тарбия назарияси 2

DOC 48,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663868127.doc тарбия назарияси режа: 1. тарбиянинг қоидалари. тарбиянинг мақсадга қаратилган қоидалари. 2. тарбияда инсонпарварлик, демократик, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устунлиги қоидаси. 3. тарбияда изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг уйгунлиги ва узлуксизлиги қоидалари. тарбия назарияси-педагогика фанининг бир қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, усули ва ташкил этилиши масалаларини ўрганади. ҳаётга янгича иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига эришуви таълим ва тарбиянинг миллий шаклларини ривожланишига кенг имкониятлар очиб берди. тарбия назарияси марказий осиё файласуфларининг ва халқ педагогикасининг бой тажрибаларига таянади.тарбия жараёнида кишининг турли қобилиятлари ривожланади, ғоявий, ахлоқий, иродавий эстатик хислатлари шаклланади, табиатга, жамиятга илмий қарашлар тизими таркиб топади, жисмоний куч-қувватлари мустаҳкамланади. тарбия қоидаси-педпгог талим ва тарбия жараёнини яхшироқ ташкил этиш масаласида фойдаланадиган бошланғич холат, раҳбарлик асосидир. тарбия қоидалари ўқитувчи, тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи қоидалар ҳисобланади, янги кишини шакллантириш вазифалари билан белгиланади. тарбия оидалари мустақил характерга эга бўлиб, тарбиянинг …
2
осий мақсад, ҳар томонлама маънавий ривожланган, ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. шунга кўра тарбиявий фаолиятнинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усуллари шу мақсадга эришини кўзда тутади. умумий таълим мактабнинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, хис- туйғули ва жисмоний ривожланиши, қобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш, имконича борича қулай шароитлар яратишдан иборат. шунингдек ўқувчиларда миллий ғурур ва миллий ахлоқ одобни шакллантиришни кўзда тутади. тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлик қоидаси ёшлар жамоасининг ривожланиш истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга бўйсундирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини оширади, танланган усул ва воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади. ёшларни инсоний фазилатлар руъида тарбиялашда муқаддас китоб қуръони карим, ҳадиси шарифдан фойдаланаш жуда муҳим. маҳмуд қошғарийнинг «девони луғатит турк», юсуф хос хожибнинг «қутадғу билик», аҳмад югнакийнинг «ҳибатул ҳақойиқ», кайковуснинг «қобуснома», аҳмад яссавийнинг «ҳикматлари», алишер навоийнинг шоҳ асарлари, ҳикматлари муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. тарбияни демократиялаш-бу тарбияни мамурий …
3
т фаолиятларини уюштиришда ёрдам беради. халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини, улкан ва бой маданий меросини чуқур билмасдан, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур туйғусини қарор топтириш мумкин эмас. ўзбек халқи кўп асрлик тарихий тараққиётида катта маданиятни яратди. у яратган бойликлар ёшлар тарбиясида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. исмоил ал-бухорий, ал-хоразмий, беруний, форобий, абу али ибн сино фариддин аттор, марғилоний алишер навоий, низомий ганжавий ва бошқа буюк мутуфаккирларнинг асарлари орқали ўқувчилар гўзал ахлоқ, бахт, инсоф, поклик, иффат, сабр-матонат, меҳр-шафқат, ота-онани ҳурмат қилиш қоидалари хақида кенг тасаввурга эга бўладилар. инсонийлик ўз таркибига инсоннинг энг яхши ахлоқий хусусиятларини, яъни одамлар ўртасида ўзаро яхши муносабатда бўлиш, дўстлик, ота-онага садоқатлик, меҳнатсеварлик, диёнатлилик каби фазилатларни қамраб олади. ота-боболаримиз болаларда ёшликдан ана шундай гўзал фазилатларни қарор топтиришга катта аҳамият берганлар. тарбияга яхлит тизимли ёндашиш тарбиянинг педагогик ҳаракатнинг пировард натижасига йўналтирилганлик даражасини белгилаб беради. бунда педагогик мақсад ва вазифалар, унинг мазмуни тарбиявий жараённинг барча қатнашчилари томонидан тан олиниши шарт. шунга …
4
орада ваъдасини эсдан чиқариб қўйса, талабалар бундай ўқитувчига ишонмай қўядилар. ҳар бир педагогнинг иши билан сўзи бир бўлиши лозим. ёшларга тарбия ва таълим беришда узлуксизлик ва тизимлиликка риоя қилиш керак. ҳамма тарбиячилар талабаларга бўлган муносабатларида бир-бирларига зид ҳаракатда бўлмасликлари, бир хил талаб қўйиш муваффақият қозонишнинг энг муҳим шартларидан биридир. афсуски, амалда баъзан оила мактабнинг талабларини қўллаб-қувватламайдигина эмас, балки талабага тескари таъсир кўрсатади. ўқитувчилар орасида ҳам талабаларнинг бир хиллиги ҳамиша таъминланавермайди. тарбия узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, унда ота-она, ўқитувчи, жамоатчилик ва бошқалар қатнашадилар. шу сабабли уларнинг ишида изчиллик ва давомийлик бўлишига риоя этиш, талабаларнинг тарбияланганлик даражасини, тарбия усуллари ва шаклларини ўз вақтида аниқлаб олиш жуда муҳимдир. бу қоида тарбия ишида тарбияни оширадиган барча бўғинларнинг (оила ва мактаб, ўқувчилар ва шлар ташкилотлари, мактабдан ташари тарбия муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг, кенг жамоатчиликнинг) ҳамжиҳат ва бамаслаҳат иш кўришни кўзда тутади. чунки тарбиявий таъсирдаги тизимлилик фақат ёшларни эмас, балки аҳолининг барча қатламини тарбия …
5
тарбия назарияси 2 - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарбия назарияси 2" haqida

1663868127.doc тарбия назарияси режа: 1. тарбиянинг қоидалари. тарбиянинг мақсадга қаратилган қоидалари. 2. тарбияда инсонпарварлик, демократик, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устунлиги қоидаси. 3. тарбияда изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг уйгунлиги ва узлуксизлиги қоидалари. тарбия назарияси-педагогика фанининг бир қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, усули ва ташкил этилиши масалаларини ўрганади. ҳаётга янгича иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига эришуви таълим ва тарбиянинг миллий шаклларини ривожланишига кенг имкониятлар очиб берди. тарбия назарияси марказий осиё файласуфларининг ва халқ педагогикасининг бой тажриба...

DOC format, 48,5 KB. "тарбия назарияси 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тарбия назарияси 2 DOC Bepul yuklash Telegram