а.адлер, к.юнг кабилар томонидан илгари сурилган мотив ва мотивация борасидаги назарияларга асосий эътиборни қаратамиз. а.адлернинг фикрича, инсонни ҳаракатга ундовчи асосий куч унинг фаолияти мақсадини аниқловчи, уларга эришиш йўллари манбаи ҳисобланади. хорнининг таъкидлашича, инсон хулқи мотивациясини бошқа мотивлар ёрдамида аниқлаш мумкин. жумладан, бирламчи безовталаниш атроф-муҳитга нисбатан душманлик ҳиссини туғдиради, хавфсизликка эҳтиёж эса инсонни бошқа одамлар томонидан баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолашга нисбатан ички интилишини вужудга келтиради. э.фромм ҳам ўз қарашларида либидо масаласига катта эътибор бермайди, чунки уни қизиқтирган муаммо инсон хулқи жабҳаларида ижтимоий ва психологик омилларнинг ўзаро таъсир ўтказиш жараёнидир. гештальт психология мактаби намоёндалари учун мотивация ўзига хос талқинга эга бўлиб, унинг моҳиятини экспериментал тарзда ўрганишга нисбатан интилиш юқори кўрсаткичга эга эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. к.левин (1890-1947) мотивларни экспериментал ўрганиш методикасини ишлаб чиқиб, уларни мутлақо мустақил ҳолат шароитида тушунтиришга ҳаракат қилган ва бу борада муайян муваффақиятларга эришган. гештальт психология мактабининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни"

1491150193_67896.doc мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни режа: 1. мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни 2. хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган. энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндис...

Формат DOC, 128,5 КБ. Чтобы скачать "мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мотив ва мотивация тушунчасинин… DOC Бесплатная загрузка Telegram