ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш соhasidagi исо стандартларининг қўлланилиши

DOCX 6 sahifa 33,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш сохасидаги исо стандартларининг қўлланилиши а.а.абдувалиев-т.ф.д., профессор, а. шодмонов, а. шахобиддинов-1-курс магистрантлари тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти аннотация. қурилиш ва лойихалаш сохасида ўзбекистонда амалда қўлланилаётган миллий стандартлар ва шу сохадаги халқаро исо стандартлари тахлили ўтказилган. хозирда ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш сохасида халқаро, хусусан, исо стандартларининг қўлланилиши етарли даражада эмаслиги кўрсатилган. ўзбекистонда халқаро стандартлар (хусусан, исо стандартлар) ни миллий стандартлар (давлат ва ташкилотлар стандартлари) сифатида тўлиқ тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилган. калит сўзлар: қурилиш, лойихалаш, исо, стандартлар, стандартларни уйғунлаштириш,давлатлараро стандартлар. аннотация. проведен анализ действующих в узбекистане национальных стандартов в области строительства и проектирования и международных стандартов iso в этой области. в настоящее время применение международных стандартов, в частности iso, в области строительства и проектирования в узбекистане является недостаточным. было отмечено, что в узбекистане целесообразно широко внедрить практику полного и прямого применения международных стандартов (в частности, стандартов iso) как национальных …
2 / 6
iso standards) as national standards (government and organizations). keywords: сonstruction, design, iso, standards, harmonization of standards, interstate standards. кириш. стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (исо) 1946 йилда бмтнинг стандартларни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкил этилган ва шу йили унинг низоми қабул қилинган. низомда исонинг мақоми, таркиби, қуйи идоралари вазифалари ва иш услублари белгиланган. исонинг биринчи бош ассамблеяси 1946 йил 14 октябрда бўлиб ўтган бўлсада, у ўз фаолиятини 1947 йил 23 февралда 15 давлатнинг стандартлаштириш бўйича идоралари томонидан низом ратификация қилингандан сўнг расман бошлади. шу сана исонинг расмий ташкил этилган куни ҳисобланади. исо низомида «ташкилотнинг мақсади, дунё миқёсида халқаро товар-айирбошлашни ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, хамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолият соҳаларида хамкорликни кенгайтириш» эканлиги кўрсатилган. исо президент, бош котиб ва техник бюро хамда аъзо давлатлар томонидан сайланадиган кенгаш томонидан доимий бошқарилади. техник бюро кенгашнинг ишчи идораси хисобланиб, исонинг тқлари фаолиятини, турли даражадаги йиғилишларини ташкил этади (расм 1). ( исо ҳ …
3 / 6
нинг қўйилиши. халқаро стандартларни махаллий махсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши рақобатбардошликни таъминлашини хисобга олиб, исога аъзо давлатлар тқлар фаолиятида фаол иштирок этиш орқали ўз манфаатларини химоя қилишга ва халқаро мхларни ўзларида жорий этишга харакат қиладилар. исонинг меъёрий хужжатлари (мх) аъзо давлатлар манфаати ва таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва овозга қўйиш орқали қабул қилинади. халқаро стандартлар, асосан, махсулотларни инсон хаёти ва соғлиғига, атроф-мухитга хавфсизлиги, ўзароалмашувчанлик ва техник мослилиги талабларини ва синов услубларини ўз ичига олади. махсулотларнинг бевосита сифатига алоқадор кўрсатгичлар аксарият ҳолларда корхона (ташкилот)лар мхларида белгиланади ва исонинг фақат 20%га яқин мхларида бевосита махсулотларга техник талаблар белгиланган. исога аъзо давлатлар тқлар ишида ўз мутахассисларини киритган ҳолда, актив («р») аъзо ёки кузатувчи («о») аъзо сифатида иштирок этиши мумкин. исода мхни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўртача 4-5 йилни ташкил этади. исо рахбарияти томонидан бу муддатни қисқартириш устида иш олиб борилмоқда. масалан, информацион-коммуникацион технологиялар имкониятидан кенг фойдаланиш хисобига мхлар лойихаларини келишув жараёнини қисқартиришга эришилмоқда. …
4 / 6
бекистонни исонинг 6та тқсига аъзо бўлишига эришилди. олиб борилган ишларнинг самараси натижасида 2010 йилда агентлик вакили исонинг энг нуфузли қўмитаси – ривожланаётган давлатлар бўйича қўмита (девко) нинг бошқарув кенгашига аъзо этиб, 2012 йилда эса қайта сайланди. хар йили бир марта (одатда сентябр ойида) исонинг бош ассамблеяси аъзо давлат худуди ёки женева шахрида бўлиб ўтади. бош ассамблея ташкилотнинг энг юқори органи бўлиб, унда рахбарият ва бошқарув органларининг хисоботи эшитилади, янги режа ва дастурлар қабул қилинади, молиявий масалалар хал этилади, исонинг рахбарлари, унинг кенгаши аъзолари аъзо давлатлар томонидан сайланади. исонинг тқлари томонидан хозирга қадар 23000га якин мхлар ишлаб чиқилган. исо ташкилотининг “исо 2030 стратегияси” деб номланган 2021-2030 йилларга мўлжалланган режасида “хаётни оддийроқ, хавфсизроқ ва яхшироқ қиламиз” шиори қабул қилинган. “исо 2021-2030 стратегияси бизнинг қарашларимизни (нима учун биз шу ишларни қилаяпмиз), бизнинг вазифамизни (нима қилаяпмиз ва буни қандай қилаяпмиз), мақсадларимизни (ўз мақсадимиз ва мўлжалимизни амалга ошириш учун нималарга эришишимиз керак) ва устувор ниятларимизни …
5 / 6
650: 2007 қирғоқ иншоотларига тқлқинлар ва оқимларнинг таъсири (actions from waves and currents on coastal structures). iso 15928-3: 2015 дома – кўрсатгичларни тавсифлаш - қисм 3: конструкциялар мустахкамлиги (description of performance — part 1: structural safety) iso 13824: 2020 конструкцияларни лойихалаш асослари - конструкцияларни ўз ичига олувчи тизимларнинг рискини бахолашнинг умумий принциплари (bases for design of structures — general principles on risk assessment of systems involving structures) iso 13823: 2008 конструкциялар мустахкамлигини лойихалашнинг умумий принциплари (general principles on the design of structures for durability) iso/tmbg tқ томонидан сув йўллари, портлар ва дамбаларнинг хамда гидротехник иншоотларнинг қурилиши бўйича меъёрларни белгиловчи исо стандартлари ишлаб чиқилган. хусусан, ушбу тқ томонидан iso 19283: 2020 машиналар холатининг мониторинг ва уларнинг диагностикаси – гидроагрегатлар (condition monitoring and diagnostics of machines — hydroelectric generating units) стандарти ишлаб чиқилган. ўзбекистон республикаси президентининг "қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 02.04.2018 йилдаги пф-5392-сон фармонида шаҳарсозликнинг замонавий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш соhasidagi исо стандартларининг қўлланилиши" haqida

ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш сохасидаги исо стандартларининг қўлланилиши а.а.абдувалиев-т.ф.д., профессор, а. шодмонов, а. шахобиддинов-1-курс магистрантлари тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти аннотация. қурилиш ва лойихалаш сохасида ўзбекистонда амалда қўлланилаётган миллий стандартлар ва шу сохадаги халқаро исо стандартлари тахлили ўтказилган. хозирда ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш сохасида халқаро, хусусан, исо стандартларининг қўлланилиши етарли даражада эмаслиги кўрсатилган. ўзбекистонда халқаро стандартлар (хусусан, исо стандартлар) ни миллий стандартлар (давлат ва ташкилотлар стандартлари) сифатида тўлиқ тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилган. калит сўзлар: қурилиш, лойихалаш, исо, ст...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (33,2 KB). "ўзбекистонда қурилиш ва лойихалаш соhasidagi исо стандартларининг қўлланилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.