инсон тараққиётида иш билан бандликнинг роли

DOC 611,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1451834305_62950.doc 020040060080010001995200020052011851184259905278312640121841230 жами иш жойлари сонишу жумладан кичик бизнесдакасаначиликда диаграмма1 1995 1995 1995 2000 2000 2000 2005 2005 2005 2011 2011 2011 жами иш жойлари сони шу жумладан кичик бизнесда касаначиликда 85 52 12 118 78 18 425 312 41 990 640 230 sheet1 1995 2000 2005 2011 жами иш жойлари сони 85 118 425 990 шу жумладан кичик бизнесда 52 78 312 640 касаначиликда 12 18 41 230 инсон тараққиётида иш билан бандликнинг роли режа: 1. иш билан бандлик ва инсон тараққиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 2. давлатнинг иш билан бандликни тартибга солиш сиёсати 3. ўзбекистонда иш билан бандлик соҳасидаги тенденциялар иш билан бандлик ва инсон тараққиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инсонни ривожлантириш иқтисодий асосларини яратишда иш билан бандликнинг роли ниҳоятда муҳимдир. жаҳондаги кўпчилик одамлар учун меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ўзлари ва оиласи аъзолари тирикчилигининг асосий манбаидир. улар учун ишларини йўқотиш ўзларини ривожлантириш масаласини хавф остига қўйиш билан баробар. иш билан …
2
қ, қуйидагилар иш билан бандлар ҳисобланади: расм. иш билан бандлик, иқтисодий ўсиш ва инсонни ривожлантиришнинг ўзаро боғлиқлиги а) ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар; в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита қорамол ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари; г) қуролли кучларда, миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётганлар; д) қонун ҳужжатларига мувофиқ …
3
инг иш билан бандлигининг назарий асослари асрлар давомида шаклланган ва ривожлантирилган. бу таълимотда, асосан тўртта: классиклар, кейнсчилар, монетарчилар ва институционалчилар мактаблари фарқланади. 1. классик назария. бу мактаб вакиллари (а.смит, д.рикардо, ж.милль, а.маршалл ва бошқалар) иш билан тўла бандлик-бозор иқтисодиётининг нормаси, давлатнинг бу жараёнга аралашмалиги энг яхши сиёсатдир деб ҳисоблаганлар. жумладан, д.рикардо иш ҳақини тартибга солувчи қонунларни тадқиқ этар экан, иш ҳақи даражаси иш кучи таклифига боғлиқлиги тўғрисидаги қоидани асослаган. иқтисодчи олимнинг ҳисоблашича, меҳнат бозоридаги рақобат даражаси иш кучининг таклифи билан иш берувчилар томонидан бунга талабга боғлиқлиқдир. классик назария асосчиларидан яна бири а.маршалл бу ғояни ривожлантирар экан “товар бозорида битимга келишилганда устуворлик икки томон ўртасида жуда тенг тақсимланиши мумкин бўлгани ҳолда иш кучи бозорида устуворлик кўпинча сотувчилар томонида эмас, балки харид қилувчилар томонида бўлади” деган муҳим қоидани илгари сурган. бу мактаб вакилларининг назариялари умумлаштирилган ҳолда қуйидагичадир: • иш кучи таклифининг ўзи иш кучига талабни туғдириши сабабли умумий ортиқча ишлаб чиқариш содир …
4
а қилиб айтганда, “ишсизлик”нинг бу икки шакли ҳам амалда иш билан тўла бандликни англатарди. классик мактаб вакилларининг иқтисодиёт фани ва амалиётида фритредчилик номини олган мазкур йўналиш тарафдорларининг босими остида xix асрда божхона тизими ислоҳ қилиниши бошланди: божларни бекор қилиш ва пасайтириш, сирпанувчан шкалаларни жорий қилишга киришилди. бироқ шу аср ўрталарига бориб фритредчилик фақат буюк британияда ғалаба қозона олди. бу империя “жаҳон устахонаси”га айланиб, иқтисодиётга давлат аралашувидан воз кечиб, “эркин савдо”га ўтди. 2.кейнсчилар назарияси (ж.м.кейнс, ж.робинсон, р.харрод, е. домар ва бошқалар). ж.м. кейнс меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг энг асосий вазифаларидан бири иш билан тўла бандликка эришиш, деб ҳисоблаган. бу мактабнинг меҳнат бозорига доир назарияси қуйидагиларни назарда тутади: • иқтисодиётда иш билан тўла бандликни кафолотловчи ҳеч қандай механизм мавжуд эмас; • иш билан тўла бандлик қонуният эмас, балки тасодифдир; • меҳнат бозорига фоиз ставкаси ўзгариши ҳамда нарх-наво ва иш ҳақи нисбати эгилувчанлиги ёрдамида таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эмас; • иш …
5
нқироз ж.кейнсни давлат қатъий илмий асосда зарур иқтисодий кўрсатикичларни режалаштириши шарт деган хулосага олиб келди. кейнсчиларнинг иқтисодиёт назариясида давлат иқтисодий сиёсатининг инвеститциявий йўналишига алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлаш лозим. бу мактаб вакиллари давлатнинг кредит-пул сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланган инвестиция сиёсати амалда иш билан бандлик сиёсати эканлигини исботлаганлар. давлат иш билан бандлик даражаси юқори бўлишини қуйидаги воситалар орқали таъминлайди: • фоиз ставкасини пасайтириш орқали ишлаб чиқаришга кредитлар ажратилишини кўпайтириш ва капитал активлар ликвидлигини ошириш; • инвеститцияларни “ижтимоийлаштириш”, яъни хусусий корхоналарни давлат бюджети ҳисобидан манзилли молиялаш, шунингдек давлат томонидан товарлар ва хизматларни харид қилиш; • истеъмол талабининг тўловга қодирлигини ошириш чораларини кўриш, бунда тўлов қобилиятининг ўсиши киритилаётган инвеститциялар ўсишидан юқори бўлиши керак. юқорида қайд қилинган чоралар, айниқса истеъмол талабининг тўловга қодирлигини ошириш амалда иш билан бандлик ҳисобланади. чунки улар корхоналар даражасидаги ижтимоий-меҳнат соҳасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгандир. бу билан давлат ўз зиммасига ишлаб чиқариш барбод бўлиши ёки ҳатто турғун ҳолатга тушиб қолишига йўл қўймаслик мажбуриятини, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон тараққиётида иш билан бандликнинг роли"

1451834305_62950.doc 020040060080010001995200020052011851184259905278312640121841230 жами иш жойлари сонишу жумладан кичик бизнесдакасаначиликда диаграмма1 1995 1995 1995 2000 2000 2000 2005 2005 2005 2011 2011 2011 жами иш жойлари сони шу жумладан кичик бизнесда касаначиликда 85 52 12 118 78 18 425 312 41 990 640 230 sheet1 1995 2000 2005 2011 жами иш жойлари сони 85 118 425 990 шу жумладан кичик бизнесда 52 78 312 640 касаначиликда 12 18 41 230 инсон тараққиётида иш билан бандликнинг роли режа: 1. иш билан бандлик ва инсон тараққиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 2. давлатнинг иш билан бандликни тартибга солиш сиёсати 3. ўзбекистонда иш билан бандлик соҳасидаги тенденциялар иш билан бандлик ва инсон тараққиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инсонни ривожлантириш иқтисодий асосларини яратишда иш...

Формат DOC, 611,5 КБ. Чтобы скачать "инсон тараққиётида иш билан бандликнинг роли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон тараққиётида иш билан бан… DOC Бесплатная загрузка Telegram