прокуратура - вазифалари, тузилиши ва фаолиятининг асосий йўналишлари

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1561446801_74402.doc прокуратура: вазифалари, тузилиши ва фаолиятининг асосий йўналишлари режа: 1. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, тзими ва тузилиши. 2. прокурор назорат соҳалари. 3. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар тизимида прокуратуранинг мувофиқлаштирувчи ўрни. 1.прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, тзими ва тузилиши. прокуратура идораларининг фаолияти қонуннинг устуворлигини ҳар томонлама қарор топтиришга ҳуқуқ тартиботни мустахкамлашга, ўзбекистон республикаси конституцияси билан мустахкамланган инсон ва фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари хамда эркинликларини, шунингдек, давлат мустақиллигини, ижтимоий давлат тузумининг сиёсий ва ижтимоий тизимларини, миллий гурухлар ва ҳуқуқий тизимларнинг ҳуқуқларини ғайриқонуний тажовузлардан муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилгандир. ўзбекистон республикаси бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларида амалга оширадилар: -инсон ва фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини мухофаза қилишни таъминлашга қаратилган қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат олиб бориш; -барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонунларнинг ижро этилишини назорат қилиш; -жиноятчиликка қарши курашувчи идораларнинг қонунларни ижро этишларини назорат …
2
ва мажбурий характердаги бошқа чораларни ўташ жойларида қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш; -қуролли кучларда қонунларга риоя этилишини назорат қилиш; -жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш; -қонунчиликни такомиллаштириш ва қонунларни тарғиб қилишда хамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда иштирок этиш. ўзбекистон республикаси прокуратура органлари қуйи поғонадаги прокурорлар юқори поғонадаги прокурорларга бўйсуниш тартибида ўзбекистон республикаси бош прокурори бошчилигидаги ягона марказлашган тизимни ташкил этадилар. улар назоратни ва ўз ваколатларини давлат хокимияти хамда бошқарув махаллий идораларидан, мансабдор шахслардан, жамоат бирлашмаларидан мустақил равишда ўзбекистон республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) қатъий риоя этиб, ўзбекистон республикаси бош прокурорига бўйсунган холда амалга оширадилар. бош прокурор ва унинг ўринбосарлари ўзбекистон республикаси президенти фармонига мувофиқ, олий мажлис сенати тасдиғидан ўтганидан кейин лавозимларига тайинланадилар ва озод қилинадилар. қорақалпоғистон республикасининг прокурори ўзбекистон республикасининг бош прокурори билан келишилган холда қорақалпоғистон республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланади. вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари ўзбекистон республикасининг бош прокурори томонидан тайинлади. …
3
ларини, ўзбекистон республикаси ва қорақалпоғистон республикаси ҳукуматларини, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларини, ҳокимларни хабардор этадилар. улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, шунингдек, давлат сири хамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни сақлаш ҳақидаги қонун талабларига зид келмайдиган даражада ошкора иш кўрадилар. прокуратура фаолияти ўзбекистон республикаси президенти ва ўзбекистон республикаси олий мажлиси назоратида бўлади. прокуратуранинг қонунлар ижро этишини назорат қилиш, аризалар ва хабарларни текшириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги фаолиятига давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идоралари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг хамда уларнинг вакилларининг шунингдек, мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади. прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишга эришиш ёки ўз фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир кўрсатганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тизими ўзбекистон республикаси прокуратураси, қорақалпоғистон республикаси прокуратураси, вилоятлар, тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар, туманлараро ва бошқа худудий прокуратуралардан иборатдир. унга, шунингдек, транспорт, харбий, табиат муҳофазаси прокуратуралари ва бошқа ихтисослаштирилган …
4
атларида белгилаб қўйилади. ўзбекистон республикаси бош прокурори томонидан вилоятлар ва туманлар прокуратураларига тенглаштирилган бошқа прокуратуралар, туман прокуратураларига эга бўлган шаҳарларда эса, туман прокуратуралари бўйсунадиган шаҳар прокуратуралари тузилиши мумкин. ўзбекистон республикаси бош прокурори томонидан тузиладиган транспорт, табиат муҳофазаси прокуратуралари, бошқа ихтисослаштирилган прокуратуралар вилоятлар, туманлар прокуратуралари, туманлараро прокуратуралари ёки шаҳар прокуратуралари ваколати билан фаолият кўрсатади. ўзбекистон республикаси ички қўшинлари ва фвв бўлинмалари ҳарбий прокуратурасини ташкил этиш ва унинг иш тартиби “прокуратура тўғрисида”ги қонун, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда ўзбекистон республикасининг бош прокурори томонидан тасдиқланган ўзбекистон республикасининг ҳарбий прокуратураси тўғрисидаги низом билан белгиланади. жумладан, 1993 йил 7 майда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг ҳарбий прокуратураси тўғрисидаги низомга кўра, ҳарбий прокуратура “прокуратура тўғрисида”ги қонунда ўзига юклатилган вазифаларни бажара туриб, ўз фаолиятини қуролли кучлар, чегара ва ички қўшинларда, қоровул қўшинларида, шунингдек фвв бўлинмаларида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустахкамлашга қаратади. у қуйидагиларни муҳофаза қилади: ҳарбий хизматчилар, ҳарбий қурувчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, уларнинг оила-аъзолари ва қуролли кучлар …
5
йўналишларда фаолият кўрсатади: a) барча ҳарбий бошқарув органлари, ҳарбий қисмлар, ҳарбий ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўзбекистон республикаси қуролли кучлари, ички қўшинлар ва фвв бўлинмаларининг командирлари, бошлиқлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан, ҳарбий чақирувдагилар, шунингдек, қуроллик кучлар, ички қўшинлар ва фвв бўлинмаларининг ишчилари ва хизматчилари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида қонунларга, низомларга ва бошқа харбий қонун хужжатларига амал қилишини назорат килиш; b) қуроллик кучлардаги суриштирув, харбий прократура терговчилари ороганлари шунингдек, мхх суриштирув органлари, терговчилари томонидан харбий судларга талуқлий жиноий ишларни тергов қилиш пайтида қонунларга амал қилишини назорат қилиш; v) судларда ишларни кўриб чикиш пайтида иштиърок этиш ва суд ишлари тўғрисидаги қонунларни бажарилишини назоран қилиш; g) гауптвахталар, шунингдек хибсга олинганларни ва қамалган харбий қурувчиларни сақлашнинг бошқа муассасаларида, интизомий кисмларъда хамда харбий кисмларда харбий судлар белгиланган жазоларни ўташда қонунлар ва харбий нозомларга амал қилишни назорат қилиш. ўзбекистон республикаси прократурасига ўзбекистон республикаси бош прокрори бошчилик қилади. у ўзбекистон республикаси президенти тайинланадиган ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"прокуратура - вазифалари, тузилиши ва фаолиятининг асосий йўналишлари" haqida

1561446801_74402.doc прокуратура: вазифалари, тузилиши ва фаолиятининг асосий йўналишлари режа: 1. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, тзими ва тузилиши. 2. прокурор назорат соҳалари. 3. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар тизимида прокуратуранинг мувофиқлаштирувчи ўрни. 1.прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, тзими ва тузилиши. прокуратура идораларининг фаолияти қонуннинг устуворлигини ҳар томонлама қарор топтиришга ҳуқуқ тартиботни мустахкамлашга, ўзбекистон республикаси конституцияси билан мустахкамланган инсон ва фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари хамда эркинликларини, шунингдек, давлат мустақиллигини, ижтимоий давлат тузумининг сиёсий ва ижтимоий тизимларини, миллий гурухлар ва ҳуқуқий тизимларнинг ҳуқуқларини ғайриқонуний тажовузл...

DOC format, 69,5 KB. "прокуратура - вазифалари, тузилиши ва фаолиятининг асосий йўналишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.