донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1584181975.doc донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари режа: 1. дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. 2. дон махсулотларини сақлаш тарихидан маълумот. 3. элеваторларнинг турлари, тузилиши ва вазифалари. дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг дон махсулотлари тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берди. йилига етиштирилаётган 6млн. т. дан ортиқ донни қабул қилиб олиш, унга дастлабки ишлов бериш хамда сақлаш учун дон махсулотлари тизими моддий-техник базасини кенгайтириш давр талаби бўлиб қолди. шу сабабли республикамизнинг хар бир вилоят ва туманларида дон қабул қилувчи хамда сақловчи янги замонавий иншоотлар бунёд этилмоқда. маълумки, дон йилнинг муайян мавсумидагина етиштирилади. дон етиштиришнинг мавсумийлиги хамда истеъмолчиларга (озиқ-овқат саноати, чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалиги ва хоказо) йил давомида етказиб бериш учун етарлича дон захирасига эга бўлишлик улкан хажмдаги дон уюмини сақлашни тўғри ташкил этишни талаб этади. республикамизда дон ва дон махсулотлари қуйидаги тартибда сақланади: · қишлоқ хўжалигида (жамоа ва ширкат …
2
захиралари хам юқори хажмда бўлади. давлат дон ресурсларининг катта қисмини жойлаштириш ва сақлаш дон махсулотлари тизими тармоқлари зиммасига юклатилади. тармоқ корхоналари шунингдек ем-хашак ўтлари, бошоқли, дуккакли ва мойли ўсимликларнинг навдор уруғларига ишлов бериш ва реализация қилишни хам амалга оширади. корхоналарда дурагай ва навдор маккажўхори уруғларига ишлов бериш ва тайёрлаш, саноат эхтиёжлари учун мойли ўсимлик уруғларини сотиб олиш каби тадбирлар хам ўтказилади. ахолини узлуксиз равишда нон, ун, макарон ва ёрма билан таъминлаш мамлакатда доимо тайёр холатдаги ун ва ёрма захираси мавжуд бўлишини талаб этади. бундай махсулот захираларининг хам асосий қисми дон махсулотлари корхоналарида сақланади. республикамиз дон махсулотлари тармоқларида қуйидаги технологик тадбирлар кенг қўлланилади. 1. дон ва уруғ партиясини турли аралашмалардан тозалаш. ўз вақтида хамда яхши ташкил этилган тозалаш тадбирисиз дон уюмининг муваффақиятли сақланишини таъминлаб бўлмайди. дон уюмларини тозалаш учун хар хил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган турли машина ва механизмлардан фойдаланилади. бу механизмлар муайян технологик тизимларга бириктирилади. 2. дон уюмини қуритиш. …
3
мақсадлар учун (турли саноат тармоқлари, экспорт захира сифатида сақлаш ва бошқалар) шакллантирилади. дон омборхоналари турлари. ўзбекистонда асосий дон омборхоналари бир қаватли, ёнлама ёки қияланган полли омбор ва элеваторлардан иборат. бундан 20—25 йил аввал жамоа ва давлат хўжаликларида қурилган омборлар сиғими (50; 100; 160; 300 тонна) кичик бўлиб, кўпчилиги механизациялаштирилмагандир. хозир қурилаётганларининг хажми 500 дан 5000 тоннагача дон сиғадиган омборлар бўлиб, унда ташиш, тушириш ва бошқа ишлар тўла механизациялаштирилган. йиғилувчи темир-бетон, ғишт, металлардан фойдаланиб барпо қилинган бункер туридаги омборлар хар хил механизмлар билан жихозланган. булардан ташқари, тараларни алохида сақлаидиган, донларни соладиган, уни дорилайдиган ва мунтазам шамоллатиш ускуналари ўрнатилган бўлимларига эга бўлган омборхоналар хам мавжуд. донларни қайта ишловчи (тегирмон, ёрма ва озуқа-ем ишлаб чиқарувчи заводлар) корхоналар, давлат қарамоғидаги нон махсулотлари, нон қабул қилувчин пунктлар, катта сиғимли омборхоналардан ташқари элеваторлар хам бор. замонавий элеватор - бу донларни қабул қилиб, қайта ишлаб, сақлаб ва истеъмолчиларга тарқатадиган бақувват саноат корхонасидир. бунда донлар истеъмол кондициясига етказилиб, …
4
ерак. шунинг учун донларни элеваторларда сақлашда фақат қуруқ ва бироз қуруқ донлар билан тўлдирилишига эътиборни қаратиш керак. ишчи миноранинг баландлиги 50—65 метр бўлиб, унинг қаватларида дон тозалагич машина, аспирацион мослама, автомат тарози, айрим холларда қуритгичлар жойлашган бўлади. хар хил мақсадлар учун белгиланган (тайёрловчи, тегирмонли ва бошқа) элеваторлар турли технологик тизимларга эга. элеватордаги донлар харакатининг умумий жараёнини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: вагонларда, машиналарда келтирилган дон уюмлари дон қабул қилувчи пунктларнинг элеватор минораси тагида жойлашган қандақларга келиб тушади. у ердан катта чўмичларда (хар бирининг бир соатдаги иш унуми 100—350 тонна) донни элеватор минорасининг юқори қисмидаги автомат тарозиларига кўтариб беради, кейин дон ўзининг харакати билан минорани қаватларда жойлашган дон тозалагич машиналарига келиб тушади. шундан сўнг керак бўлса дон уюмлари дон қуритгичларига йўлланади. хар хил қўшилмалардан тозаланиб ва яхши қуритилган дон уюмлари яна миноранинг юқори қаватларига йўналтирилади, у ерда хар томонга тарқатувчи мосламалар ёрдамида ем сақлагичлар устидаги транспортёрларга йўлланади ва унинг ёрдамида дон уюмлари …
5
элеваторларда сақлашга нисбатан арзонга тушади. шунинг учун, элеватор биринчи навбатда донларга ишлов беришда, дон тўпламларини жўнатиш учун қулай бўлган, хамда узоқ муддат сақлаш кўзда тутилган вақтда ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. дон уюмлари элеватордан қанчалик кўп ўтказилса унинг рентабеллиги шунча юқори бўлади. тегирмон нима? ибтидоий жамоа тузуми даврида, яъни тош асрида инсон турли ўсимлик донларни тошлар ёрдамида ун холига келтирганлар. кейинчалик донни майдалаш учун тош ўғирларда дастаги ёрдамида туйиб майдаланганлар. йиллар ўткач инсон шуни тушиниб етдики, туйиб майдалашдан кўра, уқалаб майдалаш осонроқ экан. шундай қилиб, иккита тошдан: пастки дон солинадиган, хамда устки – донни майдаловчи тошлардан мавжуд дон қирғичлар пайдо бўлди. донни майдалаш давомида ун оч рангдаги кукун ва тўқ рангли заррачалар - дон пўстидан ташкил топганлиги аниқланди. шунда унни сифатини дон пўстларини олиб ташлаб, яхшилаш фикри туғилди ва бу элаклар ёрдамида бажарила бошланди. унга бўлган талабларни ортиб боришига қараб дон қирғичларни тошларини катталиги ортиб, бир кишига оғирлик қила бошлади. йиллар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари" haqida

1584181975.doc донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари режа: 1. дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. 2. дон махсулотларини сақлаш тарихидан маълумот. 3. элеваторларнинг турлари, тузилиши ва вазифалари. дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг дон махсулотлари тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берди. йилига етиштирилаётган 6млн. т. дан ортиқ донни қабул қилиб олиш, унга дастлабки ишлов бериш хамда сақлаш учун дон махсулотлари тизими моддий-техник базасини кенгайтириш давр талаби бўлиб қолди. шу сабабли республикамизнинг хар бир вилоят ва туманларида дон қабул қилувчи хамда сақловчи янги замонавий иншоотлар бунёд этилмоқда. маълумки, дон йилнинг муайян мавсумидагина е...

DOC format, 64,5 KB. "донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.