давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари

DOC 100,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710596414.doc давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари режа: 1. давлат иш билан бандлик сиёсати - ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида 2. давлат иш билан бандлик хизматининг самарали ва истиқболли иш билан бандлик дастури 3. аҳолининг иш билан бандлигига кўмаклашиш ва ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш 4. иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларни касбий ҳаракатчанлиги (мобиллиги) ва рақобатбардошлигини ошириш давлат иш билан бандлик сиёсати - ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида давлат иш билан бандлик сиёсати мамлакат ривожланиши ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва унинг ривожланиши бўйича иш билан бандлик муаммоларини ечишга йўналтирилган иқтисодиётнинг ўтиш даврига мувофиқ, иш билан бандлик сиёсати иш кучини тармоқлар ва иш билан бандлик кўриниши бўйича қайта тақсимлашда ижтимоий жиҳатдан мувофиқ иш билан бандлик даражасини таъминлашга йўналтирилиши зарур. шундай экан, меҳнат бозорини тартибга солиш сиёсати қуйидаги мақсадларга эришишни назарда тутади: · ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида мувозанатга эришиш; · ишсизларни …
2
инг истиқболли мустақил иш излаш учун бир мунча кенг шарт-шароитлари мавжуд бўлгандагина ўзини оқлаши мумкин. қолган ҳолатларда пассив сиёсат ишсизлик узоқ муддат давом этишини қисқартириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан бандлигини рағбатлантиришни кучайтириш омили бўлиб ҳисобланади. давлат иш билан бандлик сиёсатини анча самарали ва мақбул йўналиши - фаол иш билан бандлик сиёсати бўлиб, ишчи кучига талабни ошириш мақсадида давлат иш билан бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобига иш жойларини яратиш, корхоналарга қўшимча иш жойларини яратиш мақсадида кредитлар бериш йўли билан иқтисодий барқарорликни таъминлашдан иборат. ишчи кучига талабнинг тақчиллиги шароитида меҳнат бозори ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатдики, иш билан бандлик хизмати фуқароларни аниқ ишларга тайёрлаши зарур. шундай экан, давлат иш билан бандлик хизматининг дастури меҳнат бозорида фаол иш билан бандлик сиёсати доираларини қамраб олиши зарур. ҳудудий даражада бу ҳудудий иш билан бандлик дастури сифатида ифодаланади. давлат иш билан бандлик хизматининг самарали ва истиқболли иш билан бандлик дастурининг асосий йўналишлари меҳнат бозорида ҳар …
3
рақобатбордошлигини ошириш. а. фуқароларни касбга ўқитишни ташкил этиш. б. иш билан бандлик хизматига мурожаат қилувчиларни касбий йўналишларини аниқлаш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш. 4. давлат иш билан бандлик хизмати ривожланиши. аҳолининг иш билан бандлигига кўмаклашиш ва ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш давлат иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятлари бўйича 1 келтирилган йўналишларининг таҳлилий натижалари қуйидагиларда ўз ифодасини топган. а. «фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш» пункти бўйича. иқтисодиётнинг юксалиш даврида иш билан бандлик хизмати нафақат янги турдаги фаолиятларга ишчи кучини жойлаштириш, балки меҳнат ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш, ишсизларни қайта ўқитишни турли дастурларини ишлаб чиқиш, зарур малакага эга ишчиларни танлаб олиш усуллари ва ишчи кучига талабни ошириш имкониятлари ҳамда шарт-шароитларига эга бўлади. иқтисодиётнинг таназзули даврида, иш билан бандлик хизмати органлари меҳнат бозорининг канъюктурасидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг иш билан бандлиги муаммоларининг ечими тўғрисида мақбул таклифларни бериши мумкин. меҳнат бозорини таҳлил қилишда иш билан бандликка кўмаклашиш доирасидаги йўналишлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нафақат иш …
4
фикримизча, юқоридаги ишга жойлаштиришнинг тўғридан-тўғри ўтказиладиган мулоқотлар усули аҳолини иш билан бандлигига кўмаклашишнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. бўш иш жойлари бўйича ўтказиладиган ярмаркадан фарқли равишда, ишга жойлаштиришнинг тўғридан-тўғри ўтказиладиган мулоқотлар усули ходимларни танлашда ишчи кучининг бир мунча касбий ҳаракатчан эканлиги ҳамда қисқа босқичда касбий тайёргарликдан ўтиши билан ажралиб туради. иш берувчиларнинг хоҳиш ва истакларига биноан мулоқат ўтказиш жойи ва вақти белгиланади, номзодларга талаблар олдиндан тушунтирилади, масалан, маълумоти, иш тажрибаси, касбий малакаси, транспорт воситаларига эгалиги ва бошқалар. шунингдек, иш билан бандлик хизмати органларига мурожаат қилиб келган фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича бирдан-бир самарали ахборот шакли бўлиб, аҳолига экспресс-хизматлар марказларини яратилишидир. самарқанд вилоятида 2009 йилда аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ўтказилган мониторинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, иш изловчи фуқароларнинг 75 %и иш билан бандлик хизмати органларига иш сўраб мурожаат қилишга тайёр, агарда иш билан бандлик хизматида ўзларига мос бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлса. жойлардаги бандликка кўмаклашиш марказларининг …
5
экспресс - хизмат марказларининг яратилиши ташкилий-иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. бундай марказларнинг ташкил этилиши давлат иш билан бандлик хизмати органларининг иш сўраб мурожаат қилувчи фуқаролар билан иш билан бандлик масалалари бўйича мулоқат доираси кенгаяди. бу эса, фуқароларнинг жойлардаги меҳнат бўлимларига кетма-кет равишда, ишсиз сифатида қайд қилдириш учун ташрифлари камаяди. б) «ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш» пункти бўйича давлат иш билан бандлик хизматининг ёшлар ва ногиронлар билан иш билан бандлик доирасида олиб бориладиган ишларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. б.1. ёшларни иш билан бандлигига кўмаклашиш. республикамиз меҳнат бўлимларига мурожаат қилган аҳолининг асосий тоифаси ёш фуқаролар - ўқув билим юртлари битирувчилари (38%-40%) ва иш жойини ўзгартираётганлардир (45%-48%). ҳозирги кунда, вилоятда турли йўналишлардаги ўқув юртларининг иш билан бандлик муаммолари кучаймоқда. бундай, ҳолат яқин 3-5 йил ичида ҳам сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. давлат иш билан бандлик хизмати органлари у ёки бу мутахассисликлар бўйича меҳнат бозоридаги талабни илмий асослаш мақсадида меҳнат бозори мониторингини ўтказиши зарур. меҳнат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари" haqida

1710596414.doc давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари режа: 1. давлат иш билан бандлик сиёсати - ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида 2. давлат иш билан бандлик хизматининг самарали ва истиқболли иш билан бандлик дастури 3. аҳолининг иш билан бандлигига кўмаклашиш ва ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш 4. иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларни касбий ҳаракатчанлиги (мобиллиги) ва рақобатбардошлигини ошириш давлат иш билан бандлик сиёсати - ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида давлат иш билан бандлик сиёсати мамлакат ривожланиши ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва унинг ривожланиши бўйича иш билан бандлик муаммоларини ечишга йўналтирилган иқтисодиётнинг ўти...

DOC format, 100,5 KB. "давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.