хозирги замон ноанъанавий таълими

DOC 89.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663872025.doc ҳозирги замон ноанъанавий таълими ҳозирги замон ноанъанавий таълими режа: 1. анъанавий ўқитиш методлари. 2. ноанъанавий ўқитиш методлари. 3. анъанавий таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари. 4. ноанъанавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари. 5. ривожлантирувчи таълимнинг моҳияти. таянч иборалар: анъанавий ўқитиш модели, ноанъанавий ўқитиш модели, ривожлантирувчи таълим, моделлаштириш, анъанавий дарс, ҳамкорликда ўрганиш модели, тадқиқот модели. анъанавий ўқитиш моделлари ўнлаб йиллаб ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, анъанавий дарс ўтиш таълимнинг ўзига хос моделларидан бири бўлиб қолмоқда. анъанавий дарс – муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш ёритиш, мустаҳкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс – кўп ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи бўлиб қолмоқда. маълумки, анъанавий дарсда таълим жараёнининг марказида ўқитувчи туради. шу боис баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш усули деб ҳам аташади. марказда ўқувчи бўлган ўқув жараёнининг, дарснинг мақсади ва унинг ижобий жиҳатлари қуйида келтирилган асосларга таянади: · ўқувчининг …
2
р билан бойитиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келар экан. бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда баҳс, мунозара, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш тадқиқот ролли ўйинлар методларини қўллаш, ранг-баранг қизиқтирувчи мисолларнинг келтирилиши, ўқувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш ранг-баранг баҳолаш усулларидан фойдаланиш таълим воситаларидан жойида ва вақтида фойдаланиш талаб этилади. анъанавий дарс ўтишнинг асосий таркибий қисмлари 1. кириш. - ўтган материални такрорлаш - дарс мақсадини тушунтириш - дарс мазмуни ва режаси билан таништириш. 2. янги мавзуни ёритиш. - янги мавзуни кичик-кичик бўлакчаларга бўлиб бериш - ранг-баранг мисоллар имкони борича кўргазмали тақдим қилиш - мавзудан чеклашмаслик - материалнинг мураккаб томонларини қайта тушунтириш - ўқувчиларнинг тушунувчанлик даражасини текшириб бориш - тескари алоқани таъминлаш. 3. «тета – поя» машқ. бирор мисол (ёки масалани) ўқувчилар билан қадамба-қадам ҳал қилиш ва таҳлил қилиш. 4. …
3
уларда ўқувчиларни шахсан қатнашиши ва фаолият эвазига таълим олишини кўзда тутувчи метод. ҳамкорликда ўрганиш модели – ўқувчиларни мустақил гуруҳларда ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тутадиган метод. ўрганишнинг тадқиқот модели – ўқувчиларни муайян муаммони ечишга йўналтирилган, мустақил тадқиқот олиб боришини кўзда тутувчи метод. анъанавий (таълим жараёни марказида ўқитувчи бўлган) методалрнинг афзалликлари · маълум кўникмаларга эга бўлган ва аниқ маълум тушунчаларни, фанни ўрганишда фойдали. · ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини ва ўқитиш муҳитини юқори даражада назорат қилиниши. · вақтдан унумли фойдаланиш. · аниқ илмий билимларга таянади. камчиликлари · ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қоладилар. · ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивацияни вужудга келтирмайди. · ўқувчилар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди. · эслаб қолиш даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хил бўлмагалиги сабабли, синф бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қолиши мумкин. · мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилади. ноанъанавий (таълим жараёни марказида ўқувчи бўлган) ўқитиш методларининг афзалликлари · ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга …
4
ўлиши. · «кучсиз» ўқувчилар бўлганлиги сабабли «кучли» ўқувчиларнинг ҳам паст баҳо олиши. ўқитувчининг ўзи ҳам яхши ривожланган фикрлаш қобилиятига ва муаммолар ечиш кўникмаларига эга бўлишининг талаб этилиши. ўқитиш жараёнидаги мавжуд анъанавий таълим билан қуролланган таълим муассасалари эндиликда ўз олдига қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмани амалга оширишга ожизлик қилмоқда. таниқли дидакт олим м.н. махмутовнинг фикрига кўра, ўқув жараёнини ташкил этишнинг анъанавий схемаси ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини етарли даражада ривожлантира олмайди, уларнинг билимга бўлган эҳтиёжларини, фанга бўлган қизиқишларини қондира олмайди, фаол фикрлашни ҳамда билишни эътиқодга, эътиқодни эса онгли ижтимоий мақсадга мувофиқ фаолиятга айлантиришни таъминлай олмайди. мактаб, касб-ҳунар коллжи ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг илғор тажрибалари ёритилган материалларни ўрганиш, шунингдек, кузатишлар ва суҳбатлардан маълум бўлишича, уларнинг кўпчилиги ўз амалий фаолиятларида кучсиз авторитар мотивга асосланган бир ҳилдаги ўқитиш жараёнларини қисман ўзгартирган ҳолда фойдаланишади. бундай ҳолларда ўзлаштиришнинг юқори даражасига деярли эришиб бўлмайди. ҳақиқатан ҳам, анъанавий таълим жараёнини замонавий педагогик технологияларга асосланган ноанъанавий таълим жараёни билан таққослаганда …
5
ёки рағбатлантириш. билиш қувончи, ўзидаги ижобий ўзгаришларни хис қилиш, ўзига ва ўз билимига ишончнинг пайдо бўлиши, ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилиш, ўзаро ҳамжихатликка асосланган қулай ижтимоий психологик муҳит ўқувчининг вазифаси ахборотни қабул қилиш, ёдлаш, ахборотни қайта ишламаган ҳолда жавоб бериш ва тегишли баҳони кутиш. ўқув топшириқлари ва муаммони ҳал этишга оид индивидуал, гуруҳли изланишларда иштирок этиш, доимо ўз билимини бойитиш ва мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам ва сидқидилдан меҳнат қилиш, ўзини, иқтидорини намоён этиш. таълимнинг якуний натижаси. дтс ва дастур талабларига мос билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланиига эришиш. ўқувчиларнинг ақлий, маънавий-аҳлоқий, жисмоний, руҳий баркамоллигига эришиш, билимларни эгаллаш усуллари, ўзлаштирган билимларни янги, кутилмаган вазиятларда қўллашга ўргатиш, ўз устида мустақил ва мунтазам ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. анъанавий таълим технологияларига асосланган маъруза, семинар, синов дарсларининг таълим жараёнида тутган ўрни ва қимматини камайтирмаган ҳолда, уларни ҳозирги замон талаблари асосида такомиллаштириш йўллари устида қайғуриш зарур. мазкур дарсларни такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор қаратилиши кўзда тутилади: 1. педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хозирги замон ноанъанавий таълими"

1663872025.doc ҳозирги замон ноанъанавий таълими ҳозирги замон ноанъанавий таълими режа: 1. анъанавий ўқитиш методлари. 2. ноанъанавий ўқитиш методлари. 3. анъанавий таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари. 4. ноанъанавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари. 5. ривожлантирувчи таълимнинг моҳияти. таянч иборалар: анъанавий ўқитиш модели, ноанъанавий ўқитиш модели, ривожлантирувчи таълим, моделлаштириш, анъанавий дарс, ҳамкорликда ўрганиш модели, тадқиқот модели. анъанавий ўқитиш моделлари ўнлаб йиллаб ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, анъанавий дарс ўтиш таълимнинг ўзига хос моделларидан бири бўлиб қолмоқда. анъанавий дарс – муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш ёритиш, мустаҳкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим...

DOC format, 89.5 KB. To download "хозирги замон ноанъанавий таълими", click the Telegram button on the left.