наврўз уйдирма ва ҳақиқат

DOC 141,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493378761_68144.doc наврўз уйдирма ва ҳақиқат мустақиллигини кўлга киритган ўзбекистон халқи янги xxi асрга ўзининг миллий-маънавий қадриятларини тикла-ган, уларни янги мазмун билан бойитиб, янгича ҳаёт бахш этган ҳолда кириб келди. бу йилги наврўз байрами қурбон ҳайити байрами билан бир вақтда келгани янги асрнинг халқимиз учуй қутлуғ бўлажагидан далолатдир. маьлумки, ҳар бир миллатга аввало унинг тили, тарихи, байрамлари, миллий хусусиятларини ўрганиб баҳо берилади. айни пайтда, мамлакат раҳбарига, етакчисига муносабат билдирилганда унинг миллий-маънавий қадриятларга бўлган муносабатига, уларни авайлаб-асраши ва авлодларга етказа олишига караб ҳам баҳо берилади. халклар ҳаётида турли: диний, миллий, касбий ёки мсҳнат байрамлари, оилавий байрамлар мавжуд. уларни ҳар бир халқ ўзича идрок этади ва амалга оширади. мил​латнинг дунёқараши, орзу-умидлари, истак ва интилишлари, ўзлиги унинг байрамлари, анъаналарида, айниқса, ёрқин акс этади. шунинг учун ҳам тарихда у ёки бу миллатни ўзлигидан маҳрум этмоқчи бўлган фотиҳлар, аввало, мил​латни тилидан, тарихидан ҳамда маънавии қадриятига айланган турли байрамларидан маҳрум этишга уринганлар. босқинчилар миллатга бегона ва ёт …
2
илди. максад бизни ўзлигимиздан ажрагиб, ундан бегоналаштириш, ўзлигимизии йўкотишдан иборат зди. бупи катта авлод яхши эслайди. буни унутиш мумкин эмас, аксин-ча, истиқлол туфайли ҳаётимизда рўй берган ўзгаришларни англаш, мустақилликнинг кадрига етиш учун хам ўтмишдан сабок чикариш зарур. аллохга шукрлар бўлсинки, мустақиллик туфайли бир неча асрлар давомида шаклланиб келган байрамларимиз қайта тикланди. ана шундай миллий байрамлардан бири наврўз байрамидир. у бугунги кунда ўзига хос улуғворлик, алоҳида шукуҳ билан байрам қилинмокда. айни пайтда, бир вақтлар катағон этилган ёки қораланган тарихий шахс-ларнинг номлари қам тикланди, уларнинг хотирасига атаб музейлар, мажмуалар бунёд этилди. бугун одамлар ўзининг тарихи, тили, қадриятлари қайта тикланганини, аждодлар рухи шод бўлаётганини кўриб турибди, бу ўзгаришларни жон-дилдан кувватламоқда. айни пайтда, ҳали орамизда ўзгаришлар мохиятини англамаган, хусусан, хозирги мод-дий қийинчиликларни рўкач қилиб, тарихий шахсларнинг юбилейлари, миллий ва диний байрамларни бунчалик тан-тана билан ўтказиш тўғримикин ёки шартмикин, дея шубха билдираётганлар хам бор. шу боис, бундай қарашларга муносабат билдириш билан бирга, шу кунларга кандай …
3
ламаган ҳар бир киши учун «кул бўлиб яшаш» афзалрок кўринишини англатади; 2) бундай фикрларнинг хамон мавжудлиги ком-мунистиқ мафкуранинг асоратлари айримлар онгида хамон сақланиб келаётганини кўрсатади; 3) миллий ғурурни ин-сонлар онгига сингдириш борасида анча ишлар қилинмокда, аммо бу сохдда бажарилиши лозим бўлган ишлар хали кўи. тарих шуни кўрсатадики, хар бир миллат, ҳар бир шахе би-риичи навбатда ўз миллий ғурурига эга бўлиши, узлигини англаши лозим. шахе, миллат авваламбор ўзини ҳурмат қилганидагина бошқа шахе, миллатларни хурмат килади. узлигини англамаган, ғурурсиз миллат ҳар канча моддий бойликларга эга бўлмасин, кул бўлиб яшайверади. аксинча, узлигини англаган, ўз аждодлари тарихини, қадрияти, урф-одатлари, анъаналарини эъзозлаган миллатнинг келажаги буюк бўлади. муетакиллик туфайли халқимизга қайтиб келган наврўзи олам, қурбон ҳайити каби байрамлар каттик курашлар, из-тироблар натижасида қўлга киритилди. ўзлигимиз ифодаси бўлган байрамларимиз абадий барҳаёт бўлиши учун шу кунларимизнинг кадрига етишимиз, босиб ўтилган кураш​лар, изтироблар йўлини унутмаслигимиз, ёш авлодга бор хақиқатни стказишимиз даркор. келинг, юкорида биз кайд этган шўро да^ри билан …
4
арнинг диний маросимлар-да катнашиш ҳоллари учраб турганлигини ҳамда дабдабали тадбирлар ҳаддан ташқари кўплиги, одамлар онги ва феъл-атворидаги реакцион саркитларга қарши, истеьмолчилик психологиясига, колок урф-одатларга ва ҳашамдор тўй-томошаларга ва маъракаларга қарши курашдаги ҳужумкорлик ва таъсирчанлик бўшаштириб юборилганлигини, оммавий ахборот воситалари эса халқ орасида социалистиқ турмуш тарзини янада кенгрок тарғиб қилишлари лозимлиги»ни алохида таъкидлайди («совет ўзбекистони», 1984 йил 26 июнь). натижада бу пленум қарорларини амалга ошириш ва хаётга татбиқ этиш бўйича дастурлар қабул қилинади, тадбирлар ишлаб чиқилади. хуллас, республиканинг ўша пайтдаги раҳбарлари наврўз ўрнига ўзлари ўйлаб чиккан советлар андозасига мос анъа-налар ва тадбирларни киритишга уриниб кўрдилар. 1985 йил 10 июлда ўзбекистон кп мкда и.б. усмонхўжаевнинг «социалистиқ турмуш тарзи меъёрлари ва тамойилларидан жиддий чекинишлар, уларни тугатиш ва республика ахолией ҳаётида илғор анъаналар ва урф-одатларни қарор топтириш хакидаги» ёзма маълумоти асосида махсус карор қабул қилиниб, у кўллаб-кувватланади. шу карорнинг 2-бандида: «ҳар бир оила, ҳар бир меҳнат ва ўкув жамоаси ҳаётига партия ва совет халқининг …
5
сини авайлаб-асраш макеадида ўзбекистон ссрда хотира ку-нини жорий этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблансин. у ҳар йили март ойи учинчи ўн кунлигининг якшаноа кунида нишонлансин». мазкур карорнинг мақсади аниқ бўлиб, у наврўзга қарши қаратилган эди. эътибор беринг: тўқиб чиқарилган хотира куни айни наврўз байрами нишонланадиган кунларга мослаб белгиланганди. ишлаб чиқилган дастурлар ва тадбирлар-нинг асосий мақсади халқимизнинг миллий урф-одатлари, қадриятлари ва байрамларига қарши курашдан иборат эди. бунинг энг қулай йўли - уларга диний тус бериш, социа​листиқ турмуш тарзига зид ҳолатлар деб кўрсатиш эди. юқорида айтганимиздек, биринчи навбатда наврўзни эски-лик колдиғи, диний урф-одат сифатида халқ онгидан йўкотиш мақсади кўзланганди. шуни ҳам айтиш керакки, раҳбарлар минг йиллар давомида халқимизнинг онги ва қалбидан чуқур жой олган ва унинг қадриятига айланган байрамларни бир карор билан ўчириб ташлаб бўлмаслигини ҳам яхши англар эдилар. улар ўз мақсадини босқичма-боскич амалга ошириш йўлини тутдилар. шу мақсадда ҳар йили 30 мартда хотира кунини нишонлаш наврўзни йўкотиш йўлида кўйилган биринчи манфур кадам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"наврўз уйдирма ва ҳақиқат" haqida

1493378761_68144.doc наврўз уйдирма ва ҳақиқат мустақиллигини кўлга киритган ўзбекистон халқи янги xxi асрга ўзининг миллий-маънавий қадриятларини тикла-ган, уларни янги мазмун билан бойитиб, янгича ҳаёт бахш этган ҳолда кириб келди. бу йилги наврўз байрами қурбон ҳайити байрами билан бир вақтда келгани янги асрнинг халқимиз учуй қутлуғ бўлажагидан далолатдир. маьлумки, ҳар бир миллатга аввало унинг тили, тарихи, байрамлари, миллий хусусиятларини ўрганиб баҳо берилади. айни пайтда, мамлакат раҳбарига, етакчисига муносабат билдирилганда унинг миллий-маънавий қадриятларга бўлган муносабатига, уларни авайлаб-асраши ва авлодларга етказа олишига караб ҳам баҳо берилади. халклар ҳаётида турли: диний, миллий, касбий ёки мсҳнат байрамлари, оилавий байрамлар мавжуд. уларни ҳар бир халқ ўзича идрок ...

DOC format, 141,5 KB. "наврўз уйдирма ва ҳақиқат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: наврўз уйдирма ва ҳақиқат DOC Bepul yuklash Telegram