дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар

DOC 7 pages 88.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
1545028635_73320.doc дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар режа: 1. дудуқланишни бартараф этишда нафасни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар. 2. дудуқланишни бартараф этишда харакатли ва дидактик ўйинлар. 3. дудуқланишни бартараф этишда релоксация машқлари. дудуқланишни бартараф этишда нафасни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар м.ф. брунс фикрича ўйин орқали дудуқланадиган болани характери шаклланади, уни интизоми, жамоага муносиб тафаккури фаол нутқ фаолияти шаклланади. ўйинда эмоционал томони болаларда қизиқиш уйғотади ва логопедга болага керакли вақтда таъсир кўрсатиш учун имконият беради. дудуқланувчи болаларбилан олиб бориладиган коррекцион ишларда тўғри нутқий нафасни ривожлантириш катта аҳамиятга эга. "капалаклар учяпти" ўйини ўйиннинг мақсади: тўғри, узлуксиз хаво оқимини хосил қилишга эришиш ўйиннинг бориши: болалар стулчаларга ўтиришади. логопед болаларга: -болалар қаранглар-а, қандай чиройли капалаклар: кўк, сариқ, қизил! улар худди жонли капалакларга ўхшайди. кўрайликчи, улар уча оладиларми? логопед капалакларни пуфлайди. -қаранглар, учиб кетишди. қани сизлар хам пуфлаб кўрингларчи. кимнинг капалаги узоққа учар экан? логопед ҳар бир капалакнинг қаршисига биттадан болани турғазиб қўяди, болалар капалакка пуфлайдилар. методик кўрсатма: ўйин …
2 / 7
болалар шаклларни пуфлашади. бошқалари эса кимнинг қушчаси узоққа учганлигини кўрсатадилар. методик кўрсатма: болалар юпқа қоғоздан тайёрланган қушчаларни пуфлаганларида лунжлари шишмаслиги керак. қирқиб ипга осилган шаклларни бир нафас чиқаришда харакатлантириш керак. логопед болаларга қушчани пуфлаганда кетма-кет(бўлиб-бўлиб) пуфлаш мумкин эмаслигини айтади ва ўзи қушчани пуфлаб кўрсатади. "шарни шишириб бер" ўйини ўйиннинг мақсади: нафас чиқаришни ривожлантириш. лаб мушакларини ривожлантириш. ўйиннинг бориши: болаларга шар ва резина ўйинчоқлар берилади. ўйинчоқларни болалар бурун орқали нафас олиб пуфлаб шиширишлари керак. ўйин давомида логопед болалрнинг тўғри нафас олиб, тўғри чиқаришларини, ҳамда ўйинчоқларни пуфлаб шишираётганларида зўриқиб, чарчаб қолмасликларини назорат қилиб бориш лозим. акс холда ўйин болалрга зиён етказиши мумкин. топшириқни тўғри бажарган бола ўйинчоқ билан мукофотланади "ёқимли хид" ўйини ўйиннинг мақсади: тўғри нафас олиш ва чиқариш малакасини ривожлантириш ўйиннинг бориши: болалар галма-гал гулдонда турган гулнинг олдига келиб, уни хидлайдилар. нафас чиқариб бўлишгач, болалар "қайси гулнинг хиди эканлигини" айтадилар. болалар тўғри чуқур нафас олишлари ва нафас чиқаришлари логопед томонидан кузатиб …
3 / 7
аълум бир мазмун ва қоидаларга эга бўлиб, болаларни юқори даражадаги фаолликка ундайди. аниқ қоидали ва ҳаракатли дидактик ўйинлар барча дудуқланувчи болаларни бир ҳолатга қўяди, бу эса уларда интизомлиликни тарбиялашга имкон беради. дидактик ўйинларда логопед нутқи намуна сифатида катта аҳамиятга эга. логопеднинг нутқи коррекциялаш курсининг бошларида болаларнинг тинч алоқа қилишларига ёрдам беради. дудуқланувчи болаларнинг нотўғри нутқи ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлса ҳам ўйин давомида намоён бўлади. ўз камчилигини билиш, ўз нутқларидан қўрқиш кабилар болаларни ўйин фаолиятига киришишларига қийинчилик туғдиради. бундай болалар ўйин давомида пассив кузатувчи бўлиб қатнашадилар ёки умуман қатнашмайдилар. баъзида эса аксинча болалар ўйинда фаол иштирок этадилар. дидактик ўйинлар орқали бу каби камчиликларни бартараф этиш мумкин. турли ёшда дидактик ўйинлар мазмуни, қоидаси ўзгариб боради. 5 ёшдаги болалар дидактик ўйинларда предметлар сони ва сифати, уларни ташқи кўриниши бўйича таққослашни ўрганадилар. бу ёшда “ким биринчи уйчани қуради?”, “ажойиб халтача”, “доираларни йиғиштир”, “рангли идишлар” каби ўйинлар ўйналади. 6 ёшдаги болалар учун ўйинлар мураккаброқ тусда …
4 / 7
нтириш. болалар тасаввур қилинг биз кемада саёҳат қиляпмиз. кема чайқалмоқда. кемадан тушиб кетмаслигимиз учун оёқларни кенг қўямиз, қўлларимизни орқага боғлаймиз . кема чап тарафга чайқалди. тана оғирлиги чап оёққа ўтди; кема ўнгга чайқалди ва оғирлиги ўнг оёғимизга ўтди (чап оёғимиз эса бўшашди). энди нафас олиб мен билан қайтаринг (логопед кўрсатиб машқни бажаради). болалар ўнг ва чап қўл ва оёқларини навбатма-навбат бўшаштириш харакатларини бажариб борадилар. “буғу” машқи мақсад: қўл ва елка мушакларини бўшаштириш. болалар тасаввур қилинг, биз буғумиз. (қўлларни бошимиз томон кўтарамиз, бармоқларимизни кенг очамиз). буғуларнинг шохлари мана шундай. ҳаммамизнинг қўлларимиз буғу шохидек қаттиқ бўлди. қўлларимизни бу холатда ушлаш қийин, қўллар чарчади, қўлларимизни тезда тиззага тушурамиз. қўлларимиз бўшашади ва дам оляпти. “стулча” машқи мақсад: қўл мушакларини бўшаштириш. болалар, стул четига ўтириб стул суянчиғига суянамиз. қўлларимизни бўшаштириб тиззаларимизга қўямиз. оёқларни елка кенглигида қўямиз. ушбу машқни логопед болаларга тушунтириб, кўрсатиб беради. болалар машқни бажариш давомида елкаларини эркин тутиш, қўлларни осилтирганда мушакларни бўш қўйишлари …
5 / 7
дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар - Page 5

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар"

1545028635_73320.doc дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар режа: 1. дудуқланишни бартараф этишда нафасни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар. 2. дудуқланишни бартараф этишда харакатли ва дидактик ўйинлар. 3. дудуқланишни бартараф этишда релоксация машқлари. дудуқланишни бартараф этишда нафасни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар м.ф. брунс фикрича ўйин орқали дудуқланадиган болани характери шаклланади, уни интизоми, жамоага муносиб тафаккури фаол нутқ фаолияти шаклланади. ўйинда эмоционал томони болаларда қизиқиш уйғотади ва логопедга болага керакли вақтда таъсир кўрсатиш учун имконият беради. дудуқланувчи болаларбилан олиб бориладиган коррекцион ишларда тўғри нутқий нафасни ривожлантириш катта аҳамиятга эга. "капалаклар учяпти" ўйини ўйиннинг мақсади: тўғри, узлуксиз хаво оқимини ...

This file contains 7 pages in DOC format (88.5 KB). To download "дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар", click the Telegram button on the left.