минорали кранларни ҳисоблаш асослари

DOCX 88,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538740900_72558.docx минорали кранларни ҳисоблаш асослари режа: 1. минорали кранларнинг металл конструкциялари 2. кранларнинг хисобий юкланишлари 3. рухсат этилган кучланишлар 4. автоматлаштириш асослари минорали кранларнинг металл конструкциялари металл конструкциялар прокатлар, турли фасонли штампланган профиллардан тайёрланади. енгил ва ўрта режимда ишловчи кўприк ҳамда айланма кранлар металл конструкциясининг асосий элементлари ст. 3 маркали пўлатлардан тайёрланади. оғир ва жуда оғир режимда ишлайдиган кранлар металл конструкцияси асосий элементларнинг массасини камайтириш мақсадида уларни мустаҳкамликка ҳисоблаб, 10 хснд, 1 хгснд, 15 хгснд, 10г2 сд, 09г2дт маркали кам легирланган пўлатлардан тайёрланмоқда. бундай пўлатнинг коррозияга чидамлилиги юқори бўлиб, мустаҳкамлиги оддий ст. 3 пўлатларникига нисбатан 1,5 баравар ортиқдир. кўприк кранларининг тўшамалари тўсиқлари, нарвонлари, кабиналари каби ёрдамчи элементлари ст. 0 маркали пўлатдан тайёрланади. металл контструкция массасини камайтириш мақсадида енгил металларнинг қотишмалари (алюминий ва магний қотишмалари) кенг қўлланилмокда. бундай қотишмаларнинг массаси кичик бўлган ҳолда механик мустаҳкамлиги, коррозияга, паст температурага чидамлилиги юқори. алюминий қотишмаларини металл конструкциясининг массаси кран массасининг 50. . . 80 …
2
кранларнинг металл конструкциялари турли усуллар билан тайёрланади. маълум ҳисоблар асосида конструкция элементларини тайёрлаб, сўнгра улар бир-бирига бириктирилади. бириктириш-парчинлаш, пайвандлаш ва елимлаш усуллари билан бажарилади. бу усуллар ичида энг кўп қўлланиладиган пайвандлаш усулидир. пайвандлаш қўлда, ярим автоматик усулда бажарилади. кранларнинг хисобий юкланишлари металл конструкцияларини ҳисоблашда уларга таъсир этувчи барча юкланишлар, яъни доимий ва ўзгарувчи юкланишлар, вертикал ва горизонтал текисликда таъсир этувчи инерцион юкланишлар, шамол юкланиши ва буровчи юкланишлар ҳисобга олинади. мустаҳкамликка ва устиворликка ҳисоблашда ҳисобий нагрузкалар меъёрий юкланишларга тенг қилиб олиниб, юкланиш коэффициентига кўпайтирилади. доимий юкланишларга металл конструкциянинг ўз массаси, кран механизмининг бошқариш кабинаси ва шунга ўхшаш металл конструкция билан боғланган қисмларнинг массалари киради. металл конструкциянинг ўз массасидан ҳосил бўладиган юкланишни ҳисоблашда, уни конструкция узунлиги бўйича тенг тарқалган деб олинади. металл конструкция билан боғланган қисмларнинг массасидан ҳосил бўладиган юкланишларни маълум кесимларда тўпланган юк деб олинади. кран ҳаракатланганда унинг металл конструкцияси зарбларни қабул қилади. шунинг учун конструкциянинг ўз массаси бутунлай статик деб …
3
ва туширишда инерция кучлари ҳосил бўлади. шу сабабли юкдан ҳосил бўладиган ҳисобий доимий юкланиш қуйидаги ифода билан аниқланади: ра=ка gg, н (12.2) бу ерда: gg – юк массаси; ка – юк массасининг ўзгариши ва юкни кўтариб туришда инерция кучларининг ҳосил бўлишини ҳисобга олувчи юкланиш коэффициенти. унинг қиймати 12.1-жадвалан олинади. 12.1-жадвал ка коэффициенти кранлар группаси ка умумий ишларга мўлжалланган кранлар: енгил иш режими 1,2 ўрта иш режими 1,3 оғир иш режими 1,4 грейфер кранллари монтаж кранлари (q>50,0 т) 1,1 ыуймачиликда ишлатиладиган кранлар 1,1 узгарувчи юкланишларга юкли аравачалар ғилдиракларининг металл конструкциясига таъсир этувчи босим кучи киради. бундай юкланишлар юк ва юкли аравачаларнинг ўз массасидан ҳосил бўлади. улар қуйидаги ифода билан аниқланади: рузг=рg+кюра, н (12.3) бу ерда: рузг – ўзгарувчи юкланиш, н; ра – юкли аравача массасидан унинг ғилдиракларида ҳосил бўладиган, металл конструкцияга таъсир этувчи босим кучи; унинг қиймати 1,05 р га тенг, бу ерда ра – ғилдиракнинг спецификация бўйича ҳисобланган босим кучи; …
4
а олувчи температура юкланишси, кранларни кўчириб юришда монтаж ремонт ҳамда иш шароитларини ҳисобга олувчи монтаж ва транспорт массаси юкланишлари ҳисобга олинади. бунинг учун тўғрилаш коэффициентлари киритилади, яъни монтаж юкланиш учун 1,2, транспорт юкланиши учун автотранспорт билан ташишда 1,3, темир йул ва сув транспорти билан ташишда 1,1 га тенг юкланишлари коэффициенти ҳисобга олинади. металл конструкцияларни лойиҳалашда юқорида қайд этилган юкланишлар, қуйидаги комбинацияларда ҳисобланади. 1. доимий ва ўзгарувчи юкланишлар ва агар мавжуд бўлса, буралиш юкланишлари ҳисобга олинади. 2. биринчи комбинацияда ҳисобга олинган юкланишлардан ташқари, яна горизонтал инерцион юкланиш ва краннинг иш ҳолатида таъсир этувчи шамол юкланиши ҳисобга олинади. 3. юқоридаги икки комбинацияда ҳисобга олинган юкланишлардан ташқари, монтаж ва транспорт юкланишлари ҳисобга олинади. 4. стрелали кранлар учун юқорида ҳисобга олинган юкланишлардан ташқари, краннинг тинч ҳолатида (тўғрилаш «kq» коэффициентини ҳисобга олмаган ҳолда) краннинг уз массасидан, стрела қулочи энг кичик бўлганда стреланинг бош қисмларининг элементлари массасидан ҳосил бўлувчи юкланишлар ва тинч ҳолат учун шамол юкланиши …
5
втоматик усулида, шунингдек, 342а электрод билан қўлда пайвандланган чоклари учун рухсат этилган кучланишлар 4 – жадвалда келтирилган. технологик транспортловчи машиналарини автоматлаштириш асослари одатда бошқариш мажмуаси объектнинг холатини назорат қилиш ва бу холатни берилган даражада ўнглаб (созлаб) туришни ўз ичига олади. автоматик бошқариш мажмуасида (абм) ҳамма жараёнлар бошқарувчисиз махсус дастур асосида бажарилади. автоматик назорат ва созлаш алоҳида жараён деб қаралиши мумкин. бошқариш объекти – ташқаридан таъсир ўтказиб иш тартибини махсус ташқил қилинган бошқариш қурилмаси таъсири билан тартибга солинадиган қурилма ёки берилган тартиб бўйича амалга ошадиган технологик жараён. бошқариш – объектни бошқаришнинг талаб қилинган холатини ёки иш тартибини бошқаришни, шунингдек бу бошқаришни амалга оширувчи жараённи шакллантириш. созлаш – бошқаришнинг хусусий холати бўлиб, унинг вазифаси бирор бир физик катталикнинг доимий холатини ёки берилган қонун бўйича ўзгаришини таъминлаш. бошқариш қурилмаси (автоматик бошқариш қурилмаси) – талаб қилинган иш тартиби ёки холатини таъминлаш мақсадида ижрочи қисм ёрдамида бошқариш объектига таъсир қилувчи ва жараённи кечиш маълумотларини ишловчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"минорали кранларни ҳисоблаш асослари" haqida

1538740900_72558.docx минорали кранларни ҳисоблаш асослари режа: 1. минорали кранларнинг металл конструкциялари 2. кранларнинг хисобий юкланишлари 3. рухсат этилган кучланишлар 4. автоматлаштириш асослари минорали кранларнинг металл конструкциялари металл конструкциялар прокатлар, турли фасонли штампланган профиллардан тайёрланади. енгил ва ўрта режимда ишловчи кўприк ҳамда айланма кранлар металл конструкциясининг асосий элементлари ст. 3 маркали пўлатлардан тайёрланади. оғир ва жуда оғир режимда ишлайдиган кранлар металл конструкцияси асосий элементларнинг массасини камайтириш мақсадида уларни мустаҳкамликка ҳисоблаб, 10 хснд, 1 хгснд, 15 хгснд, 10г2 сд, 09г2дт маркали кам легирланган пўлатлардан тайёрланмоқда. бундай пўлатнинг коррозияга чидамлилиги юқори бўлиб, мустаҳкамлиги оддий ст. 3...

DOCX format, 88,8 KB. "минорали кранларни ҳисоблаш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.