диннинг ибтидоий шакллари

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447001935_62173.doc диннинг ибтидоий шакллари режа: · диний онг асосларининг шаклланиши. · дафн этиш жараёни. · ов қилиш · тотемизм · анимизм · шаманизм · фетишизм · ибтидоий мифология. · неолит давридаги диний тасаввурлар. диний онг асосларининг шаклланиши. илмий адабиётларда келтирилишича, «ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. бу унинг ҳаёти ва фаолияти, феъл-атворигагина эмас, балки, унинг фикрлаш даражаси, кучли ҳаяжонланиши, тасаввур этиши, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатди. у ибтидоий бўлса-да ақлли, фикр юритувчи, маълум мушоҳадага қобилиятли, конкрет ҳолатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида вужудга келган амалий тажрибаларга эга бўлган одам эди. бундай таҳлил нимага асосланган? билим миқдорининг ниҳоятда озлиги ва уни доимий такомиллашиб бориши, олдинда турган ҳаётдан қўрқув ва уни енгишга бўлган интилиш, амалий тажрибанинг узлуксиз ортиб бориши, табиат кучларига мутлақ тобелик ва ундан қутилишга тиришиш, атроф-муҳит инжиқликлари ва уларни енгиш ва ҳ.к. – буларнинг барчаси шунга олиб …
2
нинг яратилиши, унинг ер юзидаги илк ҳаёти ўзига хос тарзда талқин қилинади. уларнинг барчасида дунё ва инсониятнинг ягона яратувчи (авестода – ахура-мазда, тавротда – яҳве, инжилда – ота худо, қуръонда – аллоҳ) томонидан яратилгани бир овоздан таъкидланади. одамзоднинг диний тасаввурлари пайдо бўлишига келсак, худо дастлабки инсон – одамни яратгач, унга маълум йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беради ва бу кўрсатмалар ўз навбатида дин деб аталди. диний таълимотга кўра, инсон бошдан мукаммал ҳолда яратилган, шунга ўхшаш дин ҳам унга мукаммал ҳолда берилган. эволюционизм таълимотига кўра, инсоннинг пайдо бўлиши ҳам, диннинг шаклланиши ҳам босқичма-босқич, соддадан мураккабга қараб ривожланиб борган. умуман олганда, барча илмий адабиётларда диннинг пайдо бўлиши борасида билдирилган фикрлар илмий фаразлардан иборат бўлиб, ушбу масаланинг диний адабиётлардаги талқини эса ҳар бир инсоннинг диний эътиқодига боғлиқ. инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ бўлган муҳим ишлар: жумладан туғилиш, озуқа топиш, ов қилиш, ўз хавфсизлигини таъминлаш, дафн маросими кабилар турли диний тасаввур …
3
н. демак, ибтидоий одам ўзи ва ҳайвонлар ўртасидаги табиий ва ғайритабиий алоқалар мавжудлиги ҳақида тасаввурга эга бўлган ва айни пайтда марҳум аждодларининг руҳлари сеҳрли усуллар билан ҳайвонлар ҳулқига таъсир этиш имкониятига эга деб билган. бу тасаввурлар тириклар билан марҳумлар ўртасидаги воситачилар: сеҳргарлар ва шаманлар фаолиятининг шаклланишига туртки бўлган бўлди. ибтидоий одам ҳаёти ҳақидаги тасаввурларга кўра, унинг ҳаётида келиб чиққан диний тасаввурлар қуйидаги ибтидоий дин шаклларида намоён бўлган. тотемизм. «тотем» сўзи шимолий америкада яшайдиган ожибва қабиласи тилида «унинг уруғи» маъносини англатади ва моҳиятан «одамнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқаси бор», деб эътиқод қилишлик эҳтимол, маълум бир жамоанинг аввалда асосий озуқа манбаини ташкил қилган ҳайвон ёки ўсимликка нисбатан эътибор кейинчалик вужудга келган қабиланинг диний тасаввурларининг асосий шаклларидан бирига айланган бўлиши мумкин. уруғдош гуруҳлар ўзларини умумий белгилари ва тотемлари бўлган ҳайвон ёки ўсимликдан келиб чиққан деб билар эдилар. тотемларга бундай эътиқод узоқ ўтмишга тегишлидир, уларнинг мавжуд бўлганлигини фақат қадимги ривоятларгина тасдиқлайди. …
4
а одам билан унинг тотеми қариндошлиги орасида оилавий муносабатлар, яъни одам вафот этгач унинг ўз тотемига айланиши ёки, аксинча, қайта инсон шаклига келиши ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлди. булар ҳаммаси ўтган ота боболар руҳларига сиғинишнинг, умуман, кучайишига ва илоҳий кучларга бир томондан ишончнинг ошишига олиб келган бўлса, иккинчи томондан тотемга бўлган муносабатларнинг ўзгариши, мисол учун тотемни озуқа сифатида истеъмол қилишни тақиқланишига олиб келди. табу (таъқиқлаш) тизими пайдо бўлди. бунда энг муҳими тотемни овқат сифатида исътемол қилишни тақиқлаш эди. фақат баъзи диний маросимларда руҳонийлар ёхуд қабила бошлиқларигагина тотемни ейишга рухсат этиларди. шундай қилиб, тотемизм уруғчилик жамоасида диний кўринишларнинг тарихий асоси бўлиб қолди. инсоният тараққиётининг дастлабки босқичларида тотемизмнинг асосий вазифалари, юқорида айтиб ўтилганидек бирлаштирувчилик, тартибга солувчилик эди. тотемизм диний шаклларнинг дастлабкиси саналса-да, ҳозирда ҳам кўплаб халқларнинг урф-одатларида, эътиқодларида унинг унсурлари сақланиб қолган (масалан, ҳиндистонда сигир, австралияда кенгуру, қирғизларда оқ буғу афсонавий бахт келтирувчи ҳайвон сифатида улуғланади). анимизм (лотин тилида «аnimа» – «руҳ», «жон» …
5
уларда руҳ мавжуд деб билар эди. табиийки, ибтидоий одамлар нафақат табиатнинг буюк мавжудликларини, балки рельефнинг айрим алоҳида қисмлари – тоғлар ва дарёлар, адир ва ўрмонлар каби одам эътиборини тортувчи нарса ва жисмларга ҳам илоҳий муносабатда бўлар эдилар. ҳаттоки, кўп йиллик дарахт, каттароқ ҳарсанг тош, жарликларга ўхшаш нарсалар ҳам ибтидоий одамлар тасаввурида жонли, тафаккурли, сезувчан ва ҳаракат қилувчи, шунингдек, яхшилик ёки ёмонлик келтириши мумкин деб тушунилган. шундай бўлгач, ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга эътибор билан муносабатда бўлиш тақазо этилган, қурбонликлар қилинган, руҳлар ҳақига дуо қилиб, маросимлар уюштирилган. анимизм замонавий динларнинг барчасида асосий ақидавий қисмни ташкил этади. жумладан, жаҳон динлари саналмиш буддизм, христианлик ва исломда ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд. шаманизм («шаман» сўзининг тунгус тилидаги маъноси – «сеҳргар»). сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижалар олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуаллар – урф-одатлар мажмуасидир. у тотемизм ва анимизм билан бир вақтда пайдо бўлиб, унга кўра унинг воситасида кишилар ўз тотемлари, ота-боболарининг руҳлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "диннинг ибтидоий шакллари"

1447001935_62173.doc диннинг ибтидоий шакллари режа: · диний онг асосларининг шаклланиши. · дафн этиш жараёни. · ов қилиш · тотемизм · анимизм · шаманизм · фетишизм · ибтидоий мифология. · неолит давридаги диний тасаввурлар. диний онг асосларининг шаклланиши. илмий адабиётларда келтирилишича, «ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. бу унинг ҳаёти ва фаолияти, феъл-атворигагина эмас, балки, унинг фикрлаш даражаси, кучли ҳаяжонланиши, тасаввур этиши, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатди. у ибтидоий бўлса-да ақлли, фикр юритувчи, маълум мушоҳадага қобилиятли, конкрет ҳолатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида вужудга келган амалий тажрибаларга эга бўлган одам эди. бунда...

DOC format, 90.0 KB. To download "диннинг ибтидоий шакллари", click the Telegram button on the left.