ёғоч материаллар

DOC 245.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405147809_55645.doc m 0 m с 0 2 103 ± ёғоч материаллар режа: 1. ёғоч материаллар ва уларнинг хоссалари. 2. ёғоч материал турлари ва уларга ишлов бериш. 3. ёғоч материаллардан тайёрланган махсулотларни пардозлаш. металмас материаллар халк хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган металлмас материалларни ишлатилишига кура икки группага ажратиш мумкин: 1. машина қисмларининг айрим деталларини тайёрлашда фойдаланиладиган материаллар (пластмасса, ёғоч, резина, шиша, керамика ва бошқалар). 2. махсус материаллар-(елим, қоғоз, лак, эмаль, ва бошкалар). ёғoч материаллар ёғоч ва ёғоч материаллар халк, хужалигининг ҳамма тармокларида кенг кулланилади. ундан қурилиш ва иншоотларда, автомобилсозлик, вагонсозлик, химия ва кумир саноатида, қоғоз-целлюлоза саноатида, фа​нер, мебель, спорт инвентарлари, гугурт ишлаб чиқариш, этил спирти, синтетик каучук, турли локлар, буёқлар ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам кенг фойдаланилади. ёғоч материалларнинг бундай кенг куламда ишлатилишига сабаб техник хоссаларининг юқорилиги ва қулайлигидир. ёғочни ишлаш анча осон. вазни енгил, пухталиги юкори, иссикушк ва электр токини ёмон утказади, кислота ва ишқорлар таъсирида тез емирилмайди. купчилик ёғочларнинг ташки куриниши …
2
н чиқиндилар — қипиқ ва пайраҳаларни пресслаш йули билан тайёрланаётган ёғоч материаллар табиий ёғочларда учрайдиган ҳар қандай нуқсонлардан, камчиликлардан холи, пухталик жиҳатидан устун бўлиб, айрим ҳолларда металл ўрнини ҳам босмокда (прессланган ёғоч материаллардан ҳатто подшипниклар ва машина деталлари тайёрланади). саноатда ишлаб чиқарилаётган айрим прессланган ёғоч материаллар қурилишларда, мебель ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам кенг ишлатилмоқда. ёғоч материаллардан турли буюмлар ишлаб чиқариш учун энг аввало, тегишли материалдан турли ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тайёрланган буюмнинг сифатига эътибор бериш, ишлатиладиган ёғоч материалнинг турини, тузилишини, хусусиятини, унга ишлов бериш технологиясини билиш жуда катта аҳамиятга эга. шунинг учун ҳар қандай ёғоч материаллар техникада асосий қирқим (кўндаланг, радиаль ва танген-таль) буйича текширилиб, маълум соҳада ишлатиш учун тавсия қилинади (расм). дарахтнинг тузилиши табиатда ўсиб турган ҳар қандай дарахтни шартли ҳолатда уч қисмдан иборат дейиш мумкин. булар: томирлар, тана ва шох-шаббалардан иборат. дарахтнинг томирлари мураккаб, ҳар томонга тармоқлаган кўп функцияли системадир. томирлар системасига кирувчи майда томирчалар эса тупрокдан турли …
3
бири ҳисобланади, чунки бу қирқим унинг капиллярлигини, ғоваклик, тузилиш табиатини акс эттиргани учун бош қирқим дейилади. дарахт учта бош қирқимдан иборат бўлиб, уни ўзаро фарқ қилиш керак. кундаланг қирқим дарахт танасининг ўқига перпендикуляр текислик билан кесиш орқали, радиаль қирқим тананинг узунлиги ва маркази (ўқи) буйлаб ўтказилган текислик билан кесиш орқали, тангенталь қирқими эса тананинг узунлиги ва марказидан (ўқидан) ўтмаган текислик билан кесиш орқали ҳосил қилинади. шуни айтиб утиш керакки, юқорида қайд қилинган дарахт қисмлари ҳам, ўз навбатида, бир неча қисмларга бўлинади. тананинг асосий кисмлари. ҳар қандай дарахтнинг кундаланг ва радиаль қисмларида унинг асосий анатомик структураларини, яъни ўзаги, мағизи, марказий қисми, пустлор ости, пустлорини ва хоказоларни кузатиш мумкин. ўзак. тахминан тананинг марказига жойлашган бў​либ, кўпгина дарахтларда у қорамтир рангда намоён булади, формаси эса айланасимон бўлиб, диаметри тахминан 2—5 мм (баъзи дарахт турида 10 мм га-ча) бўлади. узак нозик, тез чирийдиган булади. чириш ўзакдан бошланса, пўстлоққача тарқалиб дарахтни йўқ килишгача олиб келади. …
4
ранги орқали дарахтнинг турларини, мағизлилигини ва мағиҳзсизлигини ажратиш мум​кин, чунки-мағизли дарахт турларида марказий қисми (мағизи) корамтир рангда, мағизнинг периферияси буйича чегараланган қатлами очиқ рангда булиб, пустлоқ ости (зоболон) деб айтилади. агар мағизнинг ранги пустлоқ ости қатламининг рангидан фарқ қилмаса, дарахт етилган хисобланади. пустлоқ. ташқи, ички қатламдан иборат булиб, та​на хажмининг 6—25% ча қисмини (миқдорини) таш​кил этади. пустлоқнинг ташқи қисми пук қатлам деб аталадиган қаттиқ қатламдан иборат. у ёғочни турли ташқи таъсирлардан, иссиқ-совуқдан, механик таъсирлардан, турли зараркунанда ҳашаротлардан сақлайди. дарахт пустлоғининг ички қисми луб қатлами дейи​лади. луб қатлам кузга куринмайдиган майда толалар (капиллярлар) дан иборат. пустлоқ қалинлиги дарахт танасининг турли қисмларида турлича булади. у тананинг учки қисмида юпқа булиб, пастга тушган сайин қалинлашиб боради. бундан ташқари, дарахтларнинг пустлоги турли дарахтлар учун ташқи куриниши, ранги турлича булиб, узаро фарқ қилади. масалан, дарахтларнинг пустлоги оқ тусдан (оқ қайин) тўқ жигар ранггача (арча) ўзгариб боради. ёш дарахтларнинг пўстлоғи силлик, ва юмшоқ бўлиб, тана йўғонлаша …
5
ланади. камбий хужайраларининг бўлиниши дарахтнинг бутун яшаш даврида рўй бериб туради. фақат қишда камбийнинг ривожланиши тўхтаб, бахорда яна бошланади. бахорда камбийнинг ривожланиши шохлардан, тананинг учки қисмидан бошланиб, у аста-секин тана ва илдизга ўта боради. агар дарахт танасининг пўстлоги ҳалқа шаклида қирқиб олинса, дарахт ўсишдан тўхтаб, қурий бошлайди. ёғочлик. дарахтдаги тапанинг ёғочлик қисми (пўстлоқ) ост, мағиз ва ўзакдан иборат. камбий ҳужайраларининг ривожланиши (кузда сусайиб, ёзда тезлашади) натижасида, йиллик ҳалқалар ҳосил бўлади. чунки камбий ҳужайраларининг ривожланиши ва бўлинишидан ҳосил бўлган янги ҳужайраларнинг тананинг ёғочлик қисмига ўтадиган миқдори кўп бўлиб, улар йирик ва юпқа пўстлоқли бўлади. натижада, ёғочликнинг баҳор фаслида ҳосил бўлган қисмидаги ровак тўқиманинг зичлиги кам ва юмшоқ бўлади. ёғочда, хусусан, кузда камбийнинг активлиги сусаяди, ҳужайралар майдаланиб, қалин пўстлоқли бўла бора​ди ва зичлиги ортади. оқибатда, ёз фаслида ҳосил бўлган ёғочнинг қаттиқлиги юқори бўлади. ёғочликка ўтган камбий хужайраларнинг зичлиги кам бўлган қисми оқишроқ тусга эга бўлиб, зичлиги ортиқ бўлган қисмининг ранги қорамтир бўлади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёғоч материаллар"

1405147809_55645.doc m 0 m с 0 2 103 ± ёғоч материаллар режа: 1. ёғоч материаллар ва уларнинг хоссалари. 2. ёғоч материал турлари ва уларга ишлов бериш. 3. ёғоч материаллардан тайёрланган махсулотларни пардозлаш. металмас материаллар халк хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган металлмас материалларни ишлатилишига кура икки группага ажратиш мумкин: 1. машина қисмларининг айрим деталларини тайёрлашда фойдаланиладиган материаллар (пластмасса, ёғоч, резина, шиша, керамика ва бошқалар). 2. махсус материаллар-(елим, қоғоз, лак, эмаль, ва бошкалар). ёғoч материаллар ёғоч ва ёғоч материаллар халк, хужалигининг ҳамма тармокларида кенг кулланилади. ундан қурилиш ва иншоотларда, автомобилсозлик, вагонсозлик, химия ва кумир саноатида, қоғоз-целлюлоза саноатида, фа​нер, мебель, спорт инвентарлари,...

DOC format, 245.0 KB. To download "ёғоч материаллар", click the Telegram button on the left.

Tags: ёғоч материаллар DOC Free download Telegram