замонавий метрологиянинг айрим физик катталикларни ўлчаш бўйича имкониятлари

DOCX 28,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538805491_72596.docx 3 4 2 1 3 5 3 4 2 1 3 5 замонавий метрологиянинг айрим физик катталикларни ўлчаш бўйича имкониятлари режа: 1. ута аниқ эталонлар яратиш бўйича тадқиқотлар 2. метрологияда лазерларни қўллаш 3. химотроникани метрологияда қўллаш тўғрисида ута аниқ эталонлар яратиш бўйича тадқиқотлар давлат эталони асосий ва ҳосилавий улчов бирликларининг ифодалашнинг ҳозирга пайтда эришилган энг юқори аниқлик чегараси ҳисобланади. лекин ҳозирги замон фан ва техникаси талаблари билан мавжуд эталонларнинг аниқлигини таққослаш шуни кўрсатадики, физик катталикларнинг истеoмолдаги эталонлари бу талабларни тўлиқ қаноатлантирмайди, ёки жуда оз аниқлик захирасига эга, табиийки, жиддий такомиллаштиришга муҳтож. янги мукаммаллашган эталонлар яратиш метрологиянинг яқин келажакдаги асосий вазифаларидан биридир. жумладан, замонавий презицион дастгоҳсозлик талаблари узунлик ўлчами - метрнинг ўлчаш хатолигини 2 марта камайтиришни тақозо қилмоқда. фан ва техника, амалиёт эҳтиёжлари вақт ва частотанинг ўлчаш аниқлигини оширишни, секундни ўлчашдаги хатоликни 510-3 даражага камайтиришни зарурат қилиб қўймоқда. бундан ташқари кандела, ампер, волpт, ом каби бирликларнинг ифодалаш хатолиги икки ва …
2
шқи шароитлардан мустақиллиги, қатoий қонуниятга мувофиқ содир бўлиши ва ўлчов бирликларини ифодалашда жуда қулайлигидир. метрологияда лазерларни қўллаш радио тўлқинлар ва оптик диапазонларда ишловчи квант кучайтиргичлари, яъни мазерлар ва оптик квант кучайтиргичлари (лазерлар) яратилгандан сўнг, секундни ифодалаш учун атом ва молекулаларнинг электромагнит нурларишларидан фойдаланиш имконияти туғилди. кейинги пайтларда ярим ўтказгичли квант генераторлари яратилди. уларнинг асосий хусусиятлари жуда ихчамлиги, фойдали иш коэффициентининг бирга яқинлашадиган даражада юқорилигидир. таққослаш учун кўрсатиб ўтамиз, ёруғлик ёғдуси ёрдамида қўзғаладиган газ ва кристалл оптик квант генераторларининг фойдали иш коэффициенти 1% дан ошмайди. квант кучайтиргичлари ва генераторлари алоқа техникасида, материалларга ишлов беришнинг янги технологик жараёнларини яратишда, тиббиёт дастгоҳларида кенг қўлланилмоқда. улар метрологик частотанинг стандартлари сифатида фойдаланилмоқда ва вақт бирлигини эталонлаштиришга ҳизмат қилмоқда, секунднинг ўта юқори аниқликда ифодалашни таoминламоқда. шу нуқтаи назардан квант генераторларини янги турдаги соатлар, яoни “молекуляр соатлар” деб қараш мумкин. лазер ва мазерларнинг кашф этилиши метрология учун вақт ва частотани эталонлаштиришдан ташқари бошқа йўналишларда ҳам янги мкониятлар …
3
нинг ёрдамида чизиқли ўлчашлар ва ундан ҳосилалар - тезлик, тезланиш, ҳамда мухитнинг синдириш кўрсаткичи ва унга таoсир этувчи омиллар: босим, ҳарорат, турли аралашмалар миқдори каби кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. лазер интерферометри ёрдамида узунликнинг 10-3 м ва ундан кичик миқдорларини қайд қилиш мумкин. лазер интерферометрларини метрологияда қўллаш шунинг учун ҳам истиқболлики, юқори узунликдаги лазер нурларига вибрация, шовқин, ташқи ёритиш ва ҳатто ҳаводанинг маълум миқдорда чангланганлиги айтарли таъсир қилмайди. лазер интерферометридан фойдаланиш намунаси 10.1-расмда курсатилган. 10.1-расм. лазер интерферометридан фойдаланиб узунлик ўлчаш: 1-ўлчаш нури; 2-таянч нури; 3-фото қабул қилгич; 4-лазер; 5-электрон ҳисоб қурилмаси. мессбауэр эффекти ва ундан метрогияда фойдаланиш имкониятлари қўзғатилган ядролар, маoлумки, ўзидан гамма-нурлар, яoни катта энергияли фотонлар чиқаради. аксинча, фотон таoсирида, яoни фотон ядро томонидан ютилганда, ядро қўзғалиши мумкин, агар фотон энергияси ядронинг қуйи энергетик сатҳдан юқори энергетик сатҳлардан бирига ўтказиш учун етарли бўлса. бу ҳодиса 1958 йилда немис олими р.мессбауэр томонидан кашф этилган булиб, унинг номи билан аталади. мессбауэр эффекти ядролар …
4
да манба ва нишон бир хил миқдорни кўрсатадиган соатларга ўхшайди, бундай тизимлар “ядролар соати” ни ташкил этади. бундай соатларнинг аниқлиги 10-12 дан кам бўлмайди. мессбауэр эффектининг фан ва техника учун улкан аҳамияти унинг ўта сезгирлиги билан изоқланади: гамма-кавнт энергиясини мингдан бир қисмга, айрим ҳолларда яна минг марта оз қисмга ўзгартирилганда резонанс ютиш ёки сочилиш тўлиқ йўқолади. шундай қилиб, муҳандислар ва олимлар ядро-нурлаткич ёки ядро-юткич энергиясини ўзгартиришини қайд этувчи ўта сезгир воситага эга бўлдилар. маълумки, гамма-квантларнинг резонанс ютилиш ёки сочилиш шароитларига қуйидагилар таoсир қилади: манба ва юткичнинг нисбий ҳаракат тезлиги; манба ва юткичнинг нисбий ҳаракат тезлиги; манба ва юткичнинг ҳаракатларидаги фарқ; манба ва юткичга таъсир этувчи босимлар фарқи; манба ва юткич жойлашган нуқталардаги гравитацион потенциаллар фарқи; манба ва юткич тезланишлари фарқи. гамма-квантларнинг ютилиш ёки сочилиш даражасининг ўзгаришига қараб, шу ўзгаришга сабаб бўлган физик катталикнинг миқдор ўзгариши тўғрисида маълумот олиш, яъни шу физик катталикни ўлчаш мумкин. интерскопия саноатнинг турли тармоқларида маҳсулот сифатини …
5
кўринмасларни кўриш имкониятини яратади. қисқа тутамлар қўринишида тарқаладиган қисқа улpтратовуш нурлари ёрдамида оптик ношаффоф жисмлар ва улардаги ички нуқсонларни ўрганиш мумкин. чунки улpтратовуш нурлари ҳам ёруғлик нурлари каби қайтади ва синади, ёки уларни ҳам товуш тасвирлари кўринишида фокуслаш мумкин. улpтратовуш тасвири махсус аслаҳа - электрон-акустик алмаштиргич ёрдамида кўринадиган тасвирга айлантирилади. бундай асбоблар ёрдамида суюқлик таркибидаги қаттиқ жисмлар ва газ пуфакларини, шунингдек металл ва бетондаги ёриқлар, бўшлиқлар, шлак ёки металли қўшимчалар қайд этилади, ўлчами баҳоланади. химотроникани метрологияда қўллаш тўғрисида химотроника - бу кимёвий электроника, электрокимёвий алмаштиргичлар - химотронлар электрокимёвий қонуниятлар асосида яратилади. химотронлар жуда юқори сезгирликка эга бўлган асбоблардир. масалан, босимни химотронлар ёрдамида миллиондан бир атмосферагача аниқликда ўлчаш мумкин. бу ҳолатда асбоб механик таъсирнинг электрон сигналига алмаштиради. босим химотрони қуйидагича тузилган: электролит тўлдирилган резина қопқоқлари бўлган пластмасса цилиндр пардадевор орқали икки бўлмага ажратилган, унда кичик ёки икки ёқлама тешик бўлиб тешикка катод, пардадеворларнинг икки томонига анодлар жойлаштирилади; резина мембранага берилган босим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"замонавий метрологиянинг айрим физик катталикларни ўлчаш бўйича имкониятлари" haqida

1538805491_72596.docx 3 4 2 1 3 5 3 4 2 1 3 5 замонавий метрологиянинг айрим физик катталикларни ўлчаш бўйича имкониятлари режа: 1. ута аниқ эталонлар яратиш бўйича тадқиқотлар 2. метрологияда лазерларни қўллаш 3. химотроникани метрологияда қўллаш тўғрисида ута аниқ эталонлар яратиш бўйича тадқиқотлар давлат эталони асосий ва ҳосилавий улчов бирликларининг ифодалашнинг ҳозирга пайтда эришилган энг юқори аниқлик чегараси ҳисобланади. лекин ҳозирги замон фан ва техникаси талаблари билан мавжуд эталонларнинг аниқлигини таққослаш шуни кўрсатадики, физик катталикларнинг истеoмолдаги эталонлари бу талабларни тўлиқ қаноатлантирмайди, ёки жуда оз аниқлик захирасига эга, табиийки, жиддий такомиллаштиришга муҳтож. янги мукаммаллашган эталонлар яратиш метрологиянинг яқин келажакдаги асосий вазифалари...

DOCX format, 28,2 KB. "замонавий метрологиянинг айрим физик катталикларни ўлчаш бўйича имкониятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.