metrologiya, standartlashtirish, sertifikatlashtirish fani

DOCX 147 sahifa 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 147
метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш фанининг назарий асослари режа: 1. фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; 2. метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; 3. асосий атама ва таърифлар. таянч иборалар: метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчаш, сифат антропометрик, эталон, ўлчаш воситаси, синаш воситаси, метрология хизмати. 1. фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари. халқаро миқёсда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланиб, илмий-техник тараққиёт натижасида ҳаёт даражаси кўтарилиб бораётган ҳозирги даврда истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги масалаларининг долзарблиги ошиб бормоқда. бу жараёнда нафақат бевосита истеъмолга тайёр маҳсулотлар ва хизматларга эътибор қаратиш керак, улар хаётий циклининг барча босқичлари — яратиш, ишлаб чиқиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилишда, сифати ва хавф- сизлигининг таъминланиши бўйича назоратни олиб бориш зарур. хавфсизлик масаласи инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш билан бирга, атроф-муҳит ҳимоясини ҳам ўз ичига олади. халқаро амалиётда қабул қилинган атамага кўра, хавфсизлик — бу зарар етказиш мумкинлиги билан боғлиқ йўл қўйилмаган хавфнинг йўқлиги, сифат …
2 / 147
бирхиллаштириш, бир-бирига мослаштириш, ўзаро алмашишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, атроф-мухитни муҳофаза қилиш, маҳсулотни ҳимоя қилиш, ҳамфикрликка эришиш, иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, савдо-сотиқни ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади. стандартлаштиришнинг муҳим томони, унинг оммавийлиги, кенг қамровлиги ва истиқболлигидадир. ҳозирда барча давлатларда стандартлаштиришга эътибор кучаймокда, унинг илмий, меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини ривожлантириш вазифалари долбзарб бўлиб бормоқда. стандартлаштириш техник тараққиётни жадаллаштиришнинг, ишлаб чиқаришни рационал ташкил этишни жорий қилишнинг, меҳнат ва материал ресурсларни тежашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. стандартлаштиришга маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларга техник талабларни ихтиёрий ёки тасодифий ўрнатиш фаолияти сифатида эмас, аксинча, нафақат бугунги кунда мавжуд фан ва техника даражасини инобатга олиб, балки истиқболдаги ривожланиш ҳолатини ҳам инобатга олган ҳолда оптимал талабларни ишлаб чиқиш ва танлаш фаолияти сифатида қараш керак. жамият тараққиёти билан стандартлаштириш тизими миллий, кейинчалик ҳудудий ва халқаро даражада шаклланиб борди ва стандартлаштириш объектларига мўлжалланган барча талаблар (хавфсизлик ва истеъмол кўрсаткичлари) стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларда ўрнатилиб борилди. стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар ўзбекистонда бир …
3 / 147
арга тегишли хавфсизлик кўрсаткичларини умумлаштириш ва бирхиллаштиришга қаратилган техник жиҳатдан тартибга солиш тизими жорий этилди. техник жиҳатдан тартибга солиш тизими меъёрий ҳужжатларида маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит, мол-мулк хавфсизлиги бўйича кўрсаткичлари ўрнатилади. ушбу ҳужжатлар давлат идоралари ёки улар томонидан ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши, бу йўналишдаги фаолиятнинг очиқлигини ва объективлигини таъминлайди. стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари ягона мақсад (сифат ва хавфсизликни таъминлаш) атрофида ўзаро бир-бирини тўлдиради ва ҳозирда ўзбекистонда амалда бўлган техник меъёрлаш фаолиятининг ташкилий қисмлари ҳисобланади. техник меъёрлаш моҳиятан бозор муносабатларини тартибга солишга, халқаро ва давлатлараро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиги, атроф- муҳит, мулк хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятдир. халқаро муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида халқаро ва давлатлараро даражадаги савдо-сотиқ илмий- техник ҳамкорлик нафақат ягона меъёрлаш талабларини, балки бу меъёрларни ўлчашлар бирлилигига бўлган талабларни ҳам кучайтирмокда. метрологик фаолият фан ва техника тараққиёти, иқтисодиёт ва савдо ривожи узлуксиз қисми …
4 / 147
отлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга илгаридан катта эътибор берилган ва бунинг учун турли усуллардан фойдаланилган. ҳозирда дунё бозорига чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. халқаро бозорда мувофиқлиги тасдиқланмаган товарнинг харидоргирлигини таъминлаш мушкул вазифа ҳисобланади. мувофиқликни баҳолаш тизими фаолиятини таъминлаш халқаро даражадаги актуал масалалардан ҳисобланади. «метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат» фанини ўқитишдан мақсад талабаларда иқтисодиётимизнинг техника-технология, менежмент, маркетинг ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ишлаб чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлик, бўлган турли метрологик, стандартлаштириш, сифат ва сифат бошқаруви, сертификатлаштириш бўйича масалалар билан шуғулланиш ҳамда меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар билан ишлаш борасида йўналиш профилига мос етарли билим, куникма ва малакаларини шакллантиришдир. фаннинг вазифаси талабаларга узлуксиз таълим тизимида «метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат» бўйича тайёрлашдан келиб чиқиб, бунда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш бўйича назарий, амалий ва меъёрий ҳужжатлар бўйича маълумотлар ўрганишдир. бу борада асосий масала қилиб сифат масаласига эътибор қаратилади. «метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва …
5 / 147
н муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. 2. метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари. инсоният ривожланиш тарихининг барча босқичларида инсоннинг барча эҳтиёжларини қондиришда ўлчашлар муҳим роль ўйнаган. айниқса, савдо-сотик, муносабатларида ўлчашларининг бўлиши бу фаолиятга қулайлик ва афзаллик яратган. ўлчашлар дастлаб кичик доирада (қабила, шаҳар) бўлган бўлса, кейинчалик мамлакат, маълум келишувлар натижасида, мамлакатлараро ва халқаро даражага чиққан. ўлчашлар қадим-қадимдан амалга оширилиб келинган бўлиб, турли даврлар ва турли мамлакатларда турли хил ўлчамлар қўлланилган. масалан, қадимдан қимматбаҳо тошларни каратда ўлчанилган. қадимда аксарият давлатларда ўлчамлар инсон танасига мослаб олинган, масалан, англияда фут — оёк панжаси узунлиги сифатида. миср фиравнлари даврида хукмроннинг тирсагидан ўрта бармоқ учигача бўлган узунлик стандарт ўлчам сифатида қабул қилинган ва ҳар бир фиравн даврида ўзгариб турган. ўзбекистонда оғирлик бўйича қадоқ (400 g атрофида), чакса (6 kg), пуд (16 kg), ботмон (10 пуд), дахсар (11 пуд) ўлчамлари, узунлик бўйича энлик (бир бармок, қалинлиги — тахминан 2 sm), қарич (панжа очилганда бош ва жимжилок, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 147 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"metrologiya, standartlashtirish, sertifikatlashtirish fani" haqida

метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш фанининг назарий асослари режа: 1. фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; 2. метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; 3. асосий атама ва таърифлар. таянч иборалар: метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчаш, сифат антропометрик, эталон, ўлчаш воситаси, синаш воситаси, метрология хизмати. 1. фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари. халқаро миқёсда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланиб, илмий-техник тараққиёт натижасида ҳаёт даражаси кўтарилиб бораётган ҳозирги даврда истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги масалаларининг долзарблиги ошиб бормоқда. бу жараёнда нафақат бевосита истеъмолга тайёр маҳсулотлар ва хизматларга эътибор қаратиш кер...

Bu fayl DOCX formatida 147 sahifadan iborat (1,3 MB). "metrologiya, standartlashtirish, sertifikatlashtirish fani"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: metrologiya, standartlashtirish… DOCX 147 sahifa Bepul yuklash Telegram