ёғ мой саноатининг ривожланиш тарихи

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1584181984.doc ёғ мой саноатининг ривожланиш тарихи режа: 1. ёғ-мой саноатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи. 2. ўзбекистондаги йирик ёғ-мой комбинатлари ҳақида. 3. ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг асосий усуллари ва технологик схемалари. 4. пресслаб мой олиш усули ёғ-мой саноатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи. қадим замонлардан буён ўсимлик мойи учун хомашё – зиғир, наша ўсимлиги ва пахта чигити мойи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринни эгаллиб келган. кунгабоқар европага жанубий америка ва мексикадан келтирилган. xvi-аср бошларида испания ўзлаштирган, кейинчалик шаркда тарқала бошлаган. мой олиш учун кунгабоқарни россияда етиштириш 1829 йилга тўғри келади. туркистон ўлкаси пахтачилик соҳасида қадим замонлардан буён дунёга машҳур. иқлим, ер ва сув шароитларнинг қулайлиги сабабли пахтадан мўл ҳосил олиб клинган. деҳқонлар пахтанинг бир қисмини шахсий эҳтиёжларини қондириш учун ип, бўз, газлама тайёрлашга олиб қолиб, кўп қисмини савдогарларга сотганлар. ўлкада пахта тозалаш корхоналари бўлмаганлиги сабабли пахта чигити билан бирга чет элга чиқарилиб юборилган. фақат қисмангина чигит қовун, тарвуз уруғлари, кунжут, …
2
ладилар. хiх асрнинг иккинчи яримида ўрта осиёда ёғ заводи қуриш зарурияти пайдо бўлди. 1883 йилда лахтин, сагателев ва бошқалар қўқонда ёғ заводи қурдилар. аммо уларнинг бу соҳада қилган харакатлари, маҳаллий халқ пахта мойини истеъмол қилмагани ва уни бошқа мақсадларда ишлата олмаганлиги учун, деярли натижа бермади. хорват ва югович 1893 йилда каттақўрғонда ёғ заводи қуриб, 1896 йилда ўз маҳсулотларидан бир неча бидон мойни москвага жўнатдилар. кейинги йил шу заводда ишлаб чиқарилган бир вагон мой москвага юборилди. буни кўрган капиталистлар ёғ заводлари қуриш ишини жадаллаштириб юбордилар. секин-аста пахта мойини истеъмол қилишга ўргана бошлаган ерли халқ ҳам саноатнинг ривожланишига сабабчи бўлди. тез орада пахта тозалаш заводлари ёнида 1-2 прессли кичик ёғ заводлари қурила бошланди. 1917-1918 йилларда бутун ўрта осиёда 150 та прессга эга бўлган 40дан ортиқ ёғ заводи қурилиб, булардан 19 та завод (105 пресс) фарғона водийсида жойлашган эди. ўзбекистонда асосан 1924 йилдан бошлаб ёғ саноати ўса бошлади. эски ускуналар янги ускуна ва …
3
урдаги акционерлик жамиятлари, 4 та қўшма корхона ўз фаолиятларини олиб бормоқда. республикамизда кучли ёғ-мой саноати потенциали яратилган бўлиб, қуввати жиҳатдан мустақил давлатлар хамдўстлиги мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. саноатимизда чигитни қайта ишлаш қуввати йилига 3,6 млн. тоннани, маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати йилига 524 минг тоннани, майонез ишлаб чиқариш 2 минг тоннани, хўжалик совуни ишлаб чиқариш 120 минг тоннани, атир совуни ишлаб чиқариш 8 минг тоннани ташкил қилади. асосий мақсад республикамиз халқ хўжалигини экологик тоза, рақобат бардош, чиройли қадоқланган ёғ-мой маҳсулотларини энг кам таннархда, қулай меҳнат шароитида ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, бу мақсадни амалга ошириш учун саноатимизни замонавий, юқори самара берувчи асбоб, ускуналар ва янги технология билан таъминлашни босқичма босқич амалга оширилмоқда. бунинг учун 20 та ёғ-мой корхоналарининг барчасида реконструкция ишлари, қайта техник таъмирлаш, чет эл инвестициялари иштирокида қўшма корхоналар яратиш ишлари олиб борилмоқда. яқин вақтларгача дезодорация ва қадоқлаш цехлари фақатгина тошкент, фарғона ёғ-мой комбинатларидагина бўлган бўлса, бугунги кунда …
4
ускуналари ўрнатилмоқда. келажакда чиройли ёрлиқли, қадоқланган, хушбўйлантирувчи компонентлар қўшилган, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган, кичик хажмдаги атир совунлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган. ўзбекистондаги йирик ёғ-мой комбинатлари ҳақида. ёғ - мой саноати республика озиқ-овқат саноатининг етакчи тармоқларидан бири. республика ёғ-мой саноати озиқ-овқат саноати умумий маҳсулоти хажмининг 40 % га яқинини беради. косон, гулистон ёғ экстракция заводлари (бир кунда 1200 т. чигитни қайта ишлайди), фарғона ёғ-мой комбинати (қуввати кунига 840 т. чигит), қўқон ёғ-мой комбинати (қуввати кунига 810 т.чигит), каттақўрғон ёғмой комбинати; (қуввати кунига 950т. чигит), денов ёғ-мой экстракция заводи (суткада 800т. хомашё), урганч ёғ-мой комбинати (суткада 800т. хомашё) тармоқдаги энг йирик корхоналардир. қўқон ёғ-мой комбинати таркибида мева данаклари ва сабзавот уруғларидан мой ишлаб чиқарадиган махсус завод (қуввати суткада 50т. данак) ишлайди. бу завода 15 номдаги мева данаги мойлари (ўрик, шафтоли, помидор, узум ва б.) ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. тошкент ёғ-мой комбинатида маргарин маҳсулотлари (йиллик қуввати 52,4 минг т.) ва майонез (йиллик қуввати …
5
ри. ҳозирги кунда замонавий технология асосида ўсимлик мойи олишнинг иккита усули мавжуд: мойни механик сиқиб олиш, яъни пресслаш усули ва енгил учувчан органик эритувчида эритиб олиш, яъни экстракциялаш усули. бу икки усул қайта ишланадиган хомашё турига ва сифатига қараб алоҳида ёки биргаликда ишлатилиши мумкин. мой олиш алоҳида технологик схема бўйича ўзига хос бир технологик режимда олиб борилади. технологик схема деб, бир – бир билан мантиқий жихатдан узвий боғланган технологик жараёнларининг йиғиндисига айтилади. технологик режимда операцияни турли омиллари, вақт, ҳарорат, намлик, ҳамоҳанглигида ишлатилаётган машина ва аппаратлар ишлаш режимида олиб бориш, ҳамда ишлов берилаётган материал хоссаси ва ҳолатини ўзгариш даражаси назарда тутилади. технологик операцияни олиб борилаётганда материал ҳар хил ташқи таъсирларга учрайди. булар механик, иссиқлик, намлик, эритувчи ва кимёвий реагентлар бўлиши мумкин. ўсимлик мойларини олиш усулларига қараб ишлаб чиқариш технологик схемалари икки асосий гуруҳларга бўлинади: пресслаш билан тугалланадиган ва экстракциялаш билан тугалланадиган схемалар. ўз навбатида бу икки группанинг ҳар бири турли хил …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёғ мой саноатининг ривожланиш тарихи"

1584181984.doc ёғ мой саноатининг ривожланиш тарихи режа: 1. ёғ-мой саноатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи. 2. ўзбекистондаги йирик ёғ-мой комбинатлари ҳақида. 3. ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг асосий усуллари ва технологик схемалари. 4. пресслаб мой олиш усули ёғ-мой саноатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи. қадим замонлардан буён ўсимлик мойи учун хомашё – зиғир, наша ўсимлиги ва пахта чигити мойи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринни эгаллиб келган. кунгабоқар европага жанубий америка ва мексикадан келтирилган. xvi-аср бошларида испания ўзлаштирган, кейинчалик шаркда тарқала бошлаган. мой олиш учун кунгабоқарни россияда етиштириш 1829 йилга тўғри келади. туркистон ўлкаси пахтачилик соҳасида қадим замонлардан буён дунёга машҳур. иқлим, ер ва сув шароитларнинг қулайлиги саб...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "ёғ мой саноатининг ривожланиш тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёғ мой саноатининг ривожланиш т… DOC Бесплатная загрузка Telegram