7-маъруза. сенсор камчиликлардаги нутқ ривожланишини носпесифик (иккиламчи) камчиликларни бошқа нутқ нуқсонларидан фарқлаш

DOCX 9 pages 27.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
7-маъруза. сенсор камчиликлардаги нутқ ривожланишини носпесифик (иккиламчи) камчиликларни бошқа нутқ нуқсонларидан фарқлаш болалар нутқини ривожлантиришда эшитишнинг муҳим ролини инобатга олган ҳолда нутқнинг умумий ривожланмаганлигини ўтказувчи ва нейросенор эшитиш қобилиятининг (илгари эшитиш қобилияти пастлиги деб аталган) бузилиши (н90) туфайли юзага келган нутқ бузилишларидан фарқлаш зарурдир. эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд. 1. карлик – эшитишнинг мутлақо йўқлиги (мутлақо эшитмаслик) ёки пасайишининг шундай шаклики, унда оғзаки нутқ фақат қисман, эшитиш аппаратлари (мосламалари) ёрдамида идрок этилади. карликда нутқ заҳираларини тўплаш имкони бўлмайдиган. бу гуруҳ кичик гуруҳларга бўлинади: нутқсиз карлик (2-3 ёшгача, нутқ шаклланишидан олдин кар бўлиб туғилган ёки эшитиш қобилиятини йўқотган болалар) ва деярли нутқ шаклланганда эшитиш қобилиятини йўқотган карлар – бу болалар нутқни йўқолишидан ҳимоя қилишлари, тил кўникмаларини мустаҳкамлашлари лозим. 2. заиф эшитиш – ҳар иккала қулоқ билан эшитишнинг пасайиши, унда нутқни идрок этишда қийинчиликлар юзага келади, бироқ овоз кучайтирилганда уни идрок этиш мумкин бўлади. заиф эшитувчилар - нутқ ривожланишига тўсқинлик …
2 / 9
ва эшитиш нормал даражадами ёки сустлашганми ёки умуман мавжуд эмаслигини аниқлаш имконини беради. ҳозирги вақтда янги туғилган даврдан бошлаб эшитиш ҳолатини электрокортикал аудиометрия ёрдамида холисона баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган. болаларда эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфининг муҳим мезони анамнез маълумотларидир. маълумки, ҳомиладорликнинг биринчи триместрида онадаги қизилча, қизамиқ, грипп, герпес вируси ва ҳомиладорлик даврида бошқа вирусли ва юқумли касалликлар боланинг эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. 22-чи жадвал кондуктив ва нейросенсор эшитишни йўқотиш бузилишлар блоки шифр кхт-10 туркуми психолог-педагогик хулоса клиник-педагогик хулоса h90-h95 қулоқнинг бошқа касалликлари кондуктив ва нейросенсор эшитишни йўқотиш h90 h90.0 h90.1 h90.2 h90.3 h90.4 h90.5 h90.6 h90.7 h90.8 кондуктив эшитишни 2 томонлама йўқотиш иккинчи қулоқнинг нормал эшитиши билан 1 томонлама кондуктив эшитиш бузилиши аниқланмаган кондуктив эшитиш бузилиши 2 томонлама нейросенсор эшитиш бузилиши иккинчи қулоқнинг 1 томонлама нормал эшитиш билан нейросенсор эшитиш бузилиши аниқланмаган нейросенсор эшитиш бузилиши 2 томонлама аралаш кондуктив ва нейросенсор эшитиш сустлиги иккинчи қулоқда нормал эшитиш билан 1 томонлама …
3 / 9
эшитишида нуқсони бўлган ота-онаси ёки қариндошлари бўлган болалар ҳам хавф гуруҳига киради. эшитув ва нутқ тизимлари ривожланишининг муҳим даврларида юзага келадиган ўрта қулоқ — қайталанувчи отит каби яллиғланиш касалликларига ҳам эътибор қаратиш лозим. эшитиш функциясини баҳолашда мутахассис қуйидаги параметрларни кўриб чиқади: - боланинг уйдаги товушларига муносабати қандай? мобил телефон қўнғироғи ва шаҳар телефони ёки эшик қўнғироқларни фарқлай оладими? қисқа юқори частотали сигналларга (масалан, микротўлқинли печ) ва юқори частотали товушларга реакция билдирадими? бола қушларнинг чуғур-чуғурини, соатнинг чиқиллашини эшитадиш-эшитмаслиги аниқланади. боланинг тасодифий товушларга жавоби баҳоланади: бошқа хонада объектнинг тушиб кетиши, телевизорда рекламани ёқиш каби; - бола қай бир товушни ёқтиради (эракак ёки аёлникими?); - гапирувчининг лабларини кузата олмаса, болада муаммоли вазият юзага келадими? суҳбатни ўтказишда ота-оналарнинг кузатувларига таяниш, аммо бу маълумот ҳар доим ҳам объектив бўлмаслигини ҳисобга олиш керак. бунда қисман яхшироқ вазиятни кўрсатиш учун беихтиёр боланинг истаги эса ота-оналар кузатиши етишмаслигидан далолат беради. батафсил психологик ва педагогик диагностика усуллари ёрдамида н.д.шматко …
4 / 9
ўрганиш и.в.калмикованинг "нўхат техникаси" ёрдамида амалга оширилиши мумкин. болани ўрганиш учун 3 та қутича ёки "кinder surprise" идиши ишлатилади, уларнинг учдан икки қисми нўхат, гречка ва манка ёрмаси (мос равишда 70-80, 60-50 ва 30-40 децибел) билан тўлдирилади [василева т.п., калмикова и.в., леушина л.и., невская а.а., 1998]. ушбу услуб ёрдамида ёш болаларнинг эшитиш ҳолатини баҳолаш мумкин бўлади. 0 дан 1 ойгача бўлган боланинг эшитишига баҳо беришда мотор ривожланиш босқичларига мувофиқ товуш ўзгаришларига жавоб беришини ҳисобга олиш керак. туғилгандан 3 ойгача мушаклар тонуси ошади. товушга жавоб тана мушагининг "тортилишида" намоён бўлади (moро реакцияси). 1.5 м масофада жойлашган ўткир товушдан бола йиғлайди ёки аксинча, тинчланади. 3 ойдан бошлаб, бола бошини яхши ушлаб турган пайтда, ж.пиаженинг кузатувларига асосан, овозга тахминий реакция мавжуд. олти ойга келиб бола мустақил ўтира бошлайди. бу эса кўзини боши сатҳидан юқорига ёки пастга кўтариш ва тушириш имконини беради. 9 ойлигида чақалоқ ўрнидан туради. бу эса унинг орқасида жаранглаётган товушларни локализация …
5 / 9
иқ ва юмшоқ танглай ёриғи мавжудлиги билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно). овоз тембрининг боланинг конституционал хусусиятларга мос келмаслиги мумкин. аудиологик скрининг логопед, дефектолог, психолог томонидан амалга оширилиши мумкин. агар бола скрининг тестидан ўта олмаган бўлса, уни батафсил текшириш учун юбориш керак. агар мутахассис эшитиш хусусиятларини аниқласа, у болани махсус аудиологик текширувга жўнатади. болаларда эшитишни ўрганишнинг асосий вазифалари: - эшитиш мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги; - эшитиш ўткирлигини аниклаш; - эшитиш қобилиятининг бузилиш даражасини аниқлаш; - эшитиш бузилиши қайси частоталарда рўй беришини аниқлаш; - эшитиш органининг зарарланиш даражасини аниқлаш. янги туғилган ва эмизикли чақалоқларда эшитишни ўрганишда овозга аниқ хулқ-атвор билан жавоб бера олмайдиган, қисқа муддатли эшитиш потенциали (қмэп) каби объектив усуллар эшитиш ҳолати ҳақида маълумот олиш учун ишлатилади. синов пайтида наушниклар орқали тиқиллаш ёки тонал сигналлар юборилади. қэчп мия устуни даражасида миянинг эшитиш йўлларининг функцияси ҳақида маълумот беради. тиқиллаш ёки тонларга билдирилган реакция эшитиш сезгирлигини характерлайди.. мактабгача ёшдаги болалар гуруҳида тонал …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "7-маъруза. сенсор камчиликлардаги нутқ ривожланишини носпесифик (иккиламчи) камчиликларни бошқа нутқ нуқсонларидан фарқлаш"

7-маъруза. сенсор камчиликлардаги нутқ ривожланишини носпесифик (иккиламчи) камчиликларни бошқа нутқ нуқсонларидан фарқлаш болалар нутқини ривожлантиришда эшитишнинг муҳим ролини инобатга олган ҳолда нутқнинг умумий ривожланмаганлигини ўтказувчи ва нейросенор эшитиш қобилиятининг (илгари эшитиш қобилияти пастлиги деб аталган) бузилиши (н90) туфайли юзага келган нутқ бузилишларидан фарқлаш зарурдир. эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд. 1. карлик – эшитишнинг мутлақо йўқлиги (мутлақо эшитмаслик) ёки пасайишининг шундай шаклики, унда оғзаки нутқ фақат қисман, эшитиш аппаратлари (мосламалари) ёрдамида идрок этилади. карликда нутқ заҳираларини тўплаш имкони бўлмайдиган. бу гуруҳ кичик гуруҳларга бўлинади: нутқсиз карлик (2-3 ёшгача, нутқ шаклланишидан олдин кар бўлиб ...

This file contains 9 pages in DOCX format (27.3 KB). To download "7-маъруза. сенсор камчиликлардаги нутқ ривожланишини носпесифик (иккиламчи) камчиликларни бошқа нутқ нуқсонларидан фарқлаш", click the Telegram button on the left.