стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар

DOC 79.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682061403.doc стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар режа: 1. стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот 2. халқаро электротехник комиссия 3. стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (исо) 1946 йилда бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) нинг стандартларини мувофиқлаштириш бўйича бмт қўмитасининг мажлисида яратилган. шу йилнинг ўзида бош ассамблеянинг мажлисида исо нинг устави қабул қилинди. бу устав ташкилотнинг статуси (ҳуқуқий мавқеи) ни, тузилмасини, асосий идоралар вазифалари ва иш усулларини белгилади. 14 октябрь 1946 – йилда бўлиб ўтган исо бош ассамблеяси қабул қилган қарорига кўра, бу ташкилот устав ва процедураларнинг қоидалари 15 та стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлар томонидан ратификация қилинган (тасдиқланган) дан кейин ўз фаолиятини расмий равишда бошлайди, деб кўрсатилган. 15 – ратификация 23 февраль 1947 – йилда даниядан келди – бу сана исо нинг ташкил этилиш куни деб ҳисобланади. исо нинг уставида ёзилишича, “ташкилотнинг вазифаси халқаро мол алмашиниш ва ўзаро ёрдамини енгиллаштириш, шунингдек интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий …
2
инсонларнинг зарур даражада хавфсизлигини таъминлашга, соғлигини сақлашга, атроф муҳитни асрашга йўналтирилган бўлса, техник идораларнинг дастурларига киритилади. исо да амалда стандартларни яратиш (ишлаб чиқиш) процедураси техник идоралар ишида қатнашувчи барча мамлакатларга бу идораларнинг мажлисларида қатнашишга, халқаро стандартларни яратиш тўғрисида таклифни бошқа қўмиталар-аъзоларга тақдим этиш, стандартларнинг лойиҳалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ва овоз беришига имкон яратади. халқаро стандартларнинг лойиҳалари ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилади. бу гуруҳда ҳар бир кўрилаётган доирада етакчи мамлакатларнинг мутахассислари иштирок этади. исо нинг ҳар бир аъзо-қўмитаси ўзининг манфаатдорлик даражасига қараб, ҳар бир техник қўмита ишида қатнашиш статусини аниқлайди. аъзолик фаол (“р” аъзолар), кузатувчи (“о” аъзолар) бўлади. фаол аъзолар ўз вакилларини техник қўмиталарнинг мажлисларига юбориш, халқаро стандартларннинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва кўриб чиқишда қатнашиш, кўрилаётган ҳужжатлар бўйича овоз бериши шарт. “о” аъзолар техник қўмиталар (тқ) барча ишчи ҳужжатларининг бир нусҳасини олиш ҳуқуқидан фойдаланади ва мажлисларда кузатувчилар сифатида қатнашиши мумкин. ўзбекистон ўзстандарт агентлиги – стандартлаштириш бўйича миллий идора номидан 1 …
3
ташқари мэк билан биргаликда халқаро стандартлаштириш доирасида энг долзарб мавзулар бўйича “қўлланма” (guides) чоп этилади. исо библиографик кўрсаткичларни нашр этади. бу кўрсаткичларда исо стандартлари ва стандартларнинг лойиҳалари, шунингдек ягона доирага тегишли бошқа халқаро ташкилотларнинг стандартлари рўйхати берилади. маълум доирага оид исо стандартларининг тўлиқ матни мавзу тўпламларида (hand-books) чоп этилади. бу нашрлардан ташқари, ўтган йил учун (ҳар йили) исо ишлари тўғрисида ҳисобот ва исо нинг техник дастури (йилда икки марта) чоп этилади. бу дастурда халқаро стандартлар лойиҳаларининг сарлавҳаси ва уларни ишлаб чиқиш босқичлари кўрсатилади. 1985-йилда амалдаги халқаро стандартлар предметли кўрсаткичи чоп этилди. бу кўрсаткич муҳим (kwic) сўзлар бўйича тузилган. ҳар йили исо нинг тузилмаси тўғрисида, аъзоқўмиталар тўғрисида ва ҳар бир техник қўмитанинг фаолияти соҳаси (iso memento) тўғрисида ахборотни ўз ичига олган маълумотнома чиқади. исо ишлари тўғрисидаги ахборот ҳар ойлик ахборот бюллетенида (iso bulletin) акс эттирилади. халқаро электротехник комиссия электротехника соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича ишлар 1881 – йилда бошланган. бунда электр бўйича …
4
риш билан шуғулланади. мамлакатлар ўзларининг миллий қўмиталари билан мэк да қатнашади. миллий қўмиталар саноатнинг барча соҳалари манфаатларини ифодалайди. кўпчилик мамлакатларда бундай миллий ташкилотлар қатнашади. бу билан бир қаторда баъзи мамлакатларнинг мэк да қатнашувчи миллий қўмиталар стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлардан мустақил равишда фаолият юритади (масалан, бундай мамлакатларга франция, гфр, италия, бельгия ва б. киради). хозирги вақтда 41 миллий қўмита мэк аъзосидир. бу мамлакатларда жаҳонда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 95 % ни истеъмол қилувчи ер шарининг 80 % аҳолиси яшайди. булар асосан саноати ривожланган мамлакатлар. шунингдек саноат тармоқларига эга бўлган ривожланиб келаётган қатор мамлакатлардан иборат. мэк нинг расмий тили – инглизча, французча ва русча. мэк нинг асосий вазифаси юқорида номи келитирилган соҳаларда халқаро стандартларни яратишдан иборат. мэк нинг олий раҳбар идораси кенгаш бўлиб, бунда мамлакатларнинг барча миллий қўмиталари қатнашади. сайланувчи лавозимли шахсларга президент уч йиллик муҳлатга сайланади, вицепрезидент, ҳазначи ва бош секретарь киради. мэк техник идораларининг тузилмаси исо даги каби: техник қўмиталар …
5
мэк/исо ишлаб чиққан ва 1990 йил 1 февралдан амалга киритилган директиваларга мувофиқ амалдаги стандартни қайта кўриб чиқиш янги мавзуни ишлаб чиқиш каби қаралади. исо каби, 1972 йилда мэк ўз тавсияномаларини халқаро стандартлар деб номлади. хозирги вақтда 2 мингдан ортиқ халқаро мэк стандартлари яратилган, бунда мэк стандартлари ўзларида маҳсулотга ва маҳсулотни синаш методларига техник талабларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан исо стандартларига нисбатан анча тўлиқ тузилган бўлади. буни, бир томондан, мэк нинг фаолият соҳасига кирган мҳсулотга талабларда хавфсизликка оид талаблар асосий ҳисобланиши билан тушунтириш мумкин, бошқа томондан эса, кўп ўн йилликлар давомида тўпланган иш тажрибаси стандартлаштириш масалаларини анча тўлиқ ҳал қилишга имкон беради. стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш миллий идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, савдода техник тўсиқларни бартараф этиш учун 1992 – йилда мдҳ мамлакатларининг (болтиқ бўйи мамлакатларидан ташқари) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши (дак) тузилди. мдҳ мамлакатлари ҳукуматларининг бошлиқлари 13 март 1992 –йилда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар"

1682061403.doc стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар режа: 1. стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот 2. халқаро электротехник комиссия 3. стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (исо) 1946 йилда бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) нинг стандартларини мувофиқлаштириш бўйича бмт қўмитасининг мажлисида яратилган. шу йилнинг ўзида бош ассамблеянинг мажлисида исо нинг устави қабул қилинди. бу устав ташкилотнинг статуси (ҳуқуқий мавқеи) ни, тузилмасини, асосий идоралар вазифалари ва иш усулларини белгилади. 14 октябрь 1946 – йилда бўлиб ўтган исо бош ассамблеяси қабул қилган қарорига кўра, бу ташкилот устав ва процедураларнинг қоидалари 15 та стандартлаштириш бўйича мил...

DOC format, 79.5 KB. To download "стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар", click the Telegram button on the left.