мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари

DOC 394.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1628758311.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари кириш i. боб. қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги болалар шахси шаклланишидаги ўрни ва ўрганилиши психологик тадқиқот предмети сифатида 1.1. қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги бола шахсини шаклланишига хос илмий-назарий асослари ва унинг ўрганилиш ҳолати 1.2. хориж психологияси тадқиқотларида коммуникатив қобилиятлар муаммосининг илмий ўрганилганлиги. 1.3. рус ва ўзбек психологиясида коммуникатив қобилиятлар муаммосига доир илмий ёндашув 1.4. шарқ алломаларининг бола тарбиясига хос коммуникатив қобилиятлар ривожланиши тўғрисидаги психологик қарашлари. боб бўйича хулоса ii. боб. мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришда ота-она ва тарбиячи ҳамкорлиги 2.1. мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришда тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзига хос психологик хусусиятлари 2.2. мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий ривожланишида психик жараёнларнинг ўрни ва унга ота-она, тарбиячининг ўзаро муносабати 2.3. мактабгача ёшдаги болалар коммуникация ва мулоқот маданиятини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари боб бўйича хулоса iii. боб. мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг …
2
ш, маънавий-маърифий ишларни юксак даражага кўтариш орқали баркамол инсонларни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. айнан, 2016 йил 29-декабрда ўзбекистон республикасининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ёш авлод ва унинг келажаги тўғрисида қайғуришнинг асосидир. мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда педагогика ва психология, психология, ёш ва педагогик психология, болалар психологияси фанларининг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганлиги шубҳасиздир. зотан, келажаги буюк давлатни бунёдга келтириш учун ҳар қандай давлатнинг фуқароси дастлаб оилада ва сўнгра мактабгача таълим муассасида мукаммал тарбияланиши, шахс сифатида тўлақонли шаклланиш имкониятларига эга бўлиши лозим бўлади. қолаверса, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган, узлуксиз таълим тизими орқали, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантиришни назарда тутади. шу жиҳатдан қараганда инсоннинг шахс сифатида шаклланишида узлуксиз таълимнинг асосий бўғинларидан бири ҳисобланган мактабгача таълим муассасаси муҳим ўрин тутади. ўзбекистонда кўплаб янги соҳалар қатори аҳолига психологик маслаҳатлар бериш ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни …
3
илан ривожланади. аммо бу ҳолатни болаларнинг индивидуал психологик хусусиятлари, ўзига хос ижтимоий муҳитнинг таъсири ва психик тараққиёт даражаларига қараб турлича ривожланишини амалий фаолиятда кузатиш мумкин. ана шундай вазиятларни ҳисобга олиб таҳлил қилинганда болада муаммоли психологик ҳолатлар келиб чиқиши кузатилади. бундай ҳолатларда мактабгача таълим тизимида коммуникатив кобилиятларни шакллантиришга доир ишларнинг олиб борилишида муҳтожлик сезилади. ота-она ва тарбиячилар томонидан англанган ҳолда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш тизимли равишда йўлга қўйилса, бола ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли ҳолатларнинг олди олинади ва барча турдаги фаолиятга нисбатан муносабатларини таълим-тарбия асосида англаб етиш имконияти юзага келади. мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларни шакллантириш учун таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, оилавий ҳамкорлик, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан узвий боғланган ҳолда амалий ёндашув ҳозирги даврнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг биринчи президенти и.а.каримов таъкидлаганидек, «одамзот учун бир умр зарур бўладиган табиий кўникма ва хусусиятлар, масалан, ҳар қайси боланинг ўзига хос ва ўзига мос қобилияти, атрофидаги одамлар билан муомаласи, тенгдошлари орасида ўзини қандай ҳис …
4
и кенгайтиради. мактабгача ёшдаги болаларнинг мавжуд муаммоларини ечиш учун уларни мактабгача тарбия тизимига тўла қамраб олиш имконияти, унинг оммавийлиги ҳам баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида таълим-тарбияда коммуникатив қобилиятларини шакллантириш ишларни мақсадли равишда амалга оширишни талаб этади. ҳозирги вақтда мактабгача тарбия муассасаларида таълим-тарбия ишларини давлат талаблари, қонун-қоидалар орқали асосида олиб борилиши муассаса бошқарувчиси ва ходимлар, ота-оналар билан тарбиячиларнинг биргаликда олиб бориш лозим бўлган фаолияти самарасини таъминлайди. мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда таълим муасасасида ташкил этилган ўқув машғулотлар тартибини таҳлил қилиниши болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини эътиборга олишни таъминлайди. шунингдек, болани маданиятли, ақлли, маънавиятли бўлишини ташхис қилиш, истиқболини белгилаш ҳамда шахс хусусиятларини ривожлантиришнинг самарали шакллари, педагогик-психологик ва ижтимоий омилларини ўрганиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, келажак авлодни бой маънавий ҳамда илмий ва умуминсоний кадриятлар асосида камол топтиришнинг таъсирчан тизимини яратиш; илғор педагогик-психологик тажрибаларни, этнопсихологик ва этнопедагогик усул ва воситаларини, шахс камолотига қаратилган психологик омилларни ўрганиш, уларни болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантириш …
5
сифатида гавдаланади. чунки, бугунги кунда мактабгача таълим тизимини ўзгартириш муаммога янгича ёндашиш, коммуникатив қобилиятларни шакллантиришга қаратилган замонавий кўринишларини ташкил этиш муҳим масала бўлиб турибди. шундай бўлса-да, биз олиб бораётган тадқиқот муаммосини ҳозирга қадар таълим жараёнида турли жабҳалар бўйича ўрганилган бир қатор илмий тадқиқот ишлари мавжудлигини эътироф этамиз. муаммонинг ўрганилганлик даражаси. халқимизнинг буюк мутафаккирлари - комил инсон, инсоний фазилатлар, шахснинг сифат ва фазилатлари, ўзини - ўзи англаш, мулоқотчанлик сифатлари хусусида кенг қамровли илмий фикр юритиб, унинг психологик аҳамиятини асослашга ҳаракат қиладилар. боланинг психик жиҳатдан ривожланиши, шахс сифатида шаклланиши унинг руҳиятига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омилларга, хусусан, оилавий муносабатлар, ота-онанинг болага таъсири, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг касбий маҳорати, педагогик-психологик билимдонлиги ҳамда маҳалла аъзолари таъсири ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳолатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. кўплаб психологик тадқиқотларда бола шахсининг шаклланиши ва унинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи омилларнинг роли асосланган. лекин мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари алоҳида тадқиқот сифатида ўзбекистон …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари"

1628758311.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари кириш i. боб. қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги болалар шахси шаклланишидаги ўрни ва ўрганилиши психологик тадқиқот предмети сифатида 1.1. қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги бола шахсини шаклланишига хос илмий-назарий асослари ва унинг ўрганилиш ҳолати 1.2. хориж психологияси тадқиқотларида коммуникатив қобилиятлар муаммосининг илмий ўрганилганлиги. 1.3. рус ва ўзбек психологиясида коммуникатив қобилиятлар муаммосига доир илмий ёндашув 1.4. шарқ алломаларининг бола тарбиясига хос коммуникатив қобилиятлар ривожланиши тўғрисидаги психологик қарашлари. боб бўйича хулоса ii. боб. мактабгач...

DOC format, 394.5 KB. To download "мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.