фуқаролик жамияти ва шахс фуқаролик маданияти

DOC 96,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663882655.doc фуқаролик жамияти ва шахс фуқаролик маданияти режа: 1. фуқаролик жамияти тўғрисида тушунча. и.а.каримов фуқаролик жамияти тўғрисида. 2. шарқ мутафаккирларнинг фуқаролик жамияти тўғрисидаги фикрлари. 3. файласуфлар, социологлар, сиёсатчилар фуқаролик жамияти тўғрисида: фуқаролик жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари. инсоният жамияти пайдо бўлгандан бошлаб, одамзод ҳур, эркин, озод ва мустақил яшаш орзу умиди билан яшаган. зеро, мустақиллик халқнинг олий мақсадлари, орзу-истаклари, ижтимоий мўлжалларини мужассамлаштирган, инсониятга куч - ғайрат, иймон – эътиқод, сабр – матонат бағишлайдиган олий неъматдир. мустақиллик – бу инсонпарварлик, адолатпешалик, миллий қадриятларга содиқлик ва уларни асраб–авайлашдир. «биз учун мустақиллик, - деб айтган эди республика президенти и.а. каримов, – энг аввало, ўз тақдиримизни қўлимизга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларимизни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу заминда, ҳар бир хонадонда тинчлик - осойишталикни, барқарорликни сақлашдир» (7, 89). дарҳақиқат, ўз тақдирини ўзи ҳал этиши, келажагини яратиши, унинг ҳур ҳавосидан тўйиб нафас олиши, бу инсониятнинг азалий орзуси, мақсади ва ҳаётининг гултожидир. мустақиллик – ўз тилига, …
2
ҳатидан юқори бўлган, умуминсоний манфаатларга мос келадиган андозаси асосида яшашга» (50, 281), – даъват этадиган илоҳий кучдир. мустақиллик мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантириш муҳим омили сифатида ҳар бир халқ, ҳар бир миллатга, миллий онг, миллий ўзлик, миллий ғурур, миллий ифтихор нимага асосланади ҳамда суянади деган саволларга жавоб беради. шунингдек, у бозор иқтисодига ўтиш жараёнида, кунлик истеъмолга кириб келган ҳуқуқий - ахлоқий тушунчаларнинг моҳият - мазмунини теранроқ англашга имкон яратади. бу эса тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. тарихий манбалардан шу нарса аёнки, марказий осиё, жумладан, ўрта осиё инсоният моддий ва маънавий ҳаёт тараққиётининг муҳим ўчоқларидан бири бўлган. фақат мустақиллик туфайли инсониятнинг бу нодир кашфиётидан баҳра олиш, ўтмиш алломаларининг таълимотини ўрганиш ва фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларимизни теранроқ англаш имкониятига эга бўлдик. фуқаролик манфаатларимизнинг устунлиги қонуний равишда мустаҳкамланди ва кафолатланади. чунончи, 8 декабр 1992 йилда қабул қилинган «ўзбекистон республикаси конституцияси»нинг 1-бўлим, 1-боб, 2-чи бандида «…давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар …
3
иборига етказилди. булар: “- умуминсоний қадриятларга содиқлик; - халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; - инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш. - ватанпарварлик”, (11,56) дан иборатдир. ушбу маънавий - ахлоқий негизлар замирида «….. инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши» - муҳим аҳамият касб этиб, унинг мазмун-моҳиятида умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида мамлакатда кучли демократик ҳуқуқий давлатни янада ривожлантириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг имкониятлари очиб берилди. энди халқ ўз ҳақ-ҳуқуқлари, фуқаролик бурчи, масъулияти, мажбуриятига таянган ҳолда «кучли давлатдан↔кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт сари дадил одимламоқда. дарҳақиқат, фуқаролик жамияти инсоният цивилизациясининг ноёб маҳсулидир. зеро, бу жамиятда инсон ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол, тадбиркор, ижодкор, ташаббускор мустақил фикр юритадиган шахс ҳисобланиб, у давлат бошқарувида қатнашиш имкониятига тўла эга ва унинг манфаатлари, ҳуқуқи, эрки кафолатланган, конституциявий меъёрлар ҳамда қонунлар билан таъминланган бўлади. “биз учун фуқаролик жамияти ижтимоий макон, - деб айтган эди республика президенти и.а. каримов. бу маконда қонун устиворлиги бўлиб, …
4
латни мустаҳкамлашуви ҳамда унинг барча йўналишдаги соҳасини такомиллашувига ёрдам кўрсатади. “фуқаролик жамиятини идеал ҳолда тасаввур қилувчиларнинг таъкидлашича, - деб ёзади академик м.шарифхўжаев, - бу жамият очиқ одил жамият бўлиб, унда эркин ва тенг ҳуқуқли шахслар истиқомат қилишади, улар ўз фуқаролик ҳамда сиёсий ҳуқуқларига эга бўлишади, давлатни бошқаришда фаол иштирок этишади, фикрларини ошкора айтиш, эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш, ўз мақсадларига мос келадиган уюшма ва ташкилотлар тузиш имкониятларига эга бўлишади” (146,5). демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ғоясининг назариётчилари (16;21;41;42;82;85;146;147;) мазкур давлат ва жамиятнинг ижтимоий - иқтисодий, маънавий - маърифий белгилари ва хусусиятларининг назарий асосларини ишлаб эканлар, бундай давлат ва фуқаролик жамияти инсоният цивилизациясининг илк даврлариданоқ «идеал давлат», «идеал жамият», «идеал шахс» тарзида тасаввур қилиниб, унинг мазмуни, шаклланиш босқичлари ҳозирги кунда ўзбекистонда шаклланаётган фуқаролик жамияти хусусиятлари билан ҳамоҳангдир, деб таъкидлайдилар. илмий - назарий таълимот ва тажрибанинг кўрсатишича фуқаролик жамиятида барча масалалар қонунлар, ҳуқуқий меъёрлар асосида адолатли йўл билан ҳал этилади. юксак маънавиятли, …
5
вофиқдир. академик м.шарифхўжаев “ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши” номли китобида фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларини қуйидагича тавсифлайди: (146;151-188 бетлар): 1. одамларнинг жамиятдаги сиёсий - маънавий онглилиги ва ижтимоий фаоллиги фуқаролик жамиятининг биринчи хусусияти. маълумки, мамлакатнинг барча жабҳадаги меҳнаткашлари жамиятнинг иқтисодий-сиёсий, маданий-маърифий, иқтисодий, ҳуқуқий–ҳарбий кишиларида фаол, онгли иштирок этган тақдирдагина жамият ривожланиши тезлашади, куч-қувват олади, дунё ҳамжиҳатлигида ўзига хос муносиб ўринга эга бўлади. дарҳақиқат, сиёсий жиҳатдан етук, иқтисодий-маданий дунёқараши кенг, ўз ҳақ-ҳуқуқини тўла англаган одамгина, ўз ақлий заковати ва маънавий-ахлоқий салоҳияти ёрдамида ўз кучи ва имкониятларини тўла ишга солиб, жамият ҳамда давлат равнақини тезлаштиришга ёрдам беради. 2-масала. шундай қилиб, меҳнаткашларнинг инсоннинг ижтимоий фаоллиги, биринчи навбатда, унинг шахсий интилиши, мақсад-муддаоларини амалга ошишига, етуклик даражасига таъсир этиб, иккинчи навбатда, унинг фуқаролик бурчи, маъсулияти, мажбуриятини тўғри англашга, қонунчиликка тўғри амал қилишига ҳамда уларни ижтимоий ҳаётда мосланувчанликка муросасиз бўлишга ундайди. меҳнаткашларнинг ижтимоий фаоллиги бу: а) фаол тафаккур; б) фаол эътиқод; в) фаол дунёқараш ва ижодий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик жамияти ва шахс фуқаролик маданияти" haqida

1663882655.doc фуқаролик жамияти ва шахс фуқаролик маданияти режа: 1. фуқаролик жамияти тўғрисида тушунча. и.а.каримов фуқаролик жамияти тўғрисида. 2. шарқ мутафаккирларнинг фуқаролик жамияти тўғрисидаги фикрлари. 3. файласуфлар, социологлар, сиёсатчилар фуқаролик жамияти тўғрисида: фуқаролик жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари. инсоният жамияти пайдо бўлгандан бошлаб, одамзод ҳур, эркин, озод ва мустақил яшаш орзу умиди билан яшаган. зеро, мустақиллик халқнинг олий мақсадлари, орзу-истаклари, ижтимоий мўлжалларини мужассамлаштирган, инсониятга куч - ғайрат, иймон – эътиқод, сабр – матонат бағишлайдиган олий неъматдир. мустақиллик – бу инсонпарварлик, адолатпешалик, миллий қадриятларга содиқлик ва уларни асраб–авайлашдир. «биз учун мустақиллик, - деб айтган эди республика президенти и.а. кар...

DOC format, 96,5 KB. "фуқаролик жамияти ва шахс фуқаролик маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.