саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар

DOCX 952,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669234108.docx саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар режа: 1. машиналар тўғрисида умумий маълумотлар 2. саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари 3. машина деталларидаги ишқаланиш 4. ейилиш турлари классификацияси 5. деталларнинг емирилишига таъмир этувчи омиллар 6. машина қисмларининг ишқаланиши, ишламай қолиши ва деталларнинг ейилиш таснифи 7. ишқаланиш турлари 8. машиналарнинг ишламай қолишининг таснифи 9. ейилишга таъсир қилувчи омиллар ва деталларнинг шикастланиш турлари 10. машиналар деталларининг ейилиш механизми ва уларнинг камчиликлари 11. мўрт ва қовушқоқ емирилиш 12. машиналарнинг жисмонан ейилиши ва маънавий эскириши 13. машина деталларини ва йиғиш бирликларининг ейилишини ўрганиш усуллари ва воситалари 14. ишончлиликка оид асосий тушунчалар 15. саноат машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш 1. машиналар тўғрисида умумий маълумотлар машина – энергия, материаллар ва ахборотни ўзгартиришда ҳаракат бажарувчи механик қурилма (лотинча мачина – айнан, қурилиш) бўлиб, унинг асосий вазифаси инсон меҳнатини енгиллаштириб иш унумдорлигини ошириш мақсадида инсоннинг ишлаб чиқаришдаги вазифасини қисман ёки тўлиқ бажаришдир. …
2
ашина эмас, чунки уларда механик ҳаракатдан фақат ёрдамчи операцияларни бажаришдагина фойдаланилади. ишлаб чиқаришда мустақил, инсоннинг бевосита иштирокисиз барча технологик жараёнларни ва ёрдамчи операцияларни бажарувчи автоматлар кенг қўлланилмоқда. 2. саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб самарадорлиги орта борган сари маҳсулот сифатини яхшилаш муаммоси тобора долзарблашиб боради. ҳар қандай саноат машинасининг иш унумдорлиги, унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ушбу машинадан қандай фойдаланишга боғлиқ. маълумки, маҳсулот сифати деганда шу маҳсулотнинг номига мос келадиган, стандарт талабларига жавоб бера оладиган ўзига хос хоссалари йиғиндиси тушунилади. маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари эса аниқ бир шароитда махсулотни яратиш ва уни эксплуатация қилиш (фойдаланиш) билан боғлиқ бўлган сифати таркибига кирувчи хоссаларининг миқдорий тавсифидир. масалан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари гост 2116 – 71 га мувофиқ қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. машина ва жиҳоздан вазифаси бўйича фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи ва унинг ишлатилик кўламини белгиловчи эксплуатацион – техник; 2. машина ва жиҳознинг бузилмай, ишдан …
3
машина ва жиҳознинг стандартлаштирилиш ва уни ташкил этувчи жисмларнинг унификацияланганлик даражасини акс эттирувчи – стандартлашганлик ва унификациялан-ганлик; 7. машина ва жиҳознинг мамлакатимизда ҳамда хорижда ҳимояланганлик даражасини характерловчи патент-ҳуқуқий; 8. машина ва жиҳозни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва уни ишлатиш (эксплуатация қилиш) харажатларини характерловчи – иқтисодий. машина ва жиҳозларнинг эксплутацион хоссалари баҳоланувчи параметрлар бўлиб, амалий масалаларни – маълум машина ва жиҳоздан турли технологик жараёнлар ва режимларда (қайта ишланаётган хом ашё тури ва сифати, тайёр маҳсулотга қуйиладиган талаблар ва бошқалар) фойдаланиш бир турдаги машина ва жиҳозни бошқаси билан алмаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, янада юқори иш унумдорликка эга бўлган янги жиҳозларни яратиш масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради. ҳозирги пайтда саноат машина ва жиҳозларининг энг муҳим баҳоланувчи параметри уларнинг иш унумдорлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг таннархидир. машина ва жиҳознинг иш унумдорлиги вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан белгиланади ҳамда у машина ва жиҳоздан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ бўлади. бунда биз экстенсив фойдаланиш …
4
и; 3. ишончлилик – узоқ вақт бузилмай ишлаш ремонт (таъмирлаш)га яроқлилик. мана шунинг учун ҳам ҳозирда касб – ҳунар коллежларида ўқиётган ёшлар саноат – машина ва жиҳозларнинг вазифаси, тузилиши, уларни ташкил этувчи деталлар ва уларнинг материаллари, машина ва жиҳозларнинг иш принципи, уларни ишлатиш, зарур ҳолларда қисмлар ҳамда деталларга ажратиш, носозликларни аниқлаш, таъмирлаш ва қайта йиғиш усулларини чуқур ўрганишлари керак. буларни яхши билмасдан туриб машина ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш мумкин эмас. ҳар қандай объект (узел, машина агрегати) аниқ бир тузилмага эга, яъни деталларининг ўзаро жойлашуви, шакли ва улар юзаларининг ўлчами, бир – бирига тутатиш жиҳати ўзаро алоқаси ёки муносабати билан характерланувчи биргаликда ишловчи узеллар ва деталлар конструкциясидан иборат бўлади. саноат машина ва жиҳозлари одатда ўта оғир эксплуатацион шароитларда фойдаланилади. улар қайта ишланаётган материалларнинг юқори ҳарорати, ўзгариб турувчи кучли зўриқишлар остида ишлайди. машина ва жиҳозларнинг бундай ўзига хос иш шароити ҳамда ўзаро бириккан деталлар орасида содир бўладиган ички табиий ҳодисалар (ишқаланиш, ейилиш …
5
аларда ўтқазишларнинг нотўғри бажарилиши динамик зўриқишлар пайдо бўлиши ва уларнинг кучайишига, туташ деталлар ҳароратининг кўтарилишига сабаб бўлади. масалан, бундай ҳолат тишли узатмаларда радиал ва ён зазор тирқишларнинг катталашувига; шарнирли бирикмаларда втулка ва вал бўйинчаси орасидаги зазорнинг катталашувига олиб келади. қотирилган бирикмаларнинг бўшаб кетиши димамик кучлар (зўриқишлар)нинг кўпайишига, асосий деталлар бикирлигининг йўқотилишига ёки машина ва жиҳозлар бирикмаларидаги герметикликнинг бузилишига сабаб бўлади. машина ва жиҳозлар эксплуатацион хоссаларининг ўзгаришига деталларнинг ейилиши катта таъсир кўрсатади. деталларнинг ейилиши ишчи тезликларни, қувватни, айлантирувчи моментни, энергия ва фойдаланиладиган материаллар сарфини ўзгартириб юборади, машина иш унумдорлигини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини пасайтиради. саноат машина ва жиҳозларидаги ана шундай кўнгилсиз носозликларнинг олдини олиш, ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолишига йўл қўймаслик учун уларга техник хизмат кўрсатиб бориш ва махсус режа асосида таъмирлаш (ремонт) ишларини олиб бориш кўзда тутилади. режали асосда олдиндан огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари тизимини тўғри ишлаб чиқиш учун эса машина ва жиҳозлар деталларининг емирилиш қонуниятлари асосларини яхши билиш керак. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар" haqida

1669234108.docx саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар режа: 1. машиналар тўғрисида умумий маълумотлар 2. саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари 3. машина деталларидаги ишқаланиш 4. ейилиш турлари классификацияси 5. деталларнинг емирилишига таъмир этувчи омиллар 6. машина қисмларининг ишқаланиши, ишламай қолиши ва деталларнинг ейилиш таснифи 7. ишқаланиш турлари 8. машиналарнинг ишламай қолишининг таснифи 9. ейилишга таъсир қилувчи омиллар ва деталларнинг шикастланиш турлари 10. машиналар деталларининг ейилиш механизми ва уларнинг камчиликлари 11. мўрт ва қовушқоқ емирилиш 12. машиналарнинг жисмонан ейилиши ва маънавий эскириши 13. машина деталларини ва йиғиш бирликларининг ейилишини ўрганиш усуллари ва воситалари 14. ишончлиликка оид асосий тушунчалар 15. сано...

DOCX format, 952,7 KB. "саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.