метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар

DOC 114.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1584181781.doc метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар режа: 1. метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар. 2. алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология хизмати. фаннинг мақсад ва вазифалари. "метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот, соҳага исо 9000:2000 стандартлари асосида сифат менежменти тизимини жорий қилиш, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш муолажалари бўйича масалалар билан шуғулланиш, ҳамда меъѐрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир. асосий вазифаси эса талабаларга узлуксиз таълим тизимида "метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" асослари бўйича мукаммал билим беришдир. ушбу фан намунавий ўқув режасининг умумкасбий фанлар блокига киритилган бўлиб, бакалавриатнинг барча таълим йўналишлари бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган. фанни ўрганиш натижасида талабалар метрология бўйича асосий қоидаларни, талаблар ва меъѐрларни, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича меъѐрий ҳужжатлар билан ишлашни билиши ва мавжуд билимларини, тажрибаларини амалий фаолиятда қўллай билиши лозим …
2
нинг асос бўлувчи ҳужжатлари o’z dst 8.010:2002, o’z dst 8.010.2:2003, o’z dst 8.010.3:2004, o’z dst 8.010.4:2002 да ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фойдаланиладиган ―tst 45.025.2000. метрологик таъминот. атамалар.‖ тармоқ стандартида метрология бўйича қуйидаги асосий атама ва тушунчалар келтирилган: метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан. ўлчашлар бирлилиги – ўлчашларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат. ўлчаш – махсус техник воситалар ѐрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш. ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади. ўлчаш асбоби (прибор) деб, кузатувчи идрок қилиши учун қулай шаклдаги ўлчов информацияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситасига айтилади. ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади. ўлчовлар бир қийматли, кўп қийматли …
3
катталик бирлигининг ўлчамини ўрнатиш учун миллий идора вакилининг қарори билан бошланғич зталон сифатида тан олинган эталон. ўлчаш ўзгарткичи - ўлчашга доир ахборотни узатиш, ўзгартириш, ишлов бериш ва сақлаш учун қулай бўлган, аммо кузатувчи бевосита идрок қилиши мумкин бўлмайдиган шаклдаги сигнални ишлаб чиқиш учун хизмат қиладиган ўлчаш воситасидир. намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади. эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади. ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир. ўлчаш аниқлиги – бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаѐтган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир. ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаѐтган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир. физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир. ўлчанаѐтган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир. ўлчаш объекти у ѐки бу физик катталикдир. қонунлаштирувчи метрология – бу метрологиянинг бир қисми бўлиб метрология бўйича …
4
роқлилигини кўрсатиш. ўлчаш воситаларини таққослаш – бу систематик хатоликларни аниқлаш учун ўлчаш воситасини эталон ѐки ўша турдаги намуна ўлчаш воситасига солиштириш, яъни ўлчовни ўлчов билан, приборни прибор билан. базавий (асос) метрология хизмати – бу алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хизмат бўлиб, бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик таъминот масалалари бўйича иш фаолиятини мувофиқлаштирувчи хизмат. давлат метрология назорати – бу ўлчаш воситаларининг тури ва қиѐсланиши, сотилиши ва уларнинг прокатини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир. давлат метрология текшируви - бу давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган метрология қоидаларига риоя қилиниши текшириш мақсадидаги фаолиятдир. ўлчанадиган катталик - ўлчашга тортиладиган катталик. ўлчаш воситасини калибрлаш - бу калибрлаш лабораторияси томонидан ўлчаш воситасининг метрологик характеристикаси ҳақиқий қийматларини ва қўлланилишга яроқлилигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадидаги муолажалар мажмуидир. ўлчаш воситаларини қиѐслаш – ўлчаш воситаларининг ўрнатилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрологик хизмат идоралари (бошқа ваколатланган идоралар, ташкилотлар) бажарадиган амаллар мажмуи. ўлчаш …
5
уқуқлигини расмий тан олиш. юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳуқуқига аккредитлаш – юридик шахслар метрологик хизматларининг ўрнатилган доирада ўлчаш воситаларини калибрлашни ўтказиш ҳуқуқини расмий тан олиш. ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш – ўлчашларни бажариш методикасининг унга қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот. ўлчашларни бажариш методикаси – ўлчашлар натижаларига аввалдан маълум бўлган хатолик билан эришишни таъминлайдиган ишлар ва қоидалар мажмуи. алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология хизмати ва метрология бўйича халқаро ташкилотлар ўзбекистон республикасининг «метрология тўғрисида»ги қонуни (11-модда) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматлари ўлчаш бирлилигини таъминлаш ва метрологик назоратни амалга ошириш бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳолларда ташкил этилиши белгилаб қўйилган. ҳозирги вақтда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимида ўлчаш воситаларини қиѐслаш, калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик шаҳодатлаш ҳуқуқига эга бўлган учта аккредитланган метрология хизматлари мавжуд: ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги unicon.uz маркази қошидаги асос метрология хизмати, радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар"

1584181781.doc метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар режа: 1. метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар. 2. алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология хизмати. фаннинг мақсад ва вазифалари. "метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот, соҳага исо 9000:2000 стандартлари асосида сифат менежменти тизимини жорий қилиш, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш муолажалари бўйича масалалар билан шуғулланиш, ҳамда меъѐрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир. асосий вазифаси эса талабаларга узлуксиз та...

DOC format, 114.5 KB. To download "метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар", click the Telegram button on the left.