ўқувчилар коллективи ва шахс. шахсни касб танлашга йўналтириш

DOC 100,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500184147_68591.doc ўқувчилар коллективи ва шахс. шахсни касб танлашга йўналтириш режа: 1. ўқувчилар коллективи тўғрисида тушунча. шахс ва жамоа. 2. шахс ва тенгдошлар билан мулоқот. шахслараро мулоқот ва муносабат муаммолари. 3. лидер ҳақида тушунча. расмий ва норасмий лидерлар муаммоси. 4. касб танлашнинг таркибий қисмлари ва босқичлари. 5. профессиограмма. 6. касбга оид предметларни ўзлаштириш даражаси. шахс ва унинг фаоллиги. жамият билан доимий муносабатни ушлаб турувчи, ўз-ўзини англаб, ҳар бир ҳаракатини мувофиқлаштирувчи шахсга хос бўлган энг муҳим ва умумий хусусият - бу унинг фаоллигидир. фаоллик (лотинча “actus” - ҳаракат, “activus” - фаол сўзларидан келиб чиққан тушунча) шахснинг ҳаётдаги барча хатти - ҳаракатларини намоён этишини тушунтирувчи категориядир. бу - ўша оддий қўлимизга қалам олиб, бирор чизиқча тортиш билан боғлиқ элементар ҳаракатимиздан тортиб, токи ижодий уйғониш пайтларимизда амалга оширадиган мавҳум фикрлашимизгача бўлган мураккаб ҳаракатларга алоқадор ишларимизни тушунтириб беради. шунинг учун ҳам психологияда шахс, унинг онги ва ўзўзини англаши муаммолари унинг фаоллиги, у ёки бу фаолият …
2
чки фаоллик - ўша кўз ёшларини келтириб чиқарган физиологик жараёнлар, ички соғинчнинг асл сабаблари (айрилиқ муддати, ночорлик туфайли айрилиқ каби яширин мотивлар таъсири), кўриб идрок қилгандаги ўзаро бир-бирларига интилишни таъминловчи ички, бир қарашда кўз билан илғаб бўлмайдиган эмоционал ҳолатларда намоён бўлади. лекин шу манзарани бевосита гувоҳи бўлсак ҳам, уни ифодалаган расмни қурсак ҳам, тахминан қандай жараёнлар кечаётганлигини тасаввур қилишимиз мумкин. демак, иккала турли фаоллик ҳам шахсий тажриба ва ривожланишнинг асосини ташкил этади. бир қарашда ҳар бир конкрет шахсга ва унинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлиб туюлган бундай фаоллик турлари аслида ижтимоий характерга эга бўлиб, шахснинг жамият билан бўладиган мураккаб ва ўзаро муносабатларининг оқибати ҳисобланади. инсон фаоллиги “ҳаракат”, “фаолият”, “хулқ” тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шахс ва унинг онги масаласига бориб тақалади. шахс айнан турли фаолликлар жараёнида шаклланади, ўзлигини намоён қилади ҳам. демак, фаоллик ёки инсон фаолияти пассив жараён бўлмай, у онгли равишда бошқариладиган фаол жараёндир. инсон фаоллигини мужассамлаштирувчи ҳаракатлар жараёни фаолият деб …
3
и учун ҳам, фаолият предметли ҳаракатлар мажмуи сифатида тасаввур қилинади. предметли ҳаракатлар ташқи оламдаги предметлар хусусиятлари ва сифатини ўзгартиришга қаратилган бўлади. масалан, маърузани конспект қилаётган талабанинг предметли ҳаракати ёзувга қаратилган бўлиб, у аввало ўша дафтардаги ёзувлар сони ва сифатида ўзгаришлар қилиш орқали, билимлар заҳирасини бойитаётган бўлади. фаолиятнинг ва уни ташкил этувчи предметли ҳаракатларнинг айнан нималарга йўналтирилганига қараб, аввало ташқи ва ички фаолият фарқланади. ташқи фаолият шахсни ўраб турган ташқи муҳит ва ундаги нарса ва ҳодисаларни ўзгартиришга қаратилган фаолият бўлса, ички фаолият - биринчи навбатда ақлий фаолият бўлиб, у соф психологик жараёнларнинг кечишидан келиб чиқади. келиб чиқиши нуқтаи назаридан ички - ақлий, психик фаолият ташқи предметли фаолиятдан келиб чиқади. дастлаб предметли ташқи фаолият рўй беради, тажриба орттириб борилган сари, секин-аста бу ҳаракатлар ички ақлий жараёнларга айланиб боради. буни нутқ фаолияти мисолида оладиган бўлсак, бола дастлабки сўзларни қаттиқ товуш билан ташқи нутқида ифода этади, кейинчалик ичида ўзича гапиришга ўрганиб, ўйлайдиган, мулоҳаза юритадиган, …
4
қча эканлигидан англаб, билиб туриб олиб ташлайди. ақлий харакатлар - шахснинг онгли тарзда, ички психологик механизмлар воситасида амалга оширадиган турли-туман ҳаракатларидир. экспериментал тарзда шу нарса исбот қилинганки, бундай ҳаракатлар доимо мотор ҳаракатларни ҳам ўз ичига олади. бундай ҳаракатлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: перцептив - яъни булар шундай ҳаракатларки, уларнинг оқибатида атрофдаги предметлар ва ходисалар тўғрисида яхлит образ шаклланади; мнемик фаолият, нарса ва ходисаларнинг моҳияти ва мазмунига алоқадор материалнинг эслаб қолиниши, эсга туширилиши ҳамда эсда сақлаб турилиши билан боғлиқ мураккаб фаолият тури; фикрлаш фаолияти - ақл, фаҳм - фаросат воситасида турли хил муаммолар, масалалар ва жумбоқларни ечишга қаратилган фаолият; имажитив - (“image” -образ сўзидан олинган) фаолияти шундайки, у ижодий жараёнларда ҳаёл ва фантазия воситасида ҳозир бевосита онгда берилмаган нарсаларнинг хусусиятларини англаш ва ҳаёлда тиклашни тақозо этади. юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар қандай фаолият ҳам ташқи ҳаракатлар асосида шаклланади ва мотор компонентлардан иборат бўлиши мумкин. агар ташқи фаолият асосида психик жараёнларга ўтиш рўй берган …
5
деб атаймиз. кўникмалар - доимо биздаги аниқ билимларга таянади. масалан, кўникма ва малакалар ўзаро боғлиқ бўлади, шунинг учун ҳам ўқув фаолияти жараёнида шаклланадиган барча кўникмалар ва малакалар шахснинг муваффақиятли ўқишини таъминлайди. иккаласи ҳам машқлар ва қайтаришлар воситасида мустаҳкамланади. агар, фақат малакани оладиган бўлсак, унинг шаклланиш йўллари қуйидагича бўлиши мумкин: оддий намойиш этиш йўли билан; тушунтириш йўли билан; кўрсатиш билан тушунтиришни уйғунлаштириш йўли билан. ҳаётда кўникма ва малакаларнинг аҳамияти катта. улар бизнинг жисмоний ва ақлий уринишларимизни енгиллаштиради ва ўқишда, меҳнатда, спорт соҳасида ва ижодиётда муваффақиятларга эришишимизни таъминлайди. фаолиятни классификация қилиш ва турларга бўлишнинг яна бир кенг тарқалган усули - бу барча инсонларга хос бўлган асосий фаоллик турлари бўйича табақалашдир. бу - мулоқот, ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятларидир. мулоқот - шахс индивидуал ривожланиши жараёнида намоён бўладиган бирламчи фаолият турларидан бири. бу фаолият инсондаги кучли эҳтиёжлардан бири - инсон бўлиш, одамларга ўхшаб гапириш, уларни тушуниш, севиш, ўзаро муносабатларни мувофиқлаштиришга қаратилган эҳтиёжларидан келиб чиқади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқувчилар коллективи ва шахс. шахсни касб танлашга йўналтириш" haqida

1500184147_68591.doc ўқувчилар коллективи ва шахс. шахсни касб танлашга йўналтириш режа: 1. ўқувчилар коллективи тўғрисида тушунча. шахс ва жамоа. 2. шахс ва тенгдошлар билан мулоқот. шахслараро мулоқот ва муносабат муаммолари. 3. лидер ҳақида тушунча. расмий ва норасмий лидерлар муаммоси. 4. касб танлашнинг таркибий қисмлари ва босқичлари. 5. профессиограмма. 6. касбга оид предметларни ўзлаштириш даражаси. шахс ва унинг фаоллиги. жамият билан доимий муносабатни ушлаб турувчи, ўз-ўзини англаб, ҳар бир ҳаракатини мувофиқлаштирувчи шахсга хос бўлган энг муҳим ва умумий хусусият - бу унинг фаоллигидир. фаоллик (лотинча “actus” - ҳаракат, “activus” - фаол сўзларидан келиб чиққан тушунча) шахснинг ҳаётдаги барча хатти - ҳаракатларини намоён этишини тушунтирувчи категориядир. бу - ўша оддий қўли...

DOC format, 100,5 KB. "ўқувчилар коллективи ва шахс. шахсни касб танлашга йўналтириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.