ижтимоий мўлжал ва таълим қадриятлари

DOCX 20,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493375139_68136.docx ижтимоий мўлжал ва таълим қадриятлари онг ва тафаккур ўзгаришлари маънавий ҳаётнинг барча жабҳа-ларини ислоҳ этиш, хусусан, эртанги кун мазмунини нечоғли бойитиш, ўзгартириш режаларига бевосита боғлиқдир. жамиятни позитив ўзгартириш жараёнлари эса шахснинг ўз-ўзини ўзгартириш тадбирларидан бошланади. индивидуал мақсадлар, режаларнинг нечоғли ижтимоий мазмун касб этиши эса жамият сиёсий, маънавий фаоллик даражасини ифодалайди. шу боисдан ҳам бугунги ёшлар мақсадлари, орзу-ўйларининг жамиятнинг умумий мақсадлари билан нечоғли уйғунлашганлиги масаласини махсус илмий ўрганиш долзарб муаммолардан саналади. ижтимоий мўлжал омилининг бугунги ёшлар маънавиятидаги ўрни ва ролига бағишлаб 2005-2006 йиллар мобайнида ўтказилган социологик суров натижалари эътиборга лойиқдир. мазкур тадқиқот республикамизнинг фарғона ҳамда жиззах вилоятлари умумий ўрта ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларида ўтказилди. тадқиқотга 1200 талаба ва ўқувчи жалб этилди. тадқиқот натижалари бугунги ёшлар ижтимоий ҳаёт ўзгариш-ларига бефарқ эмасликлари, бунёдкорона фаолиятга ёшларнинг дахлдорлик туйғуси юқори даражада эканлигини кўрсатди. хусусан, ёшлар ўзлари танлаган касб ҳамда билим соҳаларида таълим олаётганликларидан фахр-ифтихор туйғуларини ҳис этиш-лари, келажакда пухта эгаллашни режалаштираётган касбий йўна-лишларга …
2
н уйғун тасаввур қилишларини ҳам намоён этдилар. «сиз бахт деганда нимани тасаввур қиласиз?» деган саволга ҳам «одамларга керакли бўлиб яшаш» - (41%), «яхши мутахассис бўлиш» - (32%), «ўқишни давом эттириш» - (12%) сингари позитив жавоб вариантларини белгиладилар. ёшлар мазкур саволнинг тайёр жавоб вариантлари бўлган «уйланиш, турмушга чиқиш» - (6%), «даромадли ишга жойлашиш» - (3%), «бой-бадавлат яшаш»-(8%) сингари жавобларни нисбатан кам қайд этдилар, демак, мазкур масалаларни муҳим деб ҳисобламайдилар. табиийки, талаба-ўқувчилар мазкур ҳаётий жиҳатларни кейинги босқичга қолдириб, даставвал ўзларини ҳаётга ҳар томонлама тайёрлаш заруратини муҳим деб билишлари эътиборга лойиқдир. ҳозирги ёшларда ижтимоий мўлжал омилининг катта ёшдаги аҳоли вакиллари фикр-қарашларидан бирмунча фарқли жиҳатлари намоён бўлмоқда, хусусан, бундай ўзига хослик уларнинг ҳаётга прагматик ёндашувларида ҳам ўз ифодасини топади. хусусан, анкета мазмунидан ўрин олган «сиз қуйидаги хусусиятлардан қайси бири инсонга кўпроқ фойдали деб ҳисоблайсиз?» деган саволга сўровга жалб этилган ёшлар «билимдонлик» - (71%), «чаққонлик» - (56%), «ишбилармонлик» - (52%), «ўз кучи билан бирор нарсага …
3
ақолада қайд эти-лишича, россиялик ўқувчиларнинг деярли 40 фоизи (суров 1800 нафар мактаб ўқувчиси ўртасида ўтказилган) раҳмдиллик, виждонлилик, одоб, сабр, ҳалоллик сингари фазилатларни бугунги замон учун кўмак берувчи омиллар эмас, балки салбий ҳолатлар, деб баҳолайдилар. аксарият россиялик ўқувчилар «дикий ангел» (ёввойи фаришта) фильмидаги сурбет ва ҳаёсиз шахе образини ифодаловчи милагрес ҳамда ўта салбий қиёфага эга бўлган фоҳиша наталья орейрони ўзлари учун ибратли образлар, деб биладилар ва уларга тақлид қилишга интиладилар.17 таъкидлаш жоизки, мазкур ҳолат ўзбекистонлик ўқувчилар учун тамоман ёт эканлиги қаноатланарли ҳолдир. мамлакатимиз ёшлари бўш вақтларини мазмунли тащкил этиш масаласига ҳам жиддий ёндашадилар. талаба ва ўқувчилар устувор машғуллик шакллари сифатида «кутубхонага бориб ишлаш» - (25%), «хорижий тилларни ўрганиш» - (14%), «спорт билан шуғулланиш» - (21%), «тўгаракларга (мусиқа, рақс, шахмат ва бошқалар) бориш» - (12%) сингари фаолиятларни қайд этдилар. аммо «ёшларнинг ўз қизиқишларига кўра турли хил клублар ишида қатнашиш» - (2%), «куредошлари билан театрларга бориш» - (9%) сингари жамоавий фаолият шаклларига иштироклари …
4
суров натижаларига кўра, мамлакатимиз ёшлари динга ҳурматлари баланд эканлиги ва айни вақтда дунёвий нуқтаи назарларга эга эканликларини билдирдилар. ўқувчилар ҳамда коллеж талабаларининг истиқболдаги индивидуал тараққиётга эришиш борасида режалаштирган орзулари ҳақида суров мобайнида билдирган фикрлари таҳлили ёшла-римизнинг ижтимоий мўлжал мазмуни давлат ва жамиятнинг стратегик йўли билан уйғунлиги, моҳият-эътиборига кўра позитив хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. ўқувчи ва талабаларнинг 70 фоиздан кўпроғи келажакда олий ўқув юртига кириб ўқиш ниятлари борлигини изҳор этдилар. хуллас, ижтимоий мўлжал ҳодисасини тизимли тадқиқ этиш бугунги ёшларнинг ҳаётга бўлган муносабатлари, фуқаро сифа-тидаги фаоллик даражаси, маънавий қиёфаси, шахе сифатида ўз-ўзини англаш кўламларини ўрганиш ҳамда тарбиявий жараёнларни жамиятнинг устувор йўналишлари билан мувофиқлаштириш имкониятини оширади.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий мўлжал ва таълим қадриятлари"

1493375139_68136.docx ижтимоий мўлжал ва таълим қадриятлари онг ва тафаккур ўзгаришлари маънавий ҳаётнинг барча жабҳа-ларини ислоҳ этиш, хусусан, эртанги кун мазмунини нечоғли бойитиш, ўзгартириш режаларига бевосита боғлиқдир. жамиятни позитив ўзгартириш жараёнлари эса шахснинг ўз-ўзини ўзгартириш тадбирларидан бошланади. индивидуал мақсадлар, режаларнинг нечоғли ижтимоий мазмун касб этиши эса жамият сиёсий, маънавий фаоллик даражасини ифодалайди. шу боисдан ҳам бугунги ёшлар мақсадлари, орзу-ўйларининг жамиятнинг умумий мақсадлари билан нечоғли уйғунлашганлиги масаласини махсус илмий ўрганиш долзарб муаммолардан саналади. ижтимоий мўлжал омилининг бугунги ёшлар маънавиятидаги ўрни ва ролига бағишлаб 2005-2006 йиллар мобайнида ўтказилган социологик суров натижалари эътиборга лойиқдир. мазк...

Формат DOCX, 20,2 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий мўлжал ва таълим қадриятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий мўлжал ва таълим қадри… DOCX Бесплатная загрузка Telegram