иш билан бандлик: назария ва амалиёт

DOCX 15 sahifa 87,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
viii.i-мавзу. иш билан бандлик: назария ва амалиёт 8.1.1. аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 8.1.2. аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш 8.1.2. аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти аҳолини иш билан бандлиги инсон ижтимоий ривожланишининг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, у меҳнат масалалари билан боғлиқ муаммоларни ҳамда меҳнатга бўлган талаб ва таклифларни қондириш йўлларини очиб беради. иш билан бандлик кишиларнинг иш жойлари қаердалигидан қатъий назар, ижтимоий фойдали меҳнатга қатнашиши юзасидан ўзаро киришадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларидир. иш билан бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг қанчаси ва қай даражада ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичдир. аҳолини иш билан бандлиги тоифаси фақат иқтисодий компонентлар билан чекланмайди. иш билан бандлик, аввало, ижтимоий муносабатлардир. шу боис қандайдир азалий, бевосита юзага келадиган ҳодиса сифатидаги ижтимоийлик унинг асосий хусусияти ҳисобланади. иш билан бандлик ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида намоён бўлар экан уни қуйидагича таърифлаш мумкин. иш билан бандлик- фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан …
2 / 15
тимоий-иқтисодий ривожланишининг муайян босқичидаги иш билан таъминланишининг хусусиятини очиб берадиган қарашлар тасаввуфлар тизимидир. ўзбекистон республикасининг «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунини 2-моддасида қайд этилганидек: «иш билан таъминлаш – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир». қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади: · ёлланиб ишлаётган, шу жумладан,, ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан,, вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; · бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар; · ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан,, юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аъзолари; · қуролли кучларда, миллий хавсизлик хизмати ва ички ишлар органлари …
3 / 15
уйидагилар киради: · тадбиркорлар; · фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этаётган оила аъзолари; · дехқон хўжалигининг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аъзолари; · кооперативларнинг аъзолари; · ёзувчилар, рассомлар ва бошқалар. иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли учун, шу жумладан,, ишсизлар учун иш билан таъминлаш мақомини белгилаб олиш муҳимдир. одатда беш мақом бор. 1. ёлланма ходимлар - булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисида тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш ҳақини оладилар. 2. якка тартиб асосида ишлайдиганлар - мустақил равишда фаолият олиб борадиган, ўзларига даромад келтираётган иш билан шуғулланадиган, фақат қисқа муддатга ёлланма ходимлардан фойдаланадиган ёки фойдаланмайдиган шахслар. 3. иш берувчилар - ўзининг ҳиссадорлик жамиятини, хўжалик ширкатини ва ҳоказони бошқарадиган ёки бунинг учун давлат томонидан вакил қилинган шахслар. иш берувчи ўз функцияларини ёлланма бошқарувчига тўлиқ ёки қисман топшириб қўйиши, корхонанинг муваффақиятли ишлаши учун жавобгарликни ўзида олиб …
4 / 15
тига эришишни билдиради. бундай ҳолда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин (табиий) даражаси вужудга келади. эркин танланган иш билан таъминлаш шуни назарда тутадики, бунда ўзининг меҳнат қилишга бўлган қобилиятига (иш кучига) эгалик қилиш ҳуқуқи фақат унинг эгасига, яъни ходимнинг ўзига тегишли. мазкур тамойил ҳар бир ходимнинг иш танлашида тўғри йўл тутишини, ҳар қандай маъмурий тарзда ишга жалб қилишни тақиқлашни кафолатлайди. иш билан таъминлашнинг юқорида келтириб ўтилган турлари аҳолининг ишга бўлган эҳтиёжи билан иш ўринлари ўртасидаги мувозанатни миқдор ва сифат жиҳатидан таъминлаш ҳолатини акс эттиради, бунда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун қулай шарт-шароитлар яратилади. бозор муносабатларига ўтиш даври шароитида меҳнат самарадорлиги ортиб боришига қараб, касбий меҳнат билан таъминланиш даражаси умуман мамлакат бўйича қисқариб боради. бунга сабаб шуки, юқори самарали иқтисодиёт нисбатан камроқ миқдордаги ходимларга муҳтож бўлади, шунингдек, аҳолида ижтимоий фойдали меҳнатнинг бошқа турларига қизиқиш ортиши билан унинг иш ўринларига бўлган эҳтиёжи ҳам камайиб боради. иш билан таъминлаш муносабатларини иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар тақозо …
5 / 15
ошқалар.бундай назарий тушунчалар марказига уни ривожлантиришнинг ижтимоий бозор типидаги давлат учун хос бўлган объектив жараёнларини ҳисобга олувчи иш билан таъминланишининг шаклланиши қўйилади. бу ўз навбатида муайян давр мобайнидаги қўйилган мақсадларга эришишнинг реал имкониятлари билан чекланмайди. иш билан бандлик ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир босқичига хос турли кўриниши ва шаклларида намоён бўладиган ўзига хос ходисадир. ибтидоий жамоа тузуми жамият аъзоларининг иш билан тўлиқ бандлигига асосланган эди. унинг боиси ишлаб чиқарувчи кучларнинг паст даражада ривожланганлигида эди. қулдорлик ва феодал формациялар асосан қуллар ва крепостнойларнинг иш билан мажбурий бандлигага асосланган бўлиб қулдорлар ва крепостнойлар ишламасдан ҳаёт кечирар эдилар. доирасида инсон хуқуқий жиҳатдан эркин бўлган ва ёлланма ходим сифатида намоён бўладиган бозор иқтисодиётига эга бўлган капиталистик тузумда иш билан банд бўлмаган аҳоли мавжуд бўлиши муқаррардир. бундай иш билан банд бўлмаслик ва ноилож ишсизлик шаклида бўлади. социализм шароитида тўлиқ (“ялпи”) иш билан бандлик эълон қилинган бўлиб бу эса кишиларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашган мажбурлиги билан мустаҳкамланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иш билан бандлик: назария ва амалиёт" haqida

viii.i-мавзу. иш билан бандлик: назария ва амалиёт 8.1.1. аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 8.1.2. аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш 8.1.2. аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти аҳолини иш билан бандлиги инсон ижтимоий ривожланишининг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, у меҳнат масалалари билан боғлиқ муаммоларни ҳамда меҳнатга бўлган талаб ва таклифларни қондириш йўлларини очиб беради. иш билан бандлик кишиларнинг иш жойлари қаердалигидан қатъий назар, ижтимоий фойдали меҳнатга қатнашиши юзасидан ўзаро киришадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларидир. иш билан бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг қанчаси ва қай даражада ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичдир. аҳолини иш билан ба...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (87,6 KB). "иш билан бандлик: назария ва амалиёт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иш билан бандлик: назария ва ам… DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram