мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси

DOCX 82.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544149855_73182.docx мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси режа: 1.тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни. 2.педагог олимларнинг тарбиячи шахси тўғрисидаги фикрлари. 3.тарбиячи компетенцияси тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни. тарбиячи ёш авлодимизни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тайёрлашдек муҳим, фахрли иш билан бирга масъулиятли вазифани бажаради. тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ҳамда жамият олдидаги ўз масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ижодий ёндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги ўртоқларини ўсишига ёрдам беради. демак, тарбиячи аввало, билимли бўлиши, ўзи яшаб турган улкан ҳаётини билиши, табиат ва жамиятнинг қонуниятларини тушуниши, ижтимой фаол бўлиши, умумий ва мактабгача тарбия педагогикасини, болалар руҳияти ва физиологиясини эгаллаши ва болаларнинг ёш хусусиятларини билиши керак. шунингдек, педагогик тарбиячининг ҳодисаларни таҳлил қилишга илмий нуқтаи назардан ёндашуви болани ҳар томонлама ривожлантириш муваффақиятини амалга оширишга имкон беради. мустақиллик муносабати билан республикамиз раҳбарияти тарбиячиларнинг фаолиятини юқори баҳоламоқда. ёш авлодни комил инсон қилиб, камолот сари етаклашдаги эришган ютуқлари учун ва тарбиячилар, методист, катта, …
2
ий маданиятимиз дурдоналари билан таништириш, уларни жисмоний соғлом маънавий етук қилиб тарбиялашдек вазифалар қўйилди. давлат аҳамиятига молик бундай вазифани амалга оширишда умумтаълим мактаблари билан бир қаторда халқ таълимининг бошланғич бўлими бўлган болалар боғчалари муҳим роль ўйнайди. бунинг учун ҳар бир тарбиячи ўзини талаб ва назорат қила билиши давлатимиз мактабгача тарбия муассасалари олдига қўйган талабларни амалга оширишнинг гаровидир. бунга қуйидагилар киради: 1. боланинг соғлиғини сақлаш ва мустақкамлаш. 2. ақлий қобилиятини ўстириш. 3. миллий қадриятимиз ва маънавиятимизнинг ғоявий-ақлий тамойилларига мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш. 4. она ватанга муҳаббатини, ижтимоий фаолликни шакллантириш. 5. ёш авлодда ўртоқлик, дўстлик ҳиссини ҳалоллик ва меҳнатсеварликни таркиб топтириш. демак, юқорида келтирилган сифатларни таркиб топтириш ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш вазифасининг ҳамма томонларини қамраб ололмайди. лекин тарбиячи ишларга асосланиб, болаларни мустақил ҳаётга ва меҳнатга тайёрлаш ишини маълум бир мақсад билан самаралироқ амалга ошириш мумкин. мустақиллик муносабати билан ва тарбиячиларнинг маънавий ўсишларига ва моддий аҳамият берилмоқда. масалан, республикамизда …
3
ги меҳнат фаолиятида, улар билан бўладиган муомалада, мулоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар томонлама диққат билан ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини билиши, педогогик назокатини намоён қилиши, болаларнинг хулқ-атвори иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсата олиши ҳамда оилавий аҳволи билан қизиқиши зарур ҳисобланади. демак, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ғояларни амалиётга татбиқ этиш республика таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тарбиячи мураббийларнинг маънавий қиёфаси ҳамда касбий маҳоратларига ҳам боғликдир. болани тарбиялаш ниҳоятда қийин ва мураккаб жараён бўлиб, жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилгандир. хусусан, қадимги греция ва рим тарихидан яхши биламизки, милоддан аввалги даврларда ҳам ёш авлод тарбияси ўзининг маънавий қиёфаси ва ақлий қобилияти билан жамият аъзолари ўртасида юксак ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлган кишилар, яъни донишмандлар зиммасига ишониб топширилгандир. ушбу ҳолат ёш авлод тарбияси унинг ташкил этилиши мазмунини фақат шахс камолотини эмас, балки жамият тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга …
4
гини англаш лозим. демак, тарбиячи-махсус педагогик, психологик ва мутахассислиги бўйича етук билимли ва юксак фазилатли шахс саналади. шунинг учун замонавий тарбиячи мураббий қиёфасида қуйидаги фазилатларни намоён эта олиши керак. замонавий мураббий ўзини мутахассислиги бўйича чуқур пухта билимга эга бўлиш, ўз устида тинимсиз ишлаши керак. тарбиячи мактабгача тарбия педагогикаси ва психология, физиология фанларининг асосларини билиш, таълим-тарбия жараёнида болаларнинг ёши ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолиятни ташкил этиши керак. тарбиячи таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак. тарбиячи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи коммуникативлик лаёқатига эга бўлиш, педагогик техника, нутқ, юз, қўл, оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олиш лозим. тарбиячи болаларни кўзата оладиган, уларни хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини тўғри таҳлил қилиб, унга таъсир этувчи воситаларни қўллай оладиган бўлиши керак. ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи қуйидаги хусусиятларда акс эттира …
5
дай фан табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг объектив қонунлари тўғрисидаги билимларнинг якунидан, жамлашидан ишонарли ва умумлашган билимлар системасидан иборат бўлади. “педагогика” сўзи юнон тилидан айнан таржима қилинганда “болашунослик” ёки “бола етаклаш” деган маънони англатади. педагогик ғоялар афлотун (эр.ол.427 - 347 йиллар) арасту (эр.ол.384322й) плутарх (тах.416-тах.327 йиллар) квинтилиан (35-95 йиллар чамаси) нинг фалсафий ва сиёсий асарларидек, гуманист педагоглар, социал утопистлар т.мор (1478-1535 ) асарларида намоён этила бошлади. мукаммал педагогик системани ян амос коменский яратди. у ўз даврининг илғор ғояларига таянган ҳолда “ҳамманинг ҳамма нарсага ўргатиш" тўғрисида даъват билан чиқди. унинг “буюк дидактика” деган катта рисоласи назарий педагогиканинг илк асарларидан ҳисобланади. педагогиканинг илмий асосларини тузишга ж.ж.руссо (1712-1858), (и.г.пестолоций, а.дестервенрг, р.оуэн (17711-1858), а.н.радищев (1749-1802), в.г.белинский, а.герцен, и.и.пирогов, н.г.чернишевский (1822-1899), н.д.добролюбов кўп ёрдам қилдилар. педагогика назариясининг ривожланишига к.д.ушинский буюк ҳисса қўшди. уни рус педагогикасининг отаси деб аташади. ҳар қандай фаннинг ажралиб туриши ва нормал фаолият кўрсатиши учун унинг ўзида муқаррар шарт бўлиб ҳисобланади. педагогика …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси"

1544149855_73182.docx мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси режа: 1.тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни. 2.педагог олимларнинг тарбиячи шахси тўғрисидаги фикрлари. 3.тарбиячи компетенцияси тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни. тарбиячи ёш авлодимизни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тайёрлашдек муҳим, фахрли иш билан бирга масъулиятли вазифани бажаради. тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ҳамда жамият олдидаги ўз масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ижодий ёндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги ўртоқларини ўсишига ёрдам беради. демак, тарбиячи аввало, билимли бўлиши, ўзи яшаб турган улкан ҳаётини билиши, табиат ва жамиятнинг қонуниятларини тушуниши, ижтимой фаол бўлиши, умумий ва мактабгача та...

DOCX format, 82.3 KB. To download "мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси", click the Telegram button on the left.