давлат хизматчисининг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши

DOC 118,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994046.doc давлат хизматчисининг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши режа: 1. эстетик маданият 2. тўғри ўтириш одоби 3. ишоралар ва юриш таянч иборалар: эстетик маданият, ташқи кўриниш, инсон, мода, эстетик дид, кийимлар, гармония, дисгармония, кийим танлаш, хизматчи, хатти-ҳаракат, имо-ишора, эстетик жиҳатлар, тўғри юриш, тўғри ўтириш, гавдани тутиш, қадам ташлаш, бўй-баст ва қоматни ушлаш, тана ҳаракатларини тўғри йўналтириш, узук, тақинчоқ, сумка, иллат, мулоқот, гўзал чеҳра, келишган қадди–қомат, чиройли, нафис кийим, костюм-шим, замонавийлик, бўйинбоғ, дастрўмолча. эстетик маданият - инсоннинг эстетик фаолияти жараёни, унинг натижасида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантириш ва камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодисадир. эстетик маданият нафақат теварак оламни, балки инсонни ўраб турган ижтимоий воқеликни билишга интилиш натижаси ҳамдир. шу жиҳатдан олганда эстетик маданият шахс, миллат, жамиятнинг ўз-ўзини англаши ҳам демакдир. чунки эстетик маданиятда ижтимоий бирликлар эҳтиёж ва манфаатлари, ўзига хослиги, жаҳон тарихида тутган ўрни, турли ижтимоий тизимларга бўлган муносабати ҳам ўз ифодасини топади. бугунги кунда техник воситалар …
2
а «тилига» ҳам эга. мақомлар, классик қўшиқларимизни тинглаганда, халқнинг ҳис-туйғулари, кечинмалари, дарди, умидларини дилдан ҳис қилинади, халқнинг одоб - ахлоқ нормаларида эса нозик дид, инсоний меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва улуғворликни кўриш мумкин. инсон фаолиятини тартибга солиш, ҳаёт тарзини шакллантириш эстетик маданиятнинг муҳим функциялари жараёнидан биридир. бу функция туфайли эстетик маданият кишиларнинг мулоқотини, ишлаб чиқариш ва турмушдаги муносабатларни маълум нормаларга бўйсундиради. ҳар бир янги маданий қадриятга биз ўзимизда шаклланган маданий қадриятлар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий, чиройли ёки хунук, адолатли ёки адолатсиз деб баҳо берамиз. кундалик ҳаётда ҳар биримиз бизга манзур бўлган ёки манзур бўлмаган жараён, воқеаларга дуч келамиз, адабиёт, санъат, кино асарларини яхши ёки ёмон ҳодисалар сифатида баҳолаймиз. бундай баҳолаш пайтида, албатта, ҳар бир шахснинг ўз қарашлари, қадриятлари таъсири муҳим роль ўйнайди. лекин, аксарият ҳолларда бундай пайтда, айниқса, баҳоланаётган ҳодиса ўзга маданиятга тегишли бўлса, ўзимизга мансуб бўлган маданият руҳимизга сингдирган қадриятлар тизими устувор бўлади ва бутун бўй-басти билан …
3
нганлигига қиёс қилишдир. овқатга эстетик муносабат унинг шакл ва мазмуни мутаносиблигида ўз ифодасини топади. ёки инсонга эстетик муносабатда бўлиш ҳам инсон шахси маънавий мазмунининг инсон хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атвори шаклига мутаносибликда ифодаланади. ташқи кўриниш - инсоннинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумотни беради ҳамда унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. ҳозирда дунё глобаллашиб бормоқда. аксарият ҳолларда инсоннинг ташқи гўзаллигига нисбатан юзаки муносабат билдирилади; ташқи гўзаллик шахснинг чинакам «мен»ини намоён қилишига тўсқинлик қилувчи, ўткинчи ҳодиса сифатида қаралади. ҳозирги давр бундай фикрларни қисман рад этади. чунки инсоннинг ташқи гўзаллиги нафақат ўзига, балки бошқаларнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. зеро, ташқи кўриниш: 1. одамнинг ўтаётган кунини сермазмун ва хайрли этади. 2. инсоннинг ҳаётдан баҳраманд бўлиш онларини ширин қилади ва унга завқ бағишлайди. 3. одамни очиқ кўнгилли, сертакаллуф ва олижаноб этади. 4. инсоннинг ҳурматини оширади ва унинг келажагини белгилайди. инсоннинг ички дунёси, шахси, ақли ва ҳис-туйғулари унинг ташқи қиёфаси - кўзлари, чеҳраси, …
4
ажратиш инсон гўзаллиги ҳақида тўлақонли тасаввурни бермайди. зотан, ахлоқий фазилатлар инсоннинг ботиний гўзаллигини мустаҳкамласа, зоҳирий (ташқи) кўриниш ҳам инсонга ижобий туйғулар бахш этади. танишлар сонини кўпайтириш ва шахслараро муваффақиятли алоқа ўрнатиш санъатини эгаллаш учун босиладиган биринчи қадам бу инсоннинг борлиғи ва унинг ҳақиқий моҳиятини англашдир. авваламбор, инсон ўзгага эмас, ўзига бўлган қизиқишни намоён қилади. бошқача қилиб айтадиган бўлсак, унинг ўзига бўлган эътибори бошқаларга қаратган эътиборидан минг марта устун туради. инсон туғилишидан бошлаб йўргакланади. йўргакка кирган дастлабки кунлариданоқ кийина бошлайди. кийим инсоннинг суратини эмас, балки унинг бутун ички дунёсини - сийратини ҳам кўрсатадиган омилдир. маданиятлиликнинг асосий белгиларидан бири ҳам, бу - кийиниш одобидир. кимнинг қандай кийинишига қараб, унинг дид-фаросати, моддий ва маънавий даражасини, ҳатто касбини ҳам аниқлаб олиш мумкин. кийиниш маданияти, кийиниш одоби кишиларнинг ўзаро муомаласига, бир-бирига бўлган муносабати, юриш туришига ҳам таъсир қилади. лекин кийиниш ҳақида аниқ бир андоза мавжуд эмас. кийим учун олинадиган турли нарсаларнинг ҳар бири кишининг диди, …
5
м давр ва ижтимоий шароитда кишиларнинг гўзаллик ҳақидаги қарашлари мужассамлашувчи мода билан боғлиқ. кишилик жамияти ривожи жараёнида бу қарашлар ўзгара боради, шу муносабат билан мода ҳам узлуксиз ўзгариб туради. ўзбек халқининг миллий маданияти, урф -одатлари асрлар давомида давр ва шароитга, жамият тараққиётига мослашиб ўзгариб келган. тарихга айланган кийим ва либосларни қандай кийиш урфи ва қоидалари деярли истисноли жиҳатлардагина ўз кучини сақлаб қолган. аммо одамлар кийимларни танлаш ва ихтиро қилишдан тойганлари йўқ, аксинча, замонавийликка бўлган талаблар олдинги даврдагига нисбатан анча илгарилаб кетди. яхши кийиниш ўзига хос санъат. киши бу санъатни эгаллаши учун мода талабларига риоя қилибгина қолмай, ўз дидини ҳам тарбиялаши керак. дидни тарбиялаш учун меъёр ва ўзаро мос тушунчаларга асосланган санъатнинг барча турлари билан танишиб бориши лозим. зеҳн билан танланган ораста либос унинг эгасининг диди яхшилигини билдиради. кўйлак жавони тўла бўлмасдан туриб ҳам дид билан кийиниш мумкин. янги чиққан замонавий либос кетидан қувиш эмас, балки сиз учун зарур бўлган нарса …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат хизматчисининг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши" haqida

1712994046.doc давлат хизматчисининг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши режа: 1. эстетик маданият 2. тўғри ўтириш одоби 3. ишоралар ва юриш таянч иборалар: эстетик маданият, ташқи кўриниш, инсон, мода, эстетик дид, кийимлар, гармония, дисгармония, кийим танлаш, хизматчи, хатти-ҳаракат, имо-ишора, эстетик жиҳатлар, тўғри юриш, тўғри ўтириш, гавдани тутиш, қадам ташлаш, бўй-баст ва қоматни ушлаш, тана ҳаракатларини тўғри йўналтириш, узук, тақинчоқ, сумка, иллат, мулоқот, гўзал чеҳра, келишган қадди–қомат, чиройли, нафис кийим, костюм-шим, замонавийлик, бўйинбоғ, дастрўмолча. эстетик маданият - инсоннинг эстетик фаолияти жараёни, унинг натижасида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантириш ва камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодисадир. эстетик маданият нафақат тев...

DOC format, 118,5 KB. "давлат хизматчисининг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.