бандлик ва ишсизлик

DOCX 151.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493309452_68062.docx бандлик ва ишсизлик режа: 1. бандлик тушунчаси. тўлиқ ва самарали бандлик муаммоси. 2. бандлик тўғрисидаги асосий назариялар. 3. ишсизлик ва унинг турлари. 4. ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор меҳанизми. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг бандлик ва ишсизликка таъсири. 5. ўзбекистонда бандликни таъминлашда меҳнат биржалари фаолияти. ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш. 1. бандлик тушунчаси. тўлиқ ва самарали иш бандлик муаммоси ўзбекистон республикаси ва бошқа мамлакатларнинг қонунларига мувофиқ иш билан бандлик деганда фуқороларнинг қонунда тақиқланмаган ва уларга даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишларини тушунамиз. республикамиздаги машҳур иқтисодчи олимлар проф. а.ўлмасов ва проф. а.ваҳобовлар ўз дарсликларида бандликка қуйидагича таъриф берадилар: “бандлик меҳнат қобилиятига эга бўлган ва меҳнат қилишга иштиёқи бор кишиларнинг ишга жойлашиб фойдали меҳнат билан машғул бўлишларидир”. иш билан банд аҳолига ёлланиб ишловчилар ва ўзларини мустақил равишда иш билан таъминлаган шахслар (тадбиркорлар, фермерлар, кооператив аъзолари ва бошқалар) кирадилар. иш билан банд бўлиш учун мехнатга лаёқатли, яъни меҳнат қилиш қобилятига эга бўлиш керак, бундай қобилятга эга бўлган …
2
мкин. ишчи кучини тор маънода такрор хосил қилиш инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини узлуксиз кенгайтирилган тарзда тиклаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини, умумий билими, касбий тайёргарлик даражасини янгилаб ва ўстириб бориш ҳамда ишчи авлодини тайёрлаш кабиларни ўз ичига оладиган жараёндир. кенг маънода ишчи кучини такрор хосил қилиш эса қуйидагиларни англатади: · ахолининг табиий ҳаракати, табиий ўсишнинг умумий шартшароитлари яратиш; · ходимларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва бўшатиш; · меҳнат ресурсларини тармоқлар, соҳалар ва ҳудудлар ўртасида тақсимлаш ҳамда қайта тақсимлаш; · аҳолининг ижтимоий, маънавий ва маданий эҳтиёжларини қондириб бориш; · ишчи кучини тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш. ўзбекистонда аҳолининг табиий харакати (1000 киши ҳисобига) 1 кўрсатгичлар йиллар 1991 1995 2000 2005 2006 2007 2008 туғилиш 34.5 29.8 20.5 20.3 20.9 22.6 23.6 ўлиш 6.2 6.4 5.5 5.4 5.3 5.1 5.0 табиий ўсиш 28.3 23.4 16.0 14.9 15.6 17.5 18.6 ишчи кучининг миқдор ўлчами – бу меҳнатга лаёқатли кишиларининг (иеҳнат ресурсларининг) умумий сонидир. …
3
аси мавжуд бўлишини инкор этмайди, бошқа томондан, бу меҳнатга лаёқатли барча кишиларнинг умумлашган ишлаб чиқаришга жалб этилиш зарурлигини билдирмайди. бандлик миқдоран қанча вақт иш билан машғул бўлишини билдиради. сифат жиқатидан эса бу ишлаган вақтда қандай миқдорда товар ва ҳизматлар яратилиши, улар қанчадан сотилиши, натижада неча пуллик даромад олинишини билдиради. миқдорий жиҳатдан тўла бандлик белгиланган иш куни, хафтаси ёки иш ойи давомида хар доим иш билан машғул бўлишини билдиради. агар шу куни 7 соат, иш хафтаси 5 кун бўлса, бир ойда 22 иш куни бўлса, жами 154 соат (7x22=154) ишлаганда ва шунга тегишли ҳақ олганда тўла бандлик мавжуд бўлади. агар кунига 5 соат, хафтасига 4 кун, бир ойда 80 соат ишланса, тўла бўлмаган бандлик келиб чиқади. сифат жиҳатдан самарали ёки оқилона ва самарасиз ёки нооқилона бандлик мавжуд бўлади. оқилона бандлик бу юксак меҳнат унумдорлиги ва шунга биноан юқори даромад келтирадиган ва ишловчининг меҳнатдан қониқишини таъминловчи бандлик бўлади. оқилона бандлик юксак технологияга …
4
оқилона банд қилинишини ва улардан фойдаланишнинг интенсив турига таянишини тақазо қилади. бандлик унинг мехнат қилувчи учун ахамиятига қараб бирламчи ва иккиламчи бандликка бўлинади. бирламчи бандлик бу асосий иш билан, яъни даромаднинг асосий қисмини берувчи иш билан банд бўлишидир. иккиламчи бандлик қўшимча иш билан, яъни қўшимча даромад берувчи иш билан банд бўлишидир. кўпчилик ишловчилар бирламчи бандликка мойил бўладилар. бирламчи бандлик келтирган даромад ишловчини қониқтирмаганда, у иккиламчи бандликка қўл уради. иккиламчи бандлик ўриндошлик асосида ишлаш шаклида бўлади. масалан, мухандис ойига 200 минг сўм иш ҳақи олади. бу унинг оиласига етмайди. шу сабабли у яна 50 минглик иш топиб, ишдан сўнг ёки дам олиш кунлари ўриндошлик меҳнати билан банд бўлади. меҳнат бозордаги ҳолатни фақат иш ҳақи миқдори эмас, балки бандлик даражаси ҳам ифода этади. бу даража таклиф этилган меҳнатнинг қанчаси сотилганини билдиради. бандлик даражаси ишлашга қобилияти ва иштиёқи бўлганларнинг қанчаси амалда ишлаб туришларини билдиради. бандлик даражаси меҳнат ресурси - меҳнат қобиляти бор кишиларга …
5
аблағ етишмайди. 2. бандлик тўғрисидаги асосий назариялар “бандлик” ва “ишсизлик” категориялари бир-бирига қарамақарши тушунчалардир. шу сабабли ишсизликнинг сабаби нимада эканлигини аниқлашга қаракат қилган назариячи - олимлар шу асосда бандликни қандай йўллар билан таьинлаши мумкин деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилганлар. ишсизликнинг сабабини классиклар жуда содда қилиб изоҳлашади. бу назарияга кўра ишсизлик меҳнатнинг нархи билан меҳнатга талабдан келиб чиқади. иш ҳақининг пасайиши меҳнатга бўлган талабни рағбатлантиради, яъни бунда бандлик ортади. иш ҳақини ўсиши эса меҳнатнинг таклифини кўпайтиради, лекин меҳнатга бўлган талабни маълум даражада чеклайди. англялик машҳур иқтисодчи артур пигу ўзининг 1903-йилда ёзган “ишсизлик назарияси” китобида “пигу самараси” деб номланган ғоясида ишсизликни асослаб шу тариқа тарзда бандликни тартиби солинишини кўрсатиб берган. турғунлик даврида бандлик, иш ҳақи ва нархлар пасайади. лекин товарлар кўринишида ифодаланган реал иш ҳақи нисбатан секинроқ пасаяди. у хаттоки олдинги даражада сақланиб қолиши мумкин. ҳозирги замондаги оилавий ишлаб чиқарилаётган товарлар нархларининг ўсиши шароитида бундай изоҳлаш хақиқатга тўғри келмайдигандек туюлади. лекин …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бандлик ва ишсизлик"

1493309452_68062.docx бандлик ва ишсизлик режа: 1. бандлик тушунчаси. тўлиқ ва самарали бандлик муаммоси. 2. бандлик тўғрисидаги асосий назариялар. 3. ишсизлик ва унинг турлари. 4. ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор меҳанизми. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг бандлик ва ишсизликка таъсири. 5. ўзбекистонда бандликни таъминлашда меҳнат биржалари фаолияти. ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш. 1. бандлик тушунчаси. тўлиқ ва самарали иш бандлик муаммоси ўзбекистон республикаси ва бошқа мамлакатларнинг қонунларига мувофиқ иш билан бандлик деганда фуқороларнинг қонунда тақиқланмаган ва уларга даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишларини тушунамиз. республикамиздаги машҳур иқтисодчи олимлар проф. а.ўлмасов ва проф. а.ваҳобовлар ўз дарсликларида бандликка қуйидагича таъриф берадилар: “бандл...

DOCX format, 151.6 KB. To download "бандлик ва ишсизлик", click the Telegram button on the left.

Tags: бандлик ва ишсизлик DOCX Free download Telegram