педагогика фанининг таркибий тузилиши методологик асоси ва бошқа фанлар билан муносабати

DOC 47,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522667119_70550.doc педагогика фанининг таркибий тузилиши методологик асоси ва бошқа фанлар билан муносабати режа: 1. фанининг таркибий тузилиши 2. фанининг методологик асоси 3. фанининг бошқа фанлар билан алоқаси фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши, турли йўналишларда билим ҳажмининг ошиб бориши фаннинг табақаланиб, турли тармоқларга бўлинишига сабаб бўлмоқда. яқин ўтмишда фалсафадан ажралиб чиққан педагогика фанида ҳам кўпгина тармоқларга бўлиниш жараёни, яъни таркибий тузилиши кўзга яққол ташланади. масалан, мактабгача тарбия педагогикаси, мактаб педагогикаси, катталар педагогикаси, олий мактаб педагогикаси кабилар шулар жумласидандир. айримлари эса, фан сифатида энди шаклланиб келмоқда. ҳозирги замон педагогикаси кўп тармоқли фан бўлиб, аввало тарбия ижтимоий ҳодиса эканлиги жиҳатидан педагогика тарихи фани билан боғланади. педагогиканинг кўзи ожиз, ақли заиф, қулоғи кар – жисмоний камчиликларга эга бўлган болаларни тарбиялаш ва уларни ҳаётга тайёрлаш билан шуғулланадиган яна бир тармоғи – махсус педагогика (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика) дефектология билан чамбарчас боғлиқдир педагогика фани тармоқларида предметларни ўқитишнинг қонуниятларини ўрганувчи фан – методика ҳам киради. шу …
2
ини ҳисобга олиб боради. шу боис, педагогика бугунги кунда фалсафадан ажаралиб чиқиб, бир қатор фанлар билан муносабатда бўлади. жумладан, у психология фани билан чамбарчас боғлиқ. кейинги вақтларда педагогика кибернетика билан боғланмоқда, буни дастурлаштирилган таълим мисолида кўриш мумкин. шунингдек, у этнография, биология, одам анатомияси, иқтисодиёт, санъат, маданият каби фанлар билан чамбарчас боғлиқдир тадқиқот методлари ҳар қандай фан фан сифатида ўзининг илмий-тадқиқот усулларига эга. бу усуллар орқали ўз мазмунини бойитиб, янгилаб боради. ҳаёт ва объектив дунёни билиш назариясидада нимани ўрганиш ва қандай ўргатиш керак, кимни ва қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро узвий боғлиқдир. педагогика ўз мазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд педагогик ҳодиса ва жараёнларни, унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган тадқиқот усуллари билан ўрганади. педагогиканинг илмий-тадқиқот усуллари қанчалик тўғри танланса таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада яхшиланади, педагогика фани ҳам бойиб боради. шу сабабли педагогик илмий-тадқиқот усулларига догматик ёндашиш мумкин эмас. иккинчи томондан, илмий-тадқиқот усуллари ҳозирча …
3
нат фаолиятига муносабати билан фарқланади. булар шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, ана шу риҳий хусусиятлар ривожланиб маълум бир босқичга етсагина уни мукаммал, камол топган инсон дейилади. шахс номини олиш учун нималар даркор? одамнинг ижтимоий мавжудод сифатида шахс номини олиши учун унга ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ва тарбия керак. шу сабабли педагогика фани боланинг шахс сифатида ривожланиши, унинг ҳар томонлама камолга етиш қонуниятлари, унга таъсир этувчи объектив ва субъектив омиллар, ривожланиш жараёнига алоқадор даврларни аниқлаши керак. шунингдек, педагогика фанининг муҳим методологик муаммоларидан бири бу шахснинг ривожланиши ва тарбияси ҳисобланади. ўсиб ва ривожланиб борувчи инсон тарбия объекти ҳисобланади. бутун ҳаёти давомида инсоннинг ривожланиш жараёни давом этаверади. бу жараёнда у турли ўзгаришларни ўз бошидан кечириб боради. инсонда бўладиган жисмоний ўзгаришларга – бўйининг ўсиши, вазнининг оғирлашиб бориши, суяк ва мушак тизимларининг, ички аъзолари ва асаб тизимининг ўзгариб бориши киради. руҳий ўзгаришлар эса, унинг ақлий ривожига алоқадор бўлади ва инсонда руҳий сифатларнинг шаклланиб бориши, унда ҳаёт учун …
4
увофиқ таъсир этиши натижасида бола жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллайди. муносабатлар доирасига кишилар орасидаги муносабат эмас, балки табиат, жамият, ҳаётга бўлган муносабатлар ҳам киради. мана шу кўп қиррали алоқа ва муносабатлар заминида ҳар бир шахс ўз қобилияти, қизиқиши, ўз билими ва уқувини намоён қилади, ўз ишига, вазифасига, бурчига, халқига, ватанига, ўз- ўзига бўлган муносабатларини ифодалайди. табиийки, шахсдаги бу фазилатлар фақат тарбиянинг маҳсулидир. тарбия муҳит каби инсон камолотига таъсир этувчи ташқи омиллардан ҳисобланади. тарбиянинг хусусияти шундаки, у аниқ мақсадни кўзлаб, инсонда ижобий фазилатларни таркиб топтириш йўлида тарбиячи раҳбарлигида мунтазам амалга ошириб боради. аммо, тарбия таъсирининг кучи ва унинг натижаси ирсият ва муҳит каби омилларнинг ҳамкорлиги билан белгиланади. тарбия инсоннинг кўзи, сочи, терисининг ранги, баданининг тузилишига таъсир эта олмайди, лекин, жисмоний тараққиётига таъсир этиши мумкин. махсус ташкил этилган жисмоний машқлар орқали боланинг саломатлиги мустаҳкамланади ва чиниқтирилади. инсоннинг табиий қобилияти фақат тарбия орқали, уни маълум …
5
аолиятлар ўз навбатида меҳнат турининг такомиллашишига олиб келади. маълумки, бола лаёқатини ривожлантириш, уни қобилиятга айлантириш ва ҳаётга мос ҳолда ўстириш учун меҳнатсеварлик ва ишчанлик керак. меҳнатсеварлик ва муттасил ўтириб ишлаш булар фақат тарбия натижасида орттирилган фазилатлардир. педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият шахснинг ақлий ва иродавий ривожланишига таъсир этади. демак, ўқувчи улғая борган сари унинг фаолияти ҳам шакли ва мазмуни билан ҳамоҳанг ўзгариб бораверади. инсон камолоти ва унинг шахсини шакллантиришни ягона ва бир бутун жараён эканлигини таъкидлайди. бу жараёнда ўқувчи фаолиятига катта ўрин берилади. у фаоллиги билан ўз шахсини шакллантира олади. тарбиячи томонидан қўйиладиган мақсад аниқ бўлса ва бу мақсадга эришиш учун одам астойдил ҳаракат қилса, кутилган натижага эришилади. ўқитувчи шахсига қўйиладиган педагогик талаблар ҳозирги замон ўқитувчисининг асосий фазилатларидан бири – ўз касбига садоқатлилиги, ғоявий эътиқодлилиги, иймонлилиги, болажонлилиги, ўз фанини мукаммал билиши ва севиши каби хислатлари орқали бошқа касб эгаларидан ажралиб туради. чунки, таълим муассасасида таълим-тарбия ишининг юқори савияда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагогика фанининг таркибий тузилиши методологик асоси ва бошқа фанлар билан муносабати" haqida

1522667119_70550.doc педагогика фанининг таркибий тузилиши методологик асоси ва бошқа фанлар билан муносабати режа: 1. фанининг таркибий тузилиши 2. фанининг методологик асоси 3. фанининг бошқа фанлар билан алоқаси фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши, турли йўналишларда билим ҳажмининг ошиб бориши фаннинг табақаланиб, турли тармоқларга бўлинишига сабаб бўлмоқда. яқин ўтмишда фалсафадан ажралиб чиққан педагогика фанида ҳам кўпгина тармоқларга бўлиниш жараёни, яъни таркибий тузилиши кўзга яққол ташланади. масалан, мактабгача тарбия педагогикаси, мактаб педагогикаси, катталар педагогикаси, олий мактаб педагогикаси кабилар шулар жумласидандир. айримлари эса, фан сифатида энди шаклланиб келмоқда. ҳозирги замон педагогикаси кўп тармоқли фан бўлиб, аввало тарбия ижтимоий ҳодиса эка...

DOC format, 47,0 KB. "педагогика фанининг таркибий тузилиши методологик асоси ва бошқа фанлар билан муносабати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.