педагогика тарихининг методологик асоси

DOC 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1683284539.doc педагогика тарихининг методологик асоси режа: 1. педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги 2. халқ педагогикасининг методологик асоси 3. педагогика тарихи ва тасаввуфнинг боғлиқлиги 4. баркамол авлодни тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш 5. шарқ мутафаккирлари ижодида таълим-тарбия назариясини ривожлантирилиши 6. комил инсон таълимотининг тарихи 7. тарихий-бадиий асарларни педагогик таҳлил методлари педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги ҳар бир фаннинг тарихий тараққиёти, эришилган ютуқлар, унинг назарий ва методик асосининг ўзи методологик хусусиятга эга. маълумки, кўпгина педагогик тадқиқотларда фаннинг ривожига ҳисса қўшган мутафаккирларнинг таълимоти методологик асос сифатида ифодаланади. зеро, таълим – тарбия кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб пайдо бўлган, у тарихий, умуминсоний ва миллий ҳаракатерга эга. бу борадаги тажрибалар, ғоялар, таълимотлар, қонуниятлар умумлашмаси ёзма ва оғзаки, ҳаётий анъаналар, қадриятлар шаклида келажак авлодларга ўтиб келган. ҳар бир давр, халқ, унинг олимлари фаннинг ривожига ўзининг ҳиссасини қўшган, ғояларни тўлдирган, таҳлил этган. у ёки бу соҳада илмларнинг тарихий тараққиёт таҳлилига фан тарихи дейилади. фан тарихини ўрганилиши …
2
олдинги v-iv асрлардаёқ қадимги юнонистонда таълим – тарбиячилик фаолияти, таълим – тарбия жараёни ифодаси эканлиги уни тарихийлигидан далолат беради. инчунун, педагогик ғояларнинг тарихий тараққиёти, илмий асосланган қонуниятлар фанни ривожланиши учун методологик қўлланма бўлади. ҳаёт синовларидан ўтган таълим – тарбия мазмуни, методлари, шакл ва воситалари педагогика фанининг равнақи учун мустаҳкам пойдевордир. мустақиллик тилимиз, динимиз, маданий бойликларимиздан баҳраманд бўлиш имкониятларини, ҳуқуқини берди. бугунги кунда ўзбекистонда педагогика тарихи бўйича алоҳида дарсликлар, ўнлаб ўқув қўлланмалари, рисола ва китоблар чоп этилди. албатта, улкан маданий хазинани ўрганишга ҳар хил ёндашувлар мавжуд. аммо, халқ педагогикаси ва педагогик меросни ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш методологияси ишлаб чиқилмаган. таъкидлаш лозимки, методология илмий билиш механизми, метод, усул ва воситалар йиғиндиси сифатида фанлар тараққиётининг омили, назарий асосидир. албатта, ҳар бир объектив воқеликни, жумладан, тарихий тараққиётни ўрганиш мақсадидан келиб чиқадиган методологик тамойили мавжуд. узоқ ва қт педагогик меросни ўрганиш бир томонлама, камбағал, “пролетар” тарбияси тарихини идеаллаштиришга қаратилган эди. бунга зид ижтимоий таълим …
3
иҳология тарихи турли ёшдаги одамларнинг туғилганидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахсни шаклланиши ҳамда ўзаро муносабат қонуниятларини ўрганади. социология жамиятни яхлит тизим сифатида ўрганади, ижтимоий ташкилотлар, жараёнлар ва гуруҳларни шу тизимнинг қисмлари сифатида таҳлил этади. бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам инсондаги объектив ҳолатни ва уни умумий ривожлантириш юзасида баҳс юритади. асрлар бўйи мавжуд қонуниятлар ўрганилади ва давр ўзгариши билан унинг ўзгаришига баҳо берилади. аммо инсонни тарбиялаш, уни ривожлантиришнинг аниқ қонуниятларини ишлаб чиқиш педагогика фанининг зиммасига тушади. педагогиканинг предмети шахсни ривожлантириш билан тарбия ўртасидаги қонуниятни аниқлаш ва шу асосда тарбиявий фаолиятнинг назарий ҳамда методик асосларини ишлаб чиқишдир. демак, педагогиканинг предмети шахсни ривожлантириш ва таркиб топтириш жараёнидир. яъни, педагогика шахсни муайян мақсадга қарата таълим-тарбия бериш, ривожлантириш, таркиб топтириш моҳияти ва қонуниятлари ҳақидаги фандир. маълумки, педагогиканинг асосий вазифаси бўлган тарбия ижтимоий ҳодисадир. у кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб мавжуддир. тарбиялаш, аввало, ижтимоий ҳаёт жараёнида йиғилган тажрибаларни авлодларга етказиб беришдир. ижтимоий тажрибалар моддий ва маънавий …
4
изимини яратиш ва ёш авлодни билим, маънавий маданиятини жаҳон андозалари даражасига етказишдир. педагогика бола тарбияси ҳақидаги фан сифатида таркиб топган бўлсада, ҳозирги фан-техника ривожланган даврда барча ёшдагиларга таълим-тарбия бериш қонуниятларини ўргатади. чунки тарбия ва таълим туғилгандан умрининг охиригача давом этадиган жараёндир. узоқ вақт шахснинг ривожланишида ташқи таъсир ҳал қилувчи омил ҳисоблаб келинди. ҳолбуки ҳар қандай тарбиявий таъсир, мактабларда зўр бериб ўқитиш кутилган натижа беравермаслигига иқрор бўлдик. шунинг учун бугунги кунда таълим-тарбия жараёнининг қонуниятларини ишлаб чиқиш унинг истиқболини белгилаш педагогиканинг долзарб муаммосидир. шахсга йўналтирилган таълим-тарбия бўйича ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, педагогика ҳам асосан инсоншуносликнинг объектив қонуниятларини ўрганади. инсон камолотида субъектив омил етарли умумлаштирилмаган. бу борада башоратчилар йиғилган тажрибаларга таянган ҳолда омманинг эътиборини қозонмоқдалар. педагогиканинг таркибида янги йўналиш - инсон ўзлигини билиши ва тарбияда ўзини имкониятларини ўстириш методикаси киритилиши амалий аҳамиятга эга бўларди. инсон ёшлигиданоқ ўзлигини билса, аввало, ўз қудратини ишга солади ва қолаверса, ташқи ғаразли таъсирлардан сақланишига тайёрланади. аммо бугунги кунда инсоншунослик …
5
си ва уларни амалга оширувчи» – деб белгиланади. бу бутун таълим-тарбия тизимини инсоншунослаштиришни тақозо этади, узоқ йиллар ҳукм сурган «таълим-таълим учун» қоидасидан қутултиради. демак, аввало педагогика фани, қолаверса, барча ижтимоий-гуманитар фанларнинг инсоншунослик, инсонпарварлик даражасини ортиши давр талабидир. «кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс - фуқарони шакллантиришни назарда тутади». миллий дастурдаги бу йўриқномалар педагогиканинг вазифасини бутунлай янги йўналишга ўзгартиради. агар узоқ вақт «кимга, нимани, қандай ўқитиш» принципи қарор топган бўлса, эндиги вазифа комил инсонни, шахсни шакллантиришга қаратилади. яъни кадрлар тайёрлаш миллий дастури «кимни, нима учун ва қандай ўқитиш?» назарияси ва амалиётини ишлаб чиқишни талаб этади. таълим-тарбияни жамият тараққиётида устивор деб белгиланиши, кадрлар тайёрлаш миллий дастури бугунги кунда педагогикани илмий ва инсоншунослик даражасини ортишига имконият яратди. миллий дастур таълим тизимининг барча бўғинларида янги педагогик технологияни яратиш вазифасини қўяди. ваҳоланки, педагогик технология ўтган асрнинг 60-йилларидаёқ ривожланган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "педагогика тарихининг методологик асоси"

1683284539.doc педагогика тарихининг методологик асоси режа: 1. педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги 2. халқ педагогикасининг методологик асоси 3. педагогика тарихи ва тасаввуфнинг боғлиқлиги 4. баркамол авлодни тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш 5. шарқ мутафаккирлари ижодида таълим-тарбия назариясини ривожлантирилиши 6. комил инсон таълимотининг тарихи 7. тарихий-бадиий асарларни педагогик таҳлил методлари педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги ҳар бир фаннинг тарихий тараққиёти, эришилган ютуқлар, унинг назарий ва методик асосининг ўзи методологик хусусиятга эга. маълумки, кўпгина педагогик тадқиқотларда фаннинг ривожига ҳисса қўшган мутафаккирларнинг таълимоти методологик асос сифатида ифодаланади. зеро, таълим – тарбия кишилик жамияти пайдо бўлгандан...

Формат DOC, 1,2 МБ. Чтобы скачать "педагогика тарихининг методологик асоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: педагогика тарихининг методолог… DOC Бесплатная загрузка Telegram