ун тайёрлаш технологияси

DOC 243,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683285753.doc ун тайёрлаш технологияси режа: 1. дон экинларининг қисқача тавсифи. 2. ун тайёрлаш технологияси. 3. ун ассортиментининг тавсифи 4. унни сақлаш ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш. дон экинларининг қисқача тавсифи дон-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг муҳим маҳсулоти, инсон озиқасининг асоси, маҳсулдор чорвачиликни ривожлантириш учун ем-хашак базаси ҳисобланади. дон экинларининг ўзига хос томони- инсон организми учун ўта қимматли органик моддаларни синтезлашдан иборат. донда бошқа деҳқончилик маҳсулотларига қараганда кўп миқдорда қуруқ моддалар мавжуд бўлиб, етилган дон массасининг 85 % ини ташкил қииади. булар, асосан, юқори қийматга эга бўлган оқсил моддалари, ҳазм бўладиган углеводлардир. донли экинлар дони таркибида 10-15%, дуккакли экинлар дони таркибида 28-30% юқори сифатли оқсил мавжуд. донли экинлар инсоннинг овқатланиши учун оқсил ва углеводлар манбайи ва юқори сифатли омихта ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун аъло даражали хомашё ҳисобланади. оқсил ва углеводлардан ташқари дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари бир қатор витаминлар ва минерал моддаларнинг муҳим манбайи ҳам ҳисобланади. шу билан биргаликда донни оддий …
2
ҳамиятга эга. буғдойда глиадин ва глутенин деб номланувчи оқсиллар мавжуд. бу оқсиллар сувда бўкиб, ўз массасига нисбатан 200-300% кўп сувни ютади ва клейковина деб аталувчи боғланган эластик массани ҳосил қилади. клейковинанинг қайишқоқ-еластик хоссалари буғдой унидан юқори сифатли нон ва макарон маҳсулотлари тайёрлаш имконини беради. 2-расм. буғдой дони. а-юмшоқ; б-қаттиқ юмшоқ буғдойнинг навлари турли шаффофлик ва новвойлик хоссала-рига эга бўлади. бу белгиларига кўра буғдой дони кучли, ўртача кучли ва кучсиз навларга бўлинади. кучли буғдой навларининг шаффофлиги, одатда, 60% дан юқори, ҳўл клейковинасининг миқдори эса 28% дан кам бўлмайди. кучсиз навларда оқсилнинг миқдори 9-12%, ҳўл клейковинасининг миқдори эса 20% дан кўп эмас. уларнинг шаффофлиги 40% гача бўлиши мумкин. кучсиз буғдой навларининг клейковинаси ноеластик, ҳаддан ортиқ чўзилувчанликка эга. буғдойнинг кучли навлари ун тортишда кучсиз навларни яхшилаш учун ишлатилади. ўртача кучли буғдой навлари (шаффофлиги 40-60%) технологик хоссаларига кўра яхшиловчилар қўшмасдан новвойлик унлари тортиш учун яроқли ҳисобланади. жавдар дони (2-расм) ташқи белгилари билан буғдойдан фарқ …
3
дорини, жавдардан эса тупроқ, иқлим ва об-ҳаво шароитларига талабчанлигининг камлиги, касалликларга чидамлилигини бирлаштиришдан иборат. ўзбекистонда, республика ўсимликшунослик илмий тадқиқот институ-тида тритикалени мад ун тайёрлаш технологияси ун-бошоқли, гречиха ва дуккакли донларни кукунсимон ҳолатга келгунча майдалаш йўли билан олинган маҳсулот ҳисобланади. ҳозирги куда ун ишлаб чиқариш фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларига асосланади. ун типларга, турларга ва навларга бўлинади. ун тури у қайси дондан олинганлиги билан аниқланади. шу асосда буғдой, жавдар, маккажуғори, арпа, соя, гречиха, сули, гуруч унлари ишлаб чиқарилади. ҳар бир ун тури қайси дондан олинганлигига қараб маълум бир хусусиятларга эга бўлади. шунингдек буғдой ва жавдар донларининг аралашмасидан ҳам унлар тайёрланади. ун турлари технологик кўрсаткичлари ва қайси соҳада ишлатилишига қараб типларга бўлинади. масалан, буғдой уни уч типда ишлаб чиқарилади: нонбоп, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун, қандолатчиликда ишлати-ладиган унлар. бир турга мансуб ҳар хил тип унлар заррачаларининг тузилиши, физиккимёвий, технологик хусусиятлари бўйича бир-биридан маълум даражада фарқ қилади. ҳар бир ун типлари ўз …
4
кллантириш уннинг қайси мақсадда ишлатилишига қараб олиб борилади. масалан, юқори клейковинали буғдойлар паст клейковинали буғдойлар билан, ёинки шишасимон буғдойлар унсимон буғдойлар билан аралаштирилади. кейинги жараён донни ун тортишга тайёрлаш деб юритилади. донни ун тортишга тайёрлаш. донни ун тортишга тайёрлашдаги асосий жараёнларга донни бегона аралашмалардан тозалаш, дон сиртини ифлосликлардан холис этиш, қисман пўстлоғини шилиш ва донга гидротермик ишлов бериш кабилар киради. донда ўлчамлари ва аэродинамик хусусиятлари билан фарқ қилувчи аралашмалар донни элаклардан ўтказиш ва шамол ёрдамида суғуриш усулларини қўллаш йўллари билан халос этилади. дондан шакллари билан фарқ қилувчи аралашмалар эса донни цилиндирсимон триерлардан ўтказиш орқали ажратилади. майда тош, қумлар эса махсус машиналарда ишлов бериш, металл аралашмалар эса донни магнит мосламаларидан ўтказиш йўллари билан ажратилади. донларнинг сиртида бўладиган ифлосликлар эса донни махсус щеткали машиналардан ўтказиш ва ювиш машиналарида сув билан ювиш асосида тозаланади. донни ун тортишга тайёрлашда кўрсатилган жараёнлардан ташқари уларга гидротермик ишлов бериш жараёни ёки донни кондицияга келтириш жараёни ўтказилади. бу …
5
ар орасидаги масофанинг кенгайиши ва микроёриқларнинг пайдо бўлиши доннинг зичлиги ва ташқи кучларга бардошлилигини камайтиради, натижада бундай донлар тез ва яхши майдаланиб, дисперслик хусусияти юқори унлар хосил бўлади. иккинчидан, доннинг сиртидан сув ёрдамида витаминлар ички томонига ўтиши туфайли уннинг озуқавий қиймати янада ортади. биокимёвий жараёнлар бирмунча уннинг оқаришини таъминлаб, клейковинанинг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини оширади. натижада, бундай унлардан тайёрланган нонлар юқори даражадаги органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичларга эга бўлади. донни майдалаш (тортиш). доннинг анатомик қисмларининг кимёвий таркиби ҳар хил бўлганлиги сабабли уларнинг майдаланишга бардошлилиги ҳам ҳар хил бўлади. пўстлоқ қисмининг механик мустаҳкамлиги эндоспермасининг мустаҳкамлигидан 12-20 баравар ортиқдир. шу сабабли ун кукунларининг керакли ўлчамини ҳосил қилиш учун майдалаш жараёни бир неча бор қайтарилади. донни майдалаш ва дон майдалаш машиналари ишлашининг асосий тамойиллари донни қисишга асосланади. донни майдалаш учун асосан вальцли станокларнинг асосий ишчи органи бир-бирига қарама-қарши, ҳар хил тезликда айланувчи иккита чўян вальц ҳисобланади. вальцларнинг юзаси ғадир-будир ёки силлиқ бўлади. дон ана …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ун тайёрлаш технологияси" haqida

1683285753.doc ун тайёрлаш технологияси режа: 1. дон экинларининг қисқача тавсифи. 2. ун тайёрлаш технологияси. 3. ун ассортиментининг тавсифи 4. унни сақлаш ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш. дон экинларининг қисқача тавсифи дон-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг муҳим маҳсулоти, инсон озиқасининг асоси, маҳсулдор чорвачиликни ривожлантириш учун ем-хашак базаси ҳисобланади. дон экинларининг ўзига хос томони- инсон организми учун ўта қимматли органик моддаларни синтезлашдан иборат. донда бошқа деҳқончилик маҳсулотларига қараганда кўп миқдорда қуруқ моддалар мавжуд бўлиб, етилган дон массасининг 85 % ини ташкил қииади. булар, асосан, юқори қийматга эга бўлган оқсил моддалари, ҳазм бўладиган углеводлардир. донли экинлар дони таркибида 10-15%, дуккакли экинлар дони таркибида 28-30% юқори сифатли оқс...

DOC format, 243,5 KB. "ун тайёрлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ун тайёрлаш технологияси DOC Bepul yuklash Telegram