motivatsiya jarayonlari

DOC 15 sahifa 173,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
2-мавзу:шахс мотивацион жабҳасини ўрганиш методлари. 1.мотивация жараён сифатида. 2.ижобий ва салбий мотивациялар. 3.мотивациянинг онтогенетик жиҳатлари. гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлсада, батафсил ёритилмаган. масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуасион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотивва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган. энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир. мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади: а.маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир. с.л.рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши. с.л рубинштейн. "мотивация бу психика орқали амалга ошувчи детерминасиядир". а.н.леонтев мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўз-ғатадиган воқелик деб ҳисоблайди. мотив маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб. мотивация кенг маънода инсон ҳаётининг (унинг хулқатвори, фаолиятининг) мураккаб …
2 / 15
а бирбирига тобе бўлиб боради ҳамда охир оқибатда мотивларнинг яхлит тизими вужудга келади". в.смерлин фикрича, мотивлар тизимининг шаклланиши жараёнида нафақат мотивлар барқарорлиги, балки мотивларни англаш каби шартлар бажарилишини талаб этилади. демак, в.с.мерлин бўйича мотивлар тизимлари ўзаро боғлиқ ва бирига тобе шахс мотивларининг бир бутун йиғиндисидан иборат. аммо в.с.мерлин гарчи мотивлар тизимларининг айримларини ҳақиқатдан ҳам муҳим жиҳатларини кўрсатиб ўтган бўлса ҳам, мотивлар ўртасидаги тизимли муносабатларни мотивлар тизимлари ва фаолият кўрсатиш муаммосини тадқиқ этмаган. чет эл психологлари орасида а.маслоу эҳтиёжлар иерархияси назарияси билан машҳурдир. ўз назариясида а.маслоу эҳтиёжларнинг қуйидаги иерархик қаторини ажратади: физиологик эҳтиёжлар, хавфсизликка бўлган эҳтиёж, муҳаббат ва бошқалар билан боғлиқ бўлиш эҳтиёжи, ҳурматга бўлган эҳтиёж, инсоннинг ўз яширин имкониятларини тўларо намоён этиш ва рўёбга чиқариш эҳтиёжи ва бошқаларни киритади. а.маслоу фикрича, муайян эҳтиёжнинг қондирилиши учун аввал иерархик қаторда ундан олдинги эҳтиёж қондирилган бўлиши талаб этилади. бошқача қилиб айтганда, а.маслоу концепциясида иерархияда юқори ўринни эгалловчи эҳтиёжлар қуйи ўриндаги эҳтиёжларга тобедир. а.маслоу …
3 / 15
аоллик манбаи сифатида қаралади, улар мазмунли томонига эътибор бермай, аниқ механизмлар сифатида энергия, бошқарув ва хулқ-атворга тақсимлай дилар. иерархик, даражавий тузилиш бу тизимлилик хусусиятига эга бўлган ҳодисаларнинг бир жиҳатидир. шу туфайли шахс мотивасион соҳасининг иерархиясини самарали тадқиқ этиш учун уни мотивасион ҳодисаларнинг бошқа жиҳатлари билан алоқадорликда ўрганиш зарур бўлади. мотивасион ҳодисалар тизимлилигини тадқиқ этишда асосий эътибор эса бу ҳодисалар ўртасидаги тизимли муносабатларни ўрганишга қаратилиши керак. бу борада р.с.вайсманнинг шахс мотивасион соҳасининг тизимлилиги ҳақида билдирилган фикри алоҳида эътиборга лойиқ. унинг ёзишича, "мотивасион соҳанинг тизимлилиги мотивасион ўзгарувчилар ўртасидаги алоқадорлик, хилмахил муносабатлар мавжудлигида намоён бўлади. шундай муносабатлардан бири иерархик муносабатдир. яна бир турдаги муносабатни "рўёбга чиқариш" муносабати деб аташ мумкин. бу муносабат шуни англатадики, ҳар бир эҳтиёжнинг қондирилишида турли мотивлар йиғиндисининг рўёбга чиқарилиши мумкин. учинчи турдаги муносабат шунда намоён бўладики, ҳар хил эҳтиёжларнинг қондирилишида бир мотив иштирок этади ёки аксинча, бир эҳтиёж қондирилишида турли мотивлар қатнашади. бундай муносабат "ўзаро тобелик" муносабати номини олди. …
4 / 15
иқ тизимлар ҳақидаги ғоядан кенг фойдаланган. олимнинг фикрича, шундай мотивлар борки, улар ярим ёпиқ тизимларнинг табиатига монанд фаолият кўрсатади ва ривожланади, яъни функсионал автономияга эга. бир тизимга кирувчи мотивларни г.олпорт реактив, ташқи ундовга муҳтожлик қонунларига бўйсунувчи мотивлар, деб атайди. аммо г.олпортнинг таъкидлашича, шахс очиқ тизимлар каби ўзгарувчи ва ривожланувчи мотивлар билан тавсифланади, деган фикр ҳақиқатга яқинроқдир. агар аввалги тизим мотивларнинг персевератив функсионал автономияси, деб аталган бўлса, кейинги тизимни г.олпорт проприатив функсионал автономия, деб атайди. очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ тизимлар ҳақида тўхталар экан у ёпиқ тизим моделини шахс ва унинг мотивациясига қўллаб бўлмаслигини таъкидлаганди. очиқ функсионал тизим тараққиёт учун замин ҳозирлайди, уни эса ундовчи муҳтожлик доирасида тушунтириб бўлмайди. г.олпорт томонидан шахс мотивларининг очиқ тизимлар сифатида таҳлил этилиши, шахс ва шахс мотивлари тараққиёти чегарасиз жараён эканлигини таъкидлаш учун имконият беради. шундай қилиб, биз шахс мотивасион соҳаси ҳақидаги турли қарашлар, уларда тизимли ёндашув ғояларининг акс этиши масаласини кўриб чиқдик. мазкур қарашлар мотивация …
5 / 15
анмиш а.адлер, к.юнг кабилар томонидан илгари сурилган мотив ва мотивация борасидаги назарияларга асосий эътиборни қаратамиз. а.адлернинг фикрича, инсонни ҳаракатга ундовчи асосий куч унинг фаолияти мақсадини аниқловчи, уларга эришиш йўллари манбаи ҳисобланади. хорнининг таъкидлашича, инсон хулқи мотивациясини бошқа мотивлар ёрдамида аниқлаш мумкин. жумладан, бирламчи безовталаниш атроф-муҳитга нисбатан душманлик ҳиссини туғдиради, хавфсизликка эҳтиёж эса инсонни бошқа одамлар томонидан баҳолаш ва ўзўзини баҳолашга нисбатан ички интилишини вужудга келтиради. э.фромм ҳам ўз қарашларида либидо масаласига катта эътибор бермайди, чунки уни қизиқтирган муаммо инсон хулқи жабҳаларида ижтимоий ва психологик омилларнинг ўзаро таъсир ўтказиш жараёнидир. гешталт психология мактаби намоёндалари учун мотивация ўзига хос талқинга эга бўлиб, унинг моҳиятини экспериментал тарзда ўрганишга нисбатан интилиш юқори кўрсаткичга эга эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. к.левин (1890-1947) мотивларни экспериментал ўрганиш методикасини ишлаб чиқиб, уларни мутлақо мустақил ҳолат шароитида тушунтиришга ҳаракат қилган ва бу борада муайян муваффақиятларга эришган. гешталт психология мактабининг намоёндаларига образ тушунчаси қанчалик ўта аҳамиятли бўлса, к.левиннинг майдон назарияси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"motivatsiya jarayonlari" haqida

2-мавзу:шахс мотивацион жабҳасини ўрганиш методлари. 1.мотивация жараён сифатида. 2.ижобий ва салбий мотивациялар. 3.мотивациянинг онтогенетик жиҳатлари. гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлсада, батафсил ёритилмаган. масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуасион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотивва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган. энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир. мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича...

Bu fayl DOC formatida 15 sahifadan iborat (173,5 KB). "motivatsiya jarayonlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: motivatsiya jarayonlari DOC 15 sahifa Bepul yuklash Telegram