сабзавот

DOC 151,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404228184_52322.doc сабзавот-меваларни навлаш ва саралаш машиналари режа: 1. роликли назорат қилувчи транспортер 2. флотацион навлаш ускунаси 3. барабанли саралаш машинаси 4. чизиқли калибрлаш машинаси 5. а9 – ккб типидаги универсал саралаш машинаси 6. кну-02 типидаги саралаш машинаси 7. дискли саралаш машинаси хўл мева ва сабзавотларни бир хил шаклга, бир хил ўлчамдаги катталикларга ажратиш машиналар сифатида калибрлаш қурилмалари ишлатилади. консерва заводларида навларга ажратиш машиналари ҳўл мева ва сабзавотларни сифат жихатидан уларнинг солиштирма оғирликларига, пишиб етилганига ва ташқи кўринишига қараб навларга ажратади. навларга ажратувчи машиналар жараёнларда мураккаб ишларни хам бажариши мумкин, лекин уларнинг тузилиш конструкциялари калибрлаш машиналарига нисбатан саддороқдир. консерва саноатида хом ашёни навлаш жараёни икки хил хусусиятга асосланган: 1. қўл кучи воситасида маҳсулотларнинг солиштирма оғирлиги бўйича. 2. гидравлик усули билан. роликли назорат қилувчи транспортер роликли назорат қилувчи транспортер мева-сабзавотларни назорат қилиш ҳамда уларни чайиш учун мўлжалланган. бу транспортёр 21-расмда кўрсатилган. 21-расм. t1-kt2в роликли саралаш конвейери. 1 – маҳсулот кирадиган лоток; 2 …
2
квт 0,6 сувнинг сарфи, м3/соат 3 транспортер йўлининг ҳаракат тезлиги, м/с 0,12 транспорт йўлининг кенглиги, мм 550 габарит ўлчамлари, мм: узунлиги - 4250, кенглиги - 1212 , баландлиги - 1700 оғирлиги, кг 570 флотацион навлаш ускунаси флотация ёки гидравлик усулда ишлайдиган навларга ажратувчи машиналар кўк нўхатларни ва сут жўхори донларини пишиб етилган жўхори донларидан (крахмали ошиб кетган, қайсики мазасини ёмонлашишига олиб келадиган донлар) ажратиш учун ишлатилади. бу машинанинг кўриниши 22-расмда кўрсатилган. 22-расм. флотацион навлаш машинаси. 1 - воронка; 2 - пўкак; 3 - эритма учун идиш; 4 - қувур; 5,7,12 – вентиллар; 6 - патрубка; 8 - насос; 9 - йиғгич; 10 - ажратгич; 11 - элак; 13 - труба; 14 - лоток. қуйида гидравлик флотация навларга ажратувчи машинанинг ишлаш принципини кўрамиз: (солиштирма оғирлиги бўйича). идишга (3) ош тузининг эритмаси қуйилади, эритманинг мувозанати пўкак орқали ростлаб турилади. бу эритмада маҳсулотларнинг бир қисми чўкади, бир қисми эса эритманинг юзасида сузиб юради. …
3
барабанли саралаш машинаси бу жиҳоз кўк нўҳот, гилос, олча, картошкаларни катта-кичикка ажратиш учун ишлатилади. 23-расмда унинг умумий кўриниши кўрсатилган. 23-расм. барабанли саралаш машинаси. 1 – тўрсимон барабан; 2 – узатмали механизм; 3 – рама; 4 – йиғувчи бункер. ишлаш тартиби. хом ашё харакатда бўлган барабанга киритилади, спирал ёрдамида айланиб жихоз узунаси бўйича узатилади.барабаннинг биринчи қисмда тешиклар орасидан майдалари тушиб кетади. кейинги қисмида ўрта ўлчамдаги хом ашё йиғувчи бункерга тушади. роликлар ёрдамида кадалиб колган хом ашё туширилади. барабанли саралаш жиҳози беш қисмли тешикли барабандан иборат. техник тавсифи. ишлаб чиқариш қуввати, кг/сек 0,417 энергия қуввати, квт 2,6 габаритлари, мм: 4000х800х1950 чизиқли калибрлаш машинаси мева-сабзавотлар чизиқли калибрлаш машиналарида бошқа машиналардан фарқли винтли ва айланма ҳаракатлар қилмасдан фақат тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади. консерва заводларида тросли чизиқли калибрлаш машиналари кенг миқёсида ишлатилади. иккита ҳаракатланаётган троснинг орасида хомашё ҳаракат қилади. трос узунлиги бўйича кенгайиб боради. иккита трос орасида тушган хомашё, трос бўйлаб ҳаракат қилади. мева-сабзавот …
4
а ҳам жуфт конусларнинг орасидаги масофалар конусларнинг баландлиги бўйича ўзгариб боради. ажратилаётган мева-сабзавот жуфт конуслар орасида ҳаракат қилиб, улар орасида масофа катталашганда , масофа хом ашёнинг ўттам катталигидан катта бўлганлиги учун у оғирлик кучи таъсири остида пастга қараб тушиб кетиб, махсус йиғгичда йиғилади. бу принцип ишлайдиган машиналарни ( кр-2) а.а. кретин ва н.с. рыбин тавсия қилганлар. мева-сабзавотларни бир хил ўлчамдаги фракцияларга ажратиш учун шнекли калибрлаш машиналари ҳам ишлатилади. булар асосан олма,нокларни ажратиш учун ишлатилади. бу машиналарнинг калибрлаш вазифанинг асосий қисми бўлиб чап ва ўнг томонга ҳаракат қилувчи шнеклар ҳисобланади. бу шнекларнинг асосий хусусияти шундаки ўрамлар қадами ўзгармас бўлиб, хар бир кейинги ўрамнинг диаметри камайиб боради. чизикли саралаш машиналарга хамда универсал саралаш жиҳози ва бодрингларни узунаси буйлаб саралаш учун жиҳози киради. а9 – ккб типидаги универсал саралаш машинаси бу жиҳоз мева-сабзавотларни ўлчами бўйича ажратилади. унинг кўриниши 24-расмда берилган. 24-расм. а9-ккб типидаги универсал саралаш машинаси. 1 – станина; 2 - саралаш қисми; …
5
би. бодринг 5 жуфт пластмассали занжирлар ёрдамида узатилади, занжир орасидаги бўшлик харакат пайтида ошади 13 мм дан 23 мм гача. шу ватда йиғувчи қутига кичик диаметрдаги бодринг ажратилади. йўлга солиш қисмда бодринг перпендикуляр жойлашиб бошлов қисмга йўналтирилади. бунинг ораси тешик. тешикнинг ораси зинали бўлиб кенгайиб боради. техник тавсифи. ишлаб чиқариш қуввати, кг/мин 0,417 эл.энергия, квт 1,85 габаритлари, мм: 4650х1450х2100 дискли саралаш машинаси бу калибрлаш машиналарнинг чизиқли калибрлаш машиналардан фарқи шундаким, буларда тешик айлана шаклида ўралган бўлади. дискли калибрлаш машиналарида мева-сабзавотларни 3-4 хил ўлчамда ажратиб олиши мумкин. ишлаш тартиби ишчи ғилдираги валга ўрнатилган бўлиб, унга спицалар жойлаштирилиб, улар втулкаларга кавшарланган бўлади. ғилдиракларнинг икки томонига ташқи ва ички ёйсимон полосалар ўрнатилган бўлади. улар ушлагичларга маҳкамланган. ушлагичлар болт орқали уголникларга шундай ўрнатиладики, қайсики ғилдирак билан ёйсимон полосалар орасидан масофани хом-ашё катталигига қараб ростлаш мумкин бўлсин. ғилдирак билан ёйсимон полосалар орасидаги оралиқ масофани ўзгартириб аввал кичик ўлчамдаги мевалар кейин катта ўлчамдаги меваларни ажратиб олиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сабзавот" haqida

1404228184_52322.doc сабзавот-меваларни навлаш ва саралаш машиналари режа: 1. роликли назорат қилувчи транспортер 2. флотацион навлаш ускунаси 3. барабанли саралаш машинаси 4. чизиқли калибрлаш машинаси 5. а9 – ккб типидаги универсал саралаш машинаси 6. кну-02 типидаги саралаш машинаси 7. дискли саралаш машинаси хўл мева ва сабзавотларни бир хил шаклга, бир хил ўлчамдаги катталикларга ажратиш машиналар сифатида калибрлаш қурилмалари ишлатилади. консерва заводларида навларга ажратиш машиналари ҳўл мева ва сабзавотларни сифат жихатидан уларнинг солиштирма оғирликларига, пишиб етилганига ва ташқи кўринишига қараб навларга ажратади. навларга ажратувчи машиналар жараёнларда мураккаб ишларни хам бажариши мумкин, лекин уларнинг тузилиш конструкциялари калибрлаш машиналарига нисбатан саддороқдир. ...

DOC format, 151,5 KB. "сабзавот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сабзавот DOC Bepul yuklash Telegram