кимёвий ва озик-овкат технологияси сохасида замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари

DOC 49,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413385046_59536.doc кимёвий ва озиқ-овқат технологияси соҳасида замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари режа: 1. кириш. 2. микроскопия усули. 3. инфрақизил спектроскопия тахлили 4. термография тахлили 5. рентгенография усули. 1. кириш табиий ва сунъий минераллар ва кимёвий бирикмаларнинг структуралари, фазавий таркиблари, микро тузилиши, иссиқлик таъсирида структураларини ўзгартиришлари физик-кимёвий текширишлар орқали аниқланади. материалларни физик-кимёвий таҳлилининг асосий усуллари қаторига қуйидагилар киради: 1. микроскопия усули 2. электрон микроскопия усули 3. рентгенография усули 4. термография усули 5. иқ спектроскопия усули 6. ядро магнит резонанс усули (ямр) 7. электрон парамагнит резонанси усули (эпр) 8. электронография усули 9. хромотография усули 10. магнетохимия усули 11. изотропия усули 12. кимёвий тахлил усули 13. спектрал тахлил усули 14. бошқа усуллар. биринчи бешта усул энг кўп қўлланиладиган усуллар қаторига киради. 2. микроскопия усули анорганик моддалар кимёси ва технологиясида кимёвий моддаларнинг хоссалари ва сифатини ўрганишда кенг кўлланиладиган қадимги усул микроскопиядир. микроскопия илмий текшириш ишлари олиб боришда микроскопни қўллаш ва микроскопик перепаратлар ёрдамида жуда кичик, …
2
иши, хосса-хусусиятларини физик-кимёвий қонунлар нуқтаи назаридан талқин этиш мумкин. ҳозирги вақтда минералогик-геокимёвий текшириш усули номи билан аталувчи тадқиқотларни ўтказишда спектрал, рентгеноспектрал ва радиометрик тахлил усулларидан фойдаланилади. петрокимё усули ёрдамида жинс ҳосил қилувчи элементларнинг тақсимланиши ҳисобга олинади. минералогик- геокимё усулида жинслар таркибига кирган тарқоқ ҳолда ва миқдори оз бўлган минераллар аниқланади. рентгеноэлектромикро тахлил методи ёрдамида эса минералларни таркиби тез ва сифатли аниқланади. петрургия усулида сунъий махсулотлар ўрганилиб, уларнинг табиий минераллар гинезисига ўхшаш-ўхшамаслиги аниқланади. петрофизика усулларида эса турли аппаратлар ёрдамида тиктоник жараёнлар, уларнинг зичлиги, электр иссиқлик ҳамда сейсмик тўлқинларнинг ўтказувчанлиги каби хусусиятлари ўрганилади. замонавий микроскоплар қаторига қуйидагилар киради: 1. нурли микроскоплар. улар қаторига линзали телескоп-рефракторлардан тортиб икки нурли микроинтерферометрларгача киради. ҳозирги кунда қўлланиладиган нурли микроскоп поляризацион нурни қўллашга асосланган. 2. электрон микрокоплар. уларда катод нурларидан фойдаланиш орқали катта ютуқларга эришилди. улар қаторига электрон микроскопларидан тортиб то хозирги замонавий интерферен электрон микроскопларгача киради. назарий жиҳатдан бундай микроскопларда 100 а0 гача, амалий жиҳатдан эса …
3
трон микроскопияси. автоэлектрон микроскоп – зондли анализатор тоза юзалар билан ишлашга мўлжалланган. улар ёрдамида металл плёнкали системалар ўрганилади. 6. автоион мкроскопияси. паст ҳароратли автоион микроскопи – юқори тасвирга эга атом зондли жуда кичик бўлакчаларнинг микроскопик кўринишини қайд қилишга мўлжалланган. 3. инфрақизил спектроскопия таҳлили инфрақизил нурланиш биринчи марта 1800 йилда инглиз олими вильям гершел томонидан очилган кундан бошлаб, ундан назарий ва амалий мақсадларда фойдаланиш устида кўп олимлар тадқиқотлар олиб боришган. гурух ёки радикалларга оид маълумотлар, катионларнинг анионлар билан берадиган валент тебранишларини аниқлашда инфрақизил спектроскопик тахлил яхши натижа беради. инфрақизил нурларни ютиш ва қайтариш спектрлари билан қиттиқ модда таркибидаги комплекс гурухлар ва радикаллар тузилиши орасида назарий боғлиқ бор. шу боғлиқлик текширилаётган модда билан эталон инфрақизил спектрларини солиштириш ва бошқа усуллар орқали амалга ошади. инфрақизил нурларини ўтказиш, нур қайтарилиш ва нур ютиш спектрлари 0,76 -25 мк тўлқинлари оралиғида махсус инфрақизил спектрофотометрларда олинади. ҳозирги кунда иқс -12 (бир каналли, бир нурли), иқс -14 ва …
4
ермопараларда ўлчаш орқали термографик эгри чизиқларини ҳосил қилиш мумкинлигини кўрсатди. термография усулларининг имконияти катта. энг аввало улар ёрдамида текширилаётган моддада содир бўладиган эндо ва экзотермик эффектларни қайси температура нуқтасида бошланиши ва қайси температурада тугаши ҳақида ўта аниқ хулосага эга бўламиз. бу эса биринчи ҳарорат нуқтасининг паст ва иккинчи ҳарорат нуқтасининг тепа томонларида рентгенографик, иқ спектроскопик ва микроскопик тадқиқотлар ўтказиб, қайд қилинган эффект моҳиятини англашга олиб боради. термография тадқиқотларини ўтказишда танланган аппаратура, тигел ва термопараларнинг роли нихоятда катта. айниқса, тажрибаларни 1500 ва ундан юқори ҳароратда олиб борилганда намуна ва термопара симларининг учмаслигини таъминлаш, тигел тозалаш жараёнини осонлаштириш ва ҳоказо талаб қилинади. агар тадқиқотларда термик таҳлил усули қўлланмаса, у ҳолда жуда кўп марта намуналарни кўйдириш, жуда кўп ренгенограммалар олиш ва уларни расшифровка қилиш, кўп сонли шлифлар ясаш ва тадқиқотлар ўтказиш керак бўлар эди. термография эса олимлар ишини бир тизимга солади ва тадқиқотлар сонини максимал камайтириш имконини берди. 5. рентгенография усули 1895 йили …
5
нит табиатга эга улар ижобий ядро ва салбий электронлардан ташкил топган атомга доимий осциллировкаланувчи кучи каби таъсир этади. рентген нурлари биринчи марта рентген томонидан иккита электрод кавшарланган шиша найдан иборат ҳавони 10-5 мм симоб устуни босимида сўриб олиниши ва ундан элетр токи ўтказилиши орқали ҳосил қилинган. ўрнатилган электродлардан ўзига хос, кўзга кўринмайдиган нурлар чиқиши қайд этилган. рентген нурлари квант нурлари қаторига киради, таъсири гамма нурлари кабидир. бу нурларнинг ҳиди йўқ. улар рангсиз бўлиб, буюмлар ичига кириш, сингиш, тарқалиш, ёритиш, фотокимёвий ион ҳосил қилиш, биологик таъсир кўрсатиш каби хосса- хусусиятларга эга. рентген нурининг турли модда ва жисмлар ичига кириш хусусияти нур тўлқинларининг узунлигига боғлиқ. агар нур таркибида “қаттиқ” яъни тўлқин узунлиги кичик нурлар кўп бўлса, ичига кириш “юмшоқ” (тўлқин узунлиги ) нурларга нисбатан кўпроқ бўлади. рентген нурларининг интенсивлиги турли модда ва жисмлардан ўтаётганда ўзгаради. бу уларнинг қалинлиги, қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги ва кимёвий тузилишига боғлиқ. газ ва ҳаво рентген нурларини сингдирмай ҳаммасини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кимёвий ва озик-овкат технологияси сохасида замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари" haqida

1413385046_59536.doc кимёвий ва озиқ-овқат технологияси соҳасида замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари режа: 1. кириш. 2. микроскопия усули. 3. инфрақизил спектроскопия тахлили 4. термография тахлили 5. рентгенография усули. 1. кириш табиий ва сунъий минераллар ва кимёвий бирикмаларнинг структуралари, фазавий таркиблари, микро тузилиши, иссиқлик таъсирида структураларини ўзгартиришлари физик-кимёвий текширишлар орқали аниқланади. материалларни физик-кимёвий таҳлилининг асосий усуллари қаторига қуйидагилар киради: 1. микроскопия усули 2. электрон микроскопия усули 3. рентгенография усули 4. термография усули 5. иқ спектроскопия усули 6. ядро магнит резонанс усули (ямр) 7. электрон парамагнит резонанси усули (эпр) 8. электронография усули 9. хромотография усули 10. магнетохимия усули 11....

DOC format, 49,0 KB. "кимёвий ва озик-овкат технологияси сохасида замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.