мусикий тўгараклар

DOC 144,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404270348_52406.doc мусикий тыгараклар мусикий тўгараклар режа: 1. мусиқий тўгараклар. 2. чолғучилар ансамбли. 3. фольклор дасталари. 4. болалар мусиқали театри. 5. мақомчилар дастаси. мусиқий тўгараклар. умумтаълим мактабларида мусиқий тарбия ишлари ҳафтада 1 соат ҳажмида ўтказиладиган мусиқа маданияти дарслари доирасида чегараланиб қолмаслиги лозим. бу ишлар синфдан ташқари мусиқий тўгараклар фаолияти давом эттирилиб борилиши зарур. синфдан ташқари ишлар пухта режалаштирилиб мусиқа дарслари билан узвий боғиқ ҳолда олиб борилади. синфдан ташқари ишларда қатнашиш ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан машғулотлари билан чуқурроқ шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беради. қизиқувчан ўқувчилар шуғулланувчи ўқитувчида мумкин қадар кўпроқ ўқувчи жалб этиш, мустақил ишлаш ва ижодий фаоллигини янада шакллантириш каби вазифаларни амалга ошириш учун имкониятлар пайдо бўлади. мусиқа бўйича синфдан ташқари ишларни ташкил этишда ўқитувчи қуйидагиларга алоҳида эътибор қилиши лозим: · синфдан ташқари мусиқий машғулотларнинг барча турлари ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳамда мусиқий дид ва қизиқишларни шакллантиришга қаратилиши керак. · турли хил усуллардан кенг кўламда фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мусиқий тасаввурларини, ижодий …
2
ил этиш ва режалаштирилган асарни ўргатиш эса катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. хор жамоасини ташкил этиш аввало қизиқувчиларни шу жамоага жалб этишдан бошланади. ўқитувчи одатда ўз фикрига кўра муваффақиятли шуғулланиб кетаоладиган ўқувчиларни жалб қилишга ҳаракат қилади. қобилияти сал пастроқ даражада бўлса ҳам, қизиқиши ва ҳоҳиши бор ўқувчилар хорда қатнашиш истагини билдирсалар қабул қилиш лозим. чунки тажриба шуни кўрсатадики, ҳар бир соғлом болада мусиқий қобилиятни шу жумладан куйлаш малакасини шакллантириш мумкин. хорга кирувчи ўқувчиларнинг овоз диапазони ва куйлаш малакасининг қай даражада эканлигини аниқлаш учун уларга мусиқа жўрисиз бирорта ўзи севган қўшиқни куйлаб бериш таклиф этилади. агар ўқувчи қўшиқ танлашда қийналиб қолса ўқитувчининг ўзи бирор машҳур, лекин ўқувчининг ёшига мос келадиган қўшиқни эслатади. қўшиқни мусиқа асбоби жўрисиз ижро этганда овознинг сифат даражасини аниқлаш осон бўлади. сўнгра ўқувчининг тўлиқ мусиқий қобилиятини билиш учун шу қўшиқни ҳар хил пардалардан ижро эттириш ва шу оҳангларга мослаб қарсак чалдириб кўрилади. шу тариқа ўқувчининг эшитиш, куйлаш каби қобилиятлари …
3
қли бўлган товуш ҳосил қилиш механизмини яхши билиш, иш фаолиятига ижобий таъсир этади. бола товуши ўта нозик ва эътибор талаб қилувчи табиий мусиқа асбобидир. бу табиий бўлган инсон товушига доимий тарздаги эътибор зарур. уни эҳтиёткорлик билан кузатиш, жиддий эътибор ва доимий тарздаги назорат қилиш аниқ режа асосида олиб борилиши керак. хор машғулотлари давомида ҳар бир қатнашчининг куйлаш холатидаги товуш ва мусиқий қобилиятини ривожлантириб боришга эришиш муҳим вазифадир. ижрочилик давомида қатнашчиларнинг ижросини магнит ёзувига тушириш асосида таҳлил қилиш самарали воситалардан биридир. худди шу жараёнда хор ижрочиларининг бу санъатни эгаллаш сирлари бадиий ифода воситаларининг ҳамоҳанглик фонидаги талқини, юксак санъат даражасига кўтарилиб боради. шу билан биргаликда хор партияларини ҳар бир ижрочи билан якка ҳолда ишлаш, тўғри куйлашини назорат қилиш, тегишли назарий, амалий маслаҳатларни ўз вақтида бериб борилиши янада яхши натижага олиб келади. энг паст ва юқори товуш болаларда 10-11 ёшда шаклланади. бу чегара кўпчилик болаларда кузатилган. бу борада ҳар бир қатнашчининг қайси овоз …
4
ўлиб хизмат қилади. бу омилнинг изчил такомили куйлаш фаолияти, ижро имконияти, малаканинг мустаҳкам асоси, мусиқий асарларни соф куйланишига йўналтирувчи манба бўлиб ҳисобланади. хор ижрочилиги амалиётида турли хил машқлар қўлланилади. бундай овоз созлаш машқлари ҳар машғулот давомида такрорланади, уни тўлдириш, турли хил вариантлар билан бойитиб бориш, товушнинг софлигига эришиш, артикуляция қоидаларига мувофиқлиги, икки овозли ижронинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. бошқа мураккаб машқларни ҳам бериб борилиши асарларнинг мураккаб жиҳатларини ўзлаштиришга қаратилади. машқларнинг механик тарзда такрорланиши унинг белгиланган мақсадга қаратилмаслиги ўқувчиларни толиқтиради ва қизиқишининг сўнишига олиб келиши мумкин. хор жамоасининг яхши натижаларга эришиши ўқитувчининг репертуар танлашига ҳам боғлиқ бўлиб, улар таълимий ва тарбиявий мақсадга асосланган бўлиши лозим. репертуарда ўзбек бастакорлари асарлари, халқ қўшиқлари, қардош ва чет эл асарларининг ҳам бўлиши мақсадга мувофиқдир. хор жамоасида асарларни ўргатиш жараёни ҳар хил тарзда олиб борилиши мумкин, лекин ҳар қандай вазиятда ҳам санъатга хос бадиийлик ва техник ўзлаштириш талаб даражасида бўлиши зарур. агар ўқитувчи тажрибали бўлса хорга …
5
қўшиғи». 10 н.норхўжаев мус п.мўмин шеъри. «ўйнасангчи типротикон» 11 ф.назаров мус. «теримда». 12 к.кенжаев мус. б.исроил шеъри. «биз тинчлик истаймиз». 13 ўзбек халқ қўшиғи. «яллама-ёрим». 14 м.левиев мус. к.яшин шеъри. «яли-яли». 15 к.ибрагимов мус. п.мўмин шеъри. «ёшлик». 16 ш.ёрматов мус. м.раҳмон шеъри. «ислом бобо». 17 к.мамиров мус. рўзиев шеъри «қуёш юртим». 18 ш.ёрматов мус. п.мўмин шеъри. «салом мактаб». 9-16 гача чолғучилар ансамбли. умумтаълим мактабларида мусиқий тарбия вазифаларини амалга оширишда халқ чолғулари ансамблларининг роли каттадир. афсуски ҳозирги кунда бундай жамоалар жуда озчиликни ташкил этади. лекин тажриба шуни кўрсатадики бундай жамоалар мусиқа маданиятини тарғибот этишда муҳим роль ўйнайди. ансамбл тушунчаси итальянча биргаликда маъносини билдиради. бу йўналишда биринчи бор 1919 йил тошкентда «намуна» мактаб-интернат қошида-халқ чолғулари ансамбли тузилди, бунга таниқли танбурчи ва хонанда иброҳим шоумаров раҳбарлик қилган. ҳозирги кунда республикамизда жуда кўп профессионал жамоалар фаолият кўрсатмоқда. жумладан м.турғунбоева номидаги («баҳор») ўзбекистон давлат рақс ансамбли, қорақалпоғистон республикасида «айкулаш» ўзтелерадио қошида «дуторчилар» ва «доирачилар» ансамбллари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мусикий тўгараклар"

1404270348_52406.doc мусикий тыгараклар мусикий тўгараклар режа: 1. мусиқий тўгараклар. 2. чолғучилар ансамбли. 3. фольклор дасталари. 4. болалар мусиқали театри. 5. мақомчилар дастаси. мусиқий тўгараклар. умумтаълим мактабларида мусиқий тарбия ишлари ҳафтада 1 соат ҳажмида ўтказиладиган мусиқа маданияти дарслари доирасида чегараланиб қолмаслиги лозим. бу ишлар синфдан ташқари мусиқий тўгараклар фаолияти давом эттирилиб борилиши зарур. синфдан ташқари ишлар пухта режалаштирилиб мусиқа дарслари билан узвий боғиқ ҳолда олиб борилади. синфдан ташқари ишларда қатнашиш ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан машғулотлари билан чуқурроқ шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беради. қизиқувчан ўқувчилар шуғулланувчи ўқитувчида мумкин қадар кўпроқ ўқувчи жалб этиш, мустақил ишлаш ва ижодий фаоллигини ...

Формат DOC, 144,5 КБ. Чтобы скачать "мусикий тўгараклар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мусикий тўгараклар DOC Бесплатная загрузка Telegram