сенсор алалия

DOCX 28.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544256057_73210.docx сенсор алалия режа: 1. сенсор алалия 2. сенсор алалияда коррекцион таъсир тизими сенсор алалия сенсор алалиянинг асосий белгиси бош миянинг чап ярим юқори доирасининг жароҳатланиши билан боғлиқ, нутқ-эшитув анализатори ишининг натижаси бўлган нутқни тушунишидаги камчиликлар ҳисобланади. бу эса нутқ қўзғатувчиларни таҳлил ва таркибий бузилишга, предмет ва товушли образ ўртасидаги боғлиқлигининг шаклланмаслигига олиб келади. бола ўзига қаратилган нутқни эшитади, аммо тушунмайди. жарангли сўз таъсири остида юзага келувчи қўзғалиш, мия тўқималарининг ривожланмаганлиги сабабли бошқа анализаторларга тарқалмайди ва барча сўз билан боғлиқ мураккаб динамик структурага қўзғалмайди. сенсор алалияда бирламчи нутқий товуш таҳлилини амалга оширувчи нутқ эшитув анализаторининг илдизи (гэсҳел ҳалқаси) фаолиятини оғир аналитик-синтетик бузилишлари кузатилади. бундай болаларда фонематик идрок шаклланмайди, фонемалар дифференциаллашмайди ва сўз яхлит идрок эшитилмайди, акустик, гностик жараёнлар ривожланмайди ва нутқий товушларни идрок этиш қобилияти пасайган бўлади. сенсор алалия мотор алалияга нисбатан кам ўрганилган. бу ҳолат маълум маънода сенсор алалияни амалиётда жуда кам ўрганиш билан боғлиқ. сенсор алалияни мустақил нутқ …
2
а кўра, сенсор алалияда нутқ пасайишининг кузатилиши мумкин, лекин бу нутқий ривожланмаганликда асосий роль ўйнамайди. ю.а. флоренскаянинг кўрсатишича сенсор алалияда (сенсор-акустик синдромида) акустик таъсирланмасликнинг алоҳида ҳолати ва эшитув функсиясининг толиқиши мавжуд. бу эшитув реакцияларининг турғун эмаслигига, эшитув дифференсатсияларининг ҳосил бўлишидаги қийинчиликларга, эшитув анализи ва синтезининг сифатсизлигига олиб келади. сенсор алалияда болаларни эшитиш қобилиятини текшириш жуда мураккабдир. махсус электроакустик аппаратида текширилганида, эшитувнинг турғун эмаслиги аниқланган: бир хил частотали ва баландликдаги сигналлар гоҳ идрок қилинади, гоҳ қилинмайди. сенсор алалияда эшитув диққати ва идрокининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг секинлашгани турғун эмаслиги эшитиш ҳолатини тўғри баҳолашга тўсқинлик қилади. ихтиёрий эшитув диққатида ҳам камчиликлар кузатилади: болалар эшитмайдилар, тез чарчайдилар, чалғийдилар, товуш оҳангига қизиқишни тез йўқотадилар ва ҳ.к. аудиометрик текширув, қачонки уни бир неча маротаба ўтказилса ва бола вазиятга кўникиб, вазифаларни тўғри тушуна бошласагина бирмунча асосли бўлади. боланинг эшитиш қобилияти ҳақида якуний хулосалар, фақатгина 8 – 10 текширишлардан олинган маълумотлар, аудиограммаларни таққослаш натижасида келтирилади. эшитув анализатори …
3
аларда қийинлашган. нормал ривожланишида тушуниш шундан бошланади: идрок қилинаётган сўзларни фарқлаш содир бўлади, уларни таниш амалга ошади, бунда нерв алоқалари ишлаб чиқилади. бунинг шарофати билан турли товуш бирикмалари сўзда боғланади. товушлар сўзда маълум тартибда талаффуз қилинади ва идрок қилинади. жаранглаш ва мазмун орасида алоқа ўрнатилади, алоқалар тизими ишланади. кўрув, сезги ва бошқа ҳис-туйғулар билан товушлар комплекци ассотсиатсияси аста-секин юзага келади ва мустаҳкамланади. сенсор алалияда предмет (ҳаракат) ва уни таърифловчи сўз ўртасида боғлиқлик шаклланмайди. бу ҳолатни тадқиқотчилар туташуви акупатия деб номлайдилар. сенсор алалияда эшитувнинг сифатсизлигини тадқиқотчилар бош мия пўстлоғи тўқималарининг жароҳатланган ёки ривожланмаган ўчоқларининг катталиги билан, бола миясида тор ўчоқли характердаги жароҳатнинг йўқлиги билан тушунтирадилар. айрим ҳолларда сенсор алалиялик болалар асоссиз равишда кар ва заиф эшитувчилар учун мўлжалланган махсус муассасаларга юбориладилар. н.н. трауготт (1940) махсус мактабларда 200 та кар ўқувчиларни текшириб, уларнинг ичидан 8 та нотўғри таснифланган сенсор алалиялик болаларни ажратиб кўрсатади. сенсор алалияда нутқни тушунишдаги бузилишлар, эшитиш пасайиши натижасида келиб …
4
га бориб толиқувчанликнинг ўсишига қараб нутқни тушуниш ёмонлашади. бошқа ҳолларда болалар нутқни кечки пайт яхши идрок этадилар, кўринишидан, эрталаб тормозланиш тунги уйқудан сўнг ҳали ҳам ўз таъсирини кўрсатаётган бўлади, кечга бориб эса, машқларга қараб идрок бирмунча яхшиланади, мия тўқималари мисоли ишга киришади. мурожаат қилинган нутқ баландлигини кўтариш заиф эшитувчи болалар тушунишини яхшилайди ва сенсор алалияли болаларда қайта самарага эришилади. 1. ҳаддан ташқари кучли таъсирловчилар бош мия пўстлоғида ҳаддан ташқари ҳимояловчи тормозланишни келтириб чиқаради ва бунда тўқималарнинг ривожланмаганлиги функсионал блокада ҳолатига тушади, тормозланувчи жараён ошади, тўқималар фаолиятдан ўчади. сенсор етишмовчиликка эга болалар, одатда, бирмунча секин, тинч нутқни шовқинли, баланд нутқга қараганда яхшироқ идрок қиладилар. эшитиш аппаратларидан фойдаланиш заиф эшитувчилар идрокини яхшилайди ва сенсор алалияда идрокнинг яхшиланишига олиб келмайди. сенсор алалияли болалар эшитуви ҳақида бир хил фикрлар бўлмаса ҳам, алоҳида тадқиқотчиларда шу нарса ўрнатилган: частотанинг барча диапазонларида эшитувнинг сезиларсиз пасайиши, эшитув диққати ва идрокининг юқори даражада толиқиши кузатилади. сенсор алалияда идрок қилиш …
5
илар, қулоқ ва бош оғриғидан шикоят қиладилар ва ҳ.к.лар. бу болада эшитувнинг сақланганлиги ортиқча гувоҳ бўлади ва одатланмаган жаранглашлар гоҳида мия пўстлоғининг етилмаган тўқималари учун ҳаддан ташқари кучли таъсирловчи бўлишининг кўрсаткичидир. гоҳида исталган баландликдаги нотаниш товушларга сенсор алалияли болалар бутунлай таъсирланмайдилар. сенсор алалияли болалар алоҳида бўғинларни, товуш бирикмаларини, сўз ва қисқа ибораларни махсус ўргатишсиз спонтан такрорлаши мумкин, чунончи уларни такрорлаш турғун бўлмаса ҳам. оғир даражадаги эшитиши бузилган болалар атроф-муҳитдан сўз ва ибораларни мустақил оддий ололмайдилар. сенсор алалияда товушларга тақлид қилиш доимий эмас ва кўп ҳолда вазиятга боғлиқ бўлади. сенсор бузилиш болаларнинг предмет ва унинг номи орасидаги алоқани ҳосил қилолмаслиги, улар томонидан эшитилган ва талаффуз этилган сўзларнинг предметли нисбати шаклланмаганлиги билан характерланади. боланинг пассив луғати турғун эмас ва фаол луғатдан сезиларли орқада қолади. кўпинча бола исталган вазиятда предметни номлайди ва фақат танланган маълум шароитларда унинг номини билиб олади. эшитуви бузилган болаларда махсус таълим натижасида сўз ва предмет ўртасидаги алоқа тез ўрнатилади …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сенсор алалия"

1544256057_73210.docx сенсор алалия режа: 1. сенсор алалия 2. сенсор алалияда коррекцион таъсир тизими сенсор алалия сенсор алалиянинг асосий белгиси бош миянинг чап ярим юқори доирасининг жароҳатланиши билан боғлиқ, нутқ-эшитув анализатори ишининг натижаси бўлган нутқни тушунишидаги камчиликлар ҳисобланади. бу эса нутқ қўзғатувчиларни таҳлил ва таркибий бузилишга, предмет ва товушли образ ўртасидаги боғлиқлигининг шаклланмаслигига олиб келади. бола ўзига қаратилган нутқни эшитади, аммо тушунмайди. жарангли сўз таъсири остида юзага келувчи қўзғалиш, мия тўқималарининг ривожланмаганлиги сабабли бошқа анализаторларга тарқалмайди ва барча сўз билан боғлиқ мураккаб динамик структурага қўзғалмайди. сенсор алалияда бирламчи нутқий товуш таҳлилини амалга оширувчи нутқ эшитув анализаторининг илдиз...

DOCX format, 28.0 KB. To download "сенсор алалия", click the Telegram button on the left.

Tags: сенсор алалия DOCX Free download Telegram