мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси

DOC 87,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546875858_73652.doc мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси режа: 1. мактабгача ёшдаги бола шахсининг ривожланиши. 2. мактабгача ёшдаги бола шахси ривожланишига таъсир этувчи омиллар. 3. ривожланишнинг ёш ва узига хос хусусиятлари. “шахс” тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти- ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат килади. индивид шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида хис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларининг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи сифатида таърифланади. мактабгача ёшдаги бола шахсининг ривожланиши малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати шахсни интеллектуал ва маънавий-ахлохий жиҳатдан тарбиялаш, унинг ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида намоён бўлишига эришишни назарда тутади. мазкур ижтимоий талабнинг амалга оширилиши ҳар бир фуқаронинг билим олиш, ижодий қобилиятини намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиши ҳамда муайян …
2
нади. айни вақтда инсон тирик, биологик мавжудот ҳамдир. демак, унинг ривожланишида табиат ривожланишининг қонунияглари ҳам муҳим аҳамиятга эга. шунингдек, шахс бир бутун мавжудот сифатида баҳоланар экан, унинг ривожланишига биологик ва ижтимоий қонуниятлар биргаликда таъсир этади, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. чунки шахснинг фаолияти, ҳаёт тарзига ёши, билими, турмуш тажрибаси билан бирга бошқа фожиали ҳолатлар, касалликлар ҳам таъсир этади. инсон бутун умри давомида ўзгариб боради. у ҳам ижтимоий, ҳам психик жиҳатдан камолга етади, бунда болага берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ бўлса, у жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар тизимида узига муносиб ўрин эгаллайди. чунки ривожланиш тарбия таъсири остида боради. шахснинг фазилатларини тўғри кўриш ва бехато баҳолаш учун уни турли муносабатлар жараёнида кузатиш лозим. демак, шахсни ривожлантирши вазифасини тўғри хал этиш учун унинг хулқига таъсир этувчи омиллар, шахс хусусиятларини яхши билиш зарур. тарбия болага самарали таъсир этиши учун ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини билиш ҳамда ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. шундай қилиб, ривожланиш ва …
3
баҳо бериб, ижтимоий муҳит ва тарбиянинт ролини инкор этади. хориж психологиясидаги яна бир оқим - бихевиоризм xx аср бошларида юзага келган бўлиб, унинг намоёндалари, онг ва ақлий қобилият наслдан-наслга ўтиб, инсонга у табиатан берилган, дейилади. мазкур таълимот вакили америкалик олим э.торндайкдир. прагматизм оқими ва унинг вакиллари д.дьюи, а.комбелар ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назардан асослайди. улар ривожланишни фақат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайди. наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб билади. демак, бир гуруҳ хорижий олимлар ривожланишни биологик (наслий) омилга боғлайди. биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланиши ижтимоий омил билан белгилайди. бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитта боғлик деб кўрсатади. муҳит деганда инсон яшайдиган шароитдаги барча ташки таъсир тушунилади. шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чикади. улар ижтимоий муҳитнинг ролини ҳал қилувчи омил деб ҳисоблайди. демак, одам боласининг шахс сифатида ривожланиб, …
4
тнинг шахснинг шаклланишига таъсири тарбия асосида кечади. зеро, биринчидан, тарбия таъсирида муҳит бера олмаган билим, маълумот эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлик кўникма ва малакалар ҳосил бўлади. иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликлар ҳам бартараф этилиб, шахс камолга етади. учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш мумкин. тўртинчидан, тарбия келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. демак, тарбия билан ривожланиш бир-бирига таъсир этади, бундай тарбия доимий ва узлуксиздир. шундай қилиб, бола шахсининг ривожланишида тарбия ҳам етакч ўринга эга бўлиб, тарбия туфайли насл-насаби, оила муҳити, ижтимоий муҳит таъсирида ҳар томонлама ривожланишга қодир, деган хулосани чиқариш мумкин. замонавий педагогикада шахс шаклланишига доир тўрт ёндашув қарор топтан: 1. биологик ёндашув - инсон табиий мавжудот бўлиб, унинг бутун хатти-ҳаракатлари туғма инстинкт ва эҳтиёжлар натижасидир. инсон жамият талабларига бўйсунишга мажбур, шу билан бирга табиий эҳтиёжларини ҳам намоён қилиб боради. 2. ижтимоий ёпдашув - инсон биологик мавжудот сифатида туғилади, фақат ҳаётий фаолияти давомида бошкалар билан доимий мулоқот ва …
5
иш, уни муваффақиятли ўқитиш учун бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва уни ҳисобга олиш муҳимдир. чунки бола организмининг ўсиши ҳам, ривожланиши ҳам, психик тараққий этиши ҳам турли ёш даврларида хилма-хил бўлади. абу али ибн сино, ян амос коменский, к. д. ушинский, абдулла авлонийлар ҳам болани тарбиялаш зарурлигини уқтириб ўтган. боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда мураккаб. чунки бир хил ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. м: кўриш ва эшитиш қобилияти, фаоллиги, тез англаш, суст фикр юритиши, ховлиқма ёки вазминлиги, сергап ёки камгаплиги, серғайрат ёки ғайратсизлиги, ялқов ёки тиришқоқлиги, пала-партиш ва чала ишлайдиган, йиғинчоқлиги ёки ишга тез киришиб кетиши кабилар нерв фаолияти тизимининг таъсири бўлиб, тарбиячи уларни билиши зарур. боланинг индивидуал, ўзига хос хусусиятини билиш учун темпераментнинг умумий типлари ва боланинг ўзига хос хусусиятини ўрганиш методикасини билиш муҳим. темперамент (лот. “temperamentum’' - қисмларнинг бир-бирига муносабати) шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуидир. мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси"

1546875858_73652.doc мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси режа: 1. мактабгача ёшдаги бола шахсининг ривожланиши. 2. мактабгача ёшдаги бола шахси ривожланишига таъсир этувчи омиллар. 3. ривожланишнинг ёш ва узига хос хусусиятлари. “шахс” тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти- ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат килади. индивид шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида хис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларининг истеъмолчиси ва уларни а...

Формат DOC, 87,0 КБ. Чтобы скачать "мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мактабгача ёшидаги болаларнинг … DOC Бесплатная загрузка Telegram