олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари

PPT 174,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1628761548.ppt модулнинг номланиши: педагогиканинг долзарб муаммолари модулнинг номланиши: олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари машғулот мавзуси: педагогик фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ва ҳал этиш стратегиялари режа: 1. замонавий ўқитувчи фаолиятида юзага келадиган қийинчилар ва уларни бартараф этиш йўллари. 2. ўқитувчининг инновацион фаолия-тини ташкил этиш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш – долзарб педагогик муаммо сифатида. мустақил ўқиш учун адабиётлар 1. мардонов ш.қ. янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. – т.: фан, 2006. 2. ярматов р. бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. – т.: “fan va texnologiya” нашриёти, 2009. 3. актуальные вопросы современной педагогической науки: материалы iii международной заочной научно-практической конференции. 20 ноября 2010 г. / отв. ред. м.в. волкова – чебоксары: нии педагогики и психологии, 2010. 4. зуфаров ш. педагогик инноватика. – т.: “fan va texnologiyalar” нашриёти, 2012. савол: сизнингча, замонавий ўқитувчи фаолиятида қандай қийинчиликлар кўзга ташланмоқда? ўз фаолиятингизда қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз? муаммонинг долзарблиги ўқитувчи фаолиятида …
2
нинг ижтимоий мавқеи, обрў-эътибори, уни ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишни тақозо этади. 4. тиббий. мазкур аспект фаолиятдаги қийинчиликларни ўқитувчининг руҳий, жисмоний соғломлиги, турли касалликларни орттириши, уларни саломатликка таъсирини аниқлаб беради. савол: сиз нима деб ўйлайсиз, касбий (профессионал) қийинчиликлар қандай кўринишларда намоён бўлиши мумкин? касбий фаолият билан боғлиқликда юзага келадиган қийинчиликлар касбий фаолият билан боғлиқликда юзага келаётган қийинчиликлар қуйидаги кўринишларда намоён бўлиши мумкин: 1) фаолиятнинг объектив шарт-шароитлари. яъни шахснинг ўз фаоллигини намоён қилишга тўсқинлик қилиниши, бошқача айтганда баръерларнинг мавжудлиги; 2) шахснинг ўзига хос психологик хусусиятлари. савол: ўқитувчи касбий фаолиятида қийинчиларни юзага келтирувчи объектив шарт-шароитларга нималарни киритиш мумкин? ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келувчи қийинчиликларнинг объектив шарт-шароитлари 1) ўқитувчи меҳнатини ташкил этишда методик таъминотнинг етарли бўлмаслиги; 2) ўқитувчи фаолиятини баҳолашдаги формализм (юзакилик); 3) ўқитувчининг иккинчи даражали вазифаларга жалб этилиши. савол: педагог шахсининг специфик ўзига хосликлари билан боғлиқликда юзага келадиган қийинчиликларга нималарни киритиш мумкин? педагог шахсининг специфик ўзига хосликлари билан боғлиқликда юзага …
3
ктив стратегия). инновацион фаолият инновацион фаолият – педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. “инновацион фаолият – бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ҳал ечишга қаратилган фаолиятдир”, - деб таъкидлайди в.и.слобадчиков. инновацион фаолият бу амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий объект сифатларини яхшилашга қаратилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизими, у маълум доирадаги муаммоларни ечиш учун мотивацион тайёргарликка эга бўлишдир. ўқитувчи инновацион фаолиятининг марказий масаласи ўқув жараёнини самарали ташкил этишдир. инновацион фаолиятнинг асосий белгилари инновацион фаолият узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. ўқитувчи инновацион фаолиятининг хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин: - ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш; - педагогик тадқиқот методларини эгаллаш; - муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти; - тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира …
4
вацион фаолиятнинг тузилишини ўрганиб чиққан олимлардан бири в.а.сластенин уни қуйидагича тузилишга эга деб кўрсатиб ўтади: “инновацион фаолиятнинг тузилиши – ижодий ёндашув, ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, муомала маданияти. инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив, эвристик, креатив бўлиши мумкин”. инновацион фаолиятнинг тузилиши “инновацион фаолият – ўқитувчининг ўз фаолиятидан қониқмаслигидан келиб чиқади. у ўқитувчи томонидан у ёки бу педагогик вазифани ҳал қилишда қандайдир тўсиққа дуч келиниб, уни муваффақиятли ҳал этишга интилиш асосида юзага келади”. инновацион фаолият янги ғояни излашдан бошланади. педагогик инновация таълим-тарбия жараёнидаги муҳим ва мураккаб масала ечимига йўналтирилганлиги сабабли ўқитувчидан янгича ёндашувни талаб қилади. ўқитувчи инновацион фаолияти тузилишини таҳлил қилишга турли хил ёндашувлар мавжуд. масалан, а.никольскаянинг фикрича, фаолиятни янгилаш уч босқичда, яъни тайёргарлик, режалаштириш ва жорий этиш босқичларида амалги оширилади. инновацион фаолиятнинг тузилиши ўқитувчини инновацион фаолиятга тайрлашда бир қатор тўсиқлар мавжуд. буларнинг биринчиси ўқитувчининг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқиши ҳамда қийинлиги, яъни ўқитувчиларда ижодкорликнинг етарли эмаслиги …
5
кўринади: бажарилиши лозим бўлган ишнинг мақсадини аниқлай олишида; ностандарт вазиятларни таҳлил этиб, тезкор хулосалар чиқара билишида; ўқув-тадқиқот жараёни билан боғлиқ масалаларни ечиш усулларини эгаллаганлигида; муаммоларни ҳал этишнинг мақбул восита ва усулларини излаб топиш, кузатиш ва тажриба натижаларини тизимлаштиришда; ўз устида мустақил ишлашни режалаштира олишида; ўз иши натижасини назорат ва таҳлил қила олишида; янги ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасининг мавжудлигида; янги ғояларни излаб топа олиши, педагогик масалаларни алгоритмлаштириш малакасига эгалигида. “инновацион салоҳият” тушунчаси инновацион салоҳият деганда, алоҳида педагогнинг ва яхлитликда педагогик жамоанинг янгиликни ўзлаштиришга тайёрлиги, улардан амалиётда фойдалана олиши ва кутилган натижаларни қўлга кирита олиши тушунилади. педагогика ва педагогик менежментда инновацион салоҳият тушунчаси икки хил тарзда талқин этилади: кенг маънода – таълим муассасасининг инновацион салоҳияти тор маънода – ўқитувчининг инновацион салоҳияти. таълим муассасаси инновацион салоҳияти деганда, унинг ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлиги, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш учун маданий-таълимий муҳитнинг ва шарт-шароитларнинг хилма-хиллиги ҳамда коммуникатив муносабатларнинг юқори даражаси тушунилади. алоҳида педагог учун эса, бу – унинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари" haqida

1628761548.ppt модулнинг номланиши: педагогиканинг долзарб муаммолари модулнинг номланиши: олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари машғулот мавзуси: педагогик фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ва ҳал этиш стратегиялари режа: 1. замонавий ўқитувчи фаолиятида юзага келадиган қийинчилар ва уларни бартараф этиш йўллари. 2. ўқитувчининг инновацион фаолия-тини ташкил этиш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш – долзарб педагогик муаммо сифатида. мустақил ўқиш учун адабиётлар 1. мардонов ш.қ. янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. – т.: фан, 2006. 2. ярматов р. бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. – т.: “fan va texnologiya” нашриёти, 2009. 3. актуальные вопросы современной педагогической науки: материалы iii международн...

PPT format, 174,5 KB. "олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.