stendartlashtirish bo'yicha xalqaro va regional tashkilotlar faoliyatini o'rganish

DOCX 6 sahifa 113,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
стандартлаштириш бўйича халқаро ва регионал ташкилотлар фаолиятини ўрганиш. режа: 1. ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш. 2. стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар 3. исо- тузилмаси, техник комитетлар, исо кенгашининг фаолияти ва исо-9000 сериясидаги стандартлар. 32.1. ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш. ҳалқаро амалиётда стандартлаштиришнинг турли даражадаги кўринишлари мавжуддир. мувофиқ равишда ҳалқаро, регионал, давлатлараро, миллий, тармоқ, маҳаллий ҳудуд, корхона даражасида стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатиши мумкин. давлатнинг ривожланиш даражасига мувофиқ равишда унда юқорида қайд этилган тизимларнинг барчаси ёки бир нечаси амал қилиши мумкин. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қарорида юклатилган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, «ўзстандарт» агенлигининг функцияларидан бири қилиб, «ҳалқаро ва давлатлараро ил- мий-техник ҳамкорликни ривожлантириш» белгиланган. - ўзбекистон давлат стандарти o’z dst 1.0да стандартлаштириш соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: - ўз ст қоидаларини ҳалқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатларнинг илғор миллий стандартлаштириш тизимлари билан уйғунлаштириш; - ўзбекистон стандартлаштириш бўйича мҳ давлат фон- дини ҳалқаро, давлатлараро, регионал ва …
2 / 6
улар ўзаро ҳамкорлик қилишади ва фаолиятларини мувофиқлаштириб борадилар. нуфузли стандартлаштириш бўйича ташкилотлар қаторига стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (исо), ҳалқаро электротехник комиссия (мэк), ҳалқаро электроалока иттифоки (мсэ) киради. бу каби ташкилотлар бошқа йўналишлар (сиёсий, иқтисодий, савдо) да фаолият кўрсатувчи ҳалқаро идоралар, масалан, бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт), умумжахон савдо ташкилоти (уст) билан ўз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик олиб борадилар. хусусан, уст давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ва бир хил даражадаги савдо муносабатларини ташкил этиш учун ҳалқаро стандартларнинг миллий даражада қўлланилишини қўллаб-қувватлайди. бу масалага бўлган муносабат устнинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича келишувида баён этилган. стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар ўзига аъзо давлатлар тасдиқлаган режа ёки ҳамкор ташкилот буюртмасига кўра мҳлар ишлаб чиқади. уларнинг фаолияти аъзо давлатлар бадаллари ҳисобига амалга оширилади. стандартлаштириш ишлари регионал ташкилотлар доирасида ҳам ташкил этилган. бундай ташкилотлар мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, савдо иттифоқлари доирасида ҳамда давлатларнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб ташкил этилган. самарали фаолият кўрсатиб келаётган ва ҳалқаро нуфузга эга регионал идоралари …
3 / 6
иттифоқлар доирасида ҳам олиб борилади. масалан, россия, белорусия ва қозоқистон давлатлари божхона иттифоқи томонидан давлатлараро стандартлаштириш ишлари олиб борилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қарорида «ўзстандарт» агенлигига «стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш аккредитация бўйича ҳалқаро ва давлатлараро ташкилотларда ўзбекистон республикасининг вакиллигиги таъминлаш» ҳуқуқи белгиланган. стандартлаштириш соҳасида ваколатли бўлган ҳалқаро ва ҳудудий ташкилотлар меъёрий-услубий хужжатларни ишлаб чиқиб, уларни миллий идораларга ўз мамлакатларида қўллаш учун тавсия этадилар. турли хужжатларни ишлаб чиқишдан олдин, ҳалқаро ташкилотлар аъзолари бўлган мамлакатлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар белгиланган мавзу бўйича тадқиқот ишларини ўтказадилар. стандартлаштириш, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳалқаро стандартлар ва раҳбарий хужжатлари ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти (исо), ҳалқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (оимл), европа стандартлаштириш ташкилоти (сен), мдҳ давлатлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлатлараро кенгаши (мгс) нинг техник қўмиталари (tkj қошидаги ишчи гуруҳлар томонидан илмий-тадқиқот натижаларига асосан ишлаб чиқилади. ҳалқаро ташкилотлар меъёрий хужжат (мҳ)ларида тадқиқот йўналишидаги умумий қоида ва меъёрлар ўрнатилади. ҳалқаро ва худудий ташкилотлар …
4 / 6
ги нуфузли ва имконияти етарли бўлган муассасалар (ташкилотлар)га берилган. ўзбекистон республикасининг «стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига кўра, ўзбекистонда миллий тизим доирасидаги (давлат, ташкилот) мҳи билан бирга, ҳалқаро, регионал, давлатлараро ва бошқа давлатлар миллий мҳи ҳам қўлланилиши белгиланган. 32.2. стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар. стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (исо) стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (исо) 1946 йилда бмтнинг стандартларни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкил этилган ва шу йили унинг низоми қабул қилинган. низомда исонинг мақоми, таркиби, қуйи идоралари вазифалари ва иш услублари белгиланган. исонинг биринчи бош ассамблеяси 1946 йил 14 октябрда бўлиб ўтган бўлсада, у ўз фаолиятини 1947 йил 23 февралда 15 давлатнинг стандартлаштириш бўйича идоралари томонидан низом ратификация қилингандан сўнг расман бошлади (2.12-расм). шу сана исонинг расмий ташкил этилган куни ҳисобланади. 2.12-расм. исонинг биринчи ташкилий йиғилиш иштирокчилари исо низомида «ташкилотнинг мақсади, дунё миқёсида ҳалқаро товар-айирбошлашни ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш» эканлиги кўрсатилган. 2.13-расм. …
5 / 6
ллий стандарт сифатида қўллаш тартиби белгилан- ган. ҳалқаро стандартларни маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши рақобатбардошликни таъминлашини ҳисобга олиб, исога аъзо давлатлар тқлар фаолия- тида фаол иштирок этиш орқали ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ва ҳалқаро мҳларни ўзларида жорий этишга ҳара- кат қиладилар. исонинг мҳлари аъзо давлатлар манфаати ва таклиф. ҳалқаро стандартлар, асосан, маҳсулотларни инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавфсизлиги, ўзаро алмашувчанлик ва техник мослилиги талабларини ва синов услуб- ларини ўз ичига олади. маҳсулотларнинг бевосита сифатига алоқадор кўрсаткичлар аксарият ҳолларда корхона (ташкилот)лар мҳида белгиланади ва исонинг фақат 20%га яқин мҳида бевосита маҳсулотларга техник талаблар белгиланган. исога аъзо давлатлар тқлар ишида ўз мутахассисларини киритган ҳолда, актив («р») аъзо ёки кузатувчи («о») аъзо сифатида иштирок этиши мумкин. исода мҳни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўртача 4-5 йилни ташкил этади. исо раҳбарияти томонидан бу муддатни кисқартириш устида иш олиб борилмокда. масалан, информацион-коммуникацион технологиялар имкониятидан кенг фойдаланиш ҳисобига мҳ лойиҳаларини келишув жараёнини қисқартириш эришилмоқда. исо йилда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"stendartlashtirish bo'yicha xalqaro va regional tashkilotlar faoliyatini o'rganish" haqida

стандартлаштириш бўйича халқаро ва регионал ташкилотлар фаолиятини ўрганиш. режа: 1. ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш. 2. стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар 3. исо- тузилмаси, техник комитетлар, исо кенгашининг фаолияти ва исо-9000 сериясидаги стандартлар. 32.1. ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш. ҳалқаро амалиётда стандартлаштиришнинг турли даражадаги кўринишлари мавжуддир. мувофиқ равишда ҳалқаро, регионал, давлатлараро, миллий, тармоқ, маҳаллий ҳудуд, корхона даражасида стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатиши мумкин. давлатнинг ривожланиш даражасига мувофиқ равишда унда юқорида қайд этилган тизимларнинг барчаси ёки бир нечаси амал қилиши мумкин. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қарорида юклатилган вазифала...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (113,8 KB). "stendartlashtirish bo'yicha xalqaro va regional tashkilotlar faoliyatini o'rganish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: stendartlashtirish bo'yicha xal… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram