ҳаёт ўзгаришлари ва шахс камолоти

DOCX 17.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493375299_68139.docx ҳаёт ўзгаришлари ва шахс камолоти «кишиларнинг тафаккурини, одат тусига кирган қоидаларини ўзгартириш жуда муҳимдир. ҳар бир босқичда кишиларнинг тафаккурини ўзгаришларни кабул қилишга тайёрлаб, уларни амалий ишлар билан янги тизимнинг афзаллигига ишонтириб, бошқа мамлакатларда юз йиллар давомида барпо этилган қадриятларга эришиш мумкин». и.а. каримов истиқлол туфайли мамлакатимизда фуқароларнинг эркин ва озод тараққий этиши учун кенг имкониятлар юзага келди. халқимиз ўзининг бой тарихий мероси, маданиятининг ўлмас анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш, улуғ аждодларга муносиб баркамол авлодни тарбиялаш, ворислик анъаналарини қайтадан боғлаш, тафаккур оламини соғломлаштиришдан иборат ғоят катта бунёдкорона фаолиятга киришди. тафаккур ўзгаришларини амалга ошириш, аерлар мобайнида шаклланган миллий қадриятлар, этник ўзликни сақлаш ва ана шу эришилган маънавий даражани янада такомиллаштириш бошланди. «агар менталитетни атрофимиздаги ҳаёт тарзининг маҳсули сифатида қабул қилсак, унинг иккинчи жиҳати шундаки, -деб алоҳида таъкидлайди юртбошимиз, -ҳаётнинг ўзи ҳам, унинг ўзгаришлари ҳам одамзот тафаккурининг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ».18 тафаккур ўзгаришларини амалга оширишдан пировард мақсад инсонлараро аҳилликни, бирлашишни, бирдамлик ва ҳамкорликни …
2
ўлиниш жараёнини тобора фаолроқ давом эттираверади. бундай шароитда давлатнинг фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ўзига хос хусусият касб эта бориб, давлат ва жамиятнинг фуқароларни ҳимоялашга бўлган имкониятлари кенгаяди. ижтимоий ҳимоялаш жараёнида аста-секин нодавлат ташкилотлар, ўзини-ўзи бошқариш идоралари, шунингдек, ҳотамтой, бағрикенг ва меценат шахслар ҳиссаси мунтазам орта боради. айни чоғда, таъкидлаш жоизки, постиндустриал жамият шахснинг ўз-ўзини доимий тарзда такомиллаштириб бориш зарурати мавжуд жамиятдир. ана шундай жамиятда инсоннинг ўз-ўзини англаши ҳодисаси марказий мавқени ишғол этади, ҳар бир инсоннинг комилликка бўлган интилиши табиий заруратга айланади. ижтимоий ўзгаришлар жараёнининг халқ руҳи билан уйғун тарзда кечишини таъминлаш учун эса мамлакатимизда эволюция қонуниятлари ҳаётга оғишмай жорий этиб келинмоқда. юртбошимиз алоҳида қайд этганидек, «миллий тараққиёт моделини ишлаб чиқишда инқилобий сакрашлар йўлини эмас, аксинча, тадрижий йўлни, имкон қадар ҳеч кимнинг бурнини қонатмайдиган, босқичма-босқич ривожланиш йўлини танладик»20. эволюцион тараққиёт жараёнларининг барқарор кечиши учун марказий ўзак мавқени адолат мезони эгаллайди. адолатлилик ижтимоий ҳаётимизнинг оиладан то маҳалла, иш жойидаги фаолиятгача бўлган …
3
талабаларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳолатларининг яхшиланганлиги, ҳар бир талаба шахсига шунчаки гуруҳ аъзоси сифатида эмас, балки алоҳида ва бетакрор шахе сифатида ёндашув руҳи қарор топганлигида, профессор-ўқитувчиларнинг ўз касбий вазифаларига сифат талаблари асосида ёндашиши ошганлиги, бу ҳолат таълим стан-дартлари, ўқув режалари, дастурларига риоя этиш даражасининг яхшиланганлиги, дареликлар, ўқув қўлланмалари билан таъмин-лашдаги ижобий кўрсаткичларда яққол намоён бўлмоқда. шахе маънавий қиёфаси тўлақонлилиги ва комиллигига эришишнинг муҳим шартларидан бири касбий ҳамда маънавий камолот йўлида қатъиятлилик, кўзланган мақсадлар аниқлиги масаласидир. абдулла қодирий номидаги тошкент давлат маданият институтида бу борада ўзига хос тажриба қўлланилмоқда. мазкур тажриба-экспериментга кўра, ҳар бир талабага биринчи куреданоқ то магистратурагача бўлган даврни қамраб олувчи комплекс мавзу берилади ва ана шу мавзу доирасида ўқув режасидаги барча фанлар мувофиқлаштирилган ҳолда ўзлаштириб борилади. талаба ўзи танлаган таълим йўналишида ўзлаштириши лозим бўлган, яъни ўқув режасида қайд этилган барча фанларни комплекс мавзу доирасида мақсадли ўргана бошлайди. масалан, ижтимоий-гуманитар таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба ўзига «фуқаролик жамиятида ахлоқий …
4
ли яшашга бўлган рағбат кучаяди. миллий менталитетимиз моҳиятидан келиб чиқсак, шахснинг қандай тарбияланиши кўп жиҳатлардан ибрат омилига ҳам боғ-лиқдир. шу нуқтаи назардан институтда профессор-ўқитувчи шахсининг ибрат омили сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилмоқда. масалан, бирор бир фандан даре берувчи ўқитувчи ўзи даре ўтадиган предмет бўйича қўлланма ёки дарелик ёзмаган бўлса, илмий унвони ёки даражаси бўлмаса, у қандай қилиб талабага ибрат бўла олади? шу боисдан ҳам институтимизда даре берувчи ҳар бир профессор-ўқитувчи ўзи машғулот ўтадиган фан бўйича ўқув-услубий қўлланмаларга эта. энг муҳими, домлалар томонидан тайёрланаётган ҳар бир қўлёзма олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгаш зкепертизаси томонидан берилувчи далолатномалар асосида нашрга тавсия этилиши қатъий тартибга айлантирилган. талабаларни касбий фаолиятга мақсадли йўналтириш ишларини янада фаоллаштириш мақсадида «устоз ва шогирд» тизими йўлга қўйилди. мазкур тизимни илмий-услубий жиҳатдан мустаҳкам пойдеворга қўйиш мақсадида «устоз ва шогирд» тизимининг низоми ва йўриқномаси ишлаб чиқилди. ўн йилдан буен изчил амалга оширилаётган мазкур тажрибага биноан талаба ва педагог …
5
синов майдони вазифасини ўтамоқда. шахснинг маънавий-интеллектуал камолотида маданият омилининг ўрни катталиги барчага маълум. истиқлол шарофати билан юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишлари собиқ шўролар давридаги каби мафкуралашган жараён ичида эмас, балки умуммаданий муҳит, миллий қадриятлар бағрида амалга оширила бошланди. маданий муҳит негизида таркиб топувчи кадрлар эса ватан ва халқ манфаатларини муқаддас билувчи, юртнинг ҳақиқий жонкуяри, фидойи шахе сифатида шаклланиш имкониятларига эга бўлди. шу боис юртбошимиз томонидан маданият омили умуммиллий маънавий соғломлашиш жараёнларининг ҳаракат-лантирувчи кучи сифатида қўйилгани бежиз эмас. талаба шахеини фаоллаштириш жамоатчилик фикрини пухта ҳисобга олиб боришга ҳам боғлиқдир, бунинг учун эса институтимизда мунтазам равишда «талаба - талаба нигоҳида», ҳамда «ўқитувчи-талаба нигоҳида» рукнлари остида социологик сўровлар ўтказиб борилади. суров натижалари эса ошкоралик тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда оммалаштирилади. бу тажриба талаба ва педагогларнинг ўз-ўзларига жамоа кўзи билан қараш фазилатларининг шаклланиши, ижтимоий назорат кучининг ошишига олиб келмоқда. хуллас, шахе камолоти хаотик ёки муайян тартибларга бўйсунмайдиган жараён эмас. бу фаолият жамиятнинг мунтазам жиддий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳаёт ўзгаришлари ва шахс камолоти"

1493375299_68139.docx ҳаёт ўзгаришлари ва шахс камолоти «кишиларнинг тафаккурини, одат тусига кирган қоидаларини ўзгартириш жуда муҳимдир. ҳар бир босқичда кишиларнинг тафаккурини ўзгаришларни кабул қилишга тайёрлаб, уларни амалий ишлар билан янги тизимнинг афзаллигига ишонтириб, бошқа мамлакатларда юз йиллар давомида барпо этилган қадриятларга эришиш мумкин». и.а. каримов истиқлол туфайли мамлакатимизда фуқароларнинг эркин ва озод тараққий этиши учун кенг имкониятлар юзага келди. халқимиз ўзининг бой тарихий мероси, маданиятининг ўлмас анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш, улуғ аждодларга муносиб баркамол авлодни тарбиялаш, ворислик анъаналарини қайтадан боғлаш, тафаккур оламини соғломлаштиришдан иборат ғоят катта бунёдкорона фаолиятга киришди. тафаккур ўзгаришларини амалга ошириш, аерлар...

DOCX format, 17.6 KB. To download "ҳаёт ўзгаришлари ва шахс камолоти", click the Telegram button on the left.