педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. педагогик фикр тарихи

DOC 135.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443935819_61652.doc педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. педагогик фикр тарихи режа: 1. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар. 2. ўқитувчилик касбининг ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни. 3. педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари. 4. педагогик маҳорат-системаси ва унинг ташкил этувчилари. таянч тушунчалар: педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, педагогик фаолият субъекти, педагогик фаолият воситалари лойиҳалаш, конcтрукциялаш, коммуникативлик (мулоқотга мойиллик), ташқилотчилик, гноцик (билишга оид), педагогик маҳорат, инсонпарварлик, педагогик такт, педагогик техника, профессионал билимлар, педагогик маҳоратни эгаллаш босқичлари. 1. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар. президентимиз и.а.каримов ўз нутқларида ёшларга катта ишонч билдириб, ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида эканлигини таъкидлар экан, аввало ёшларни шундай ишончга жавоб бера оладиган инсонлар қилиб етиштириш ўқитувчи ва тарбиячиларнинг фидокорона меҳнати билан боғлиқлигини назарда тутади. жамиятимиз талаб этаётган ҳар томонлама етук, комил инсонни …
2
осий муаммо ҳам мана шу ерда. ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз, аммо замонавий билим бериш учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак. бундан кўринадики, ўқитувчи аввало замонавий билим билан қуролланган бўлиши лозим. эски таълим тизимининг яна бир қусури, бошланғич таълимга иккинчи даражали иш деб қараёттанлигимиздадир, — дейди президентимиз: «очиқ айтишимиз керак: билими саёз муаллимлар биринчи синфда дарс бераверади». бошланғич таълимга паст назар билан қаралишининг исботи шуки, собиқ сссрда бутун бошли педагогика техникумлари ва билим юртлари тизими ташкил этилиб, улар асосан 1-4 синф ўқувчиларни укитадиган муаллимлар тайёрлар эди. ваҳоланки, боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланадиган бошланғич синфларга энг етук, энг тажрибали мураббийларни бириктириб қўйилиши оддий мантиқнинг ўзини талаб этади. президентимиз қўяётган яна бир талаб демак, бошланғич синфларга энг етуқ, тажрибали ўқитувчиларни қўйиш. и.а.каримов ўзининг қатор асарларида таълим - тарбия соҳасидаги ислоҳотларимизнинг мазмуни эркин, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилишини таъкидлаб ўтади. бу жараёнда ўқитувчи - ўқувчи муносабатини …
3
шга ўргатишдан иборат. президентимиз олий мажлис xi сессиясида сўзлаган "конституциямиз инсон манфаати учун хизмат қилсин" нутқида тарбиячи ва ўқитувчиларни ўзбекистонда бўлаёттан турли хавфлардан ёшларни ҳимоя қилувчи бўлиб майдонга чиқишга чақиради: "олимларимиз, таълим тарбия даргоҳларининг тарбиячилари, ўқитувчилари ўзбекистонга бўлган хавф ва тахдидларни тўғри таҳлил қилиб, болаларимиз тақдири учун биринчи навбатда ёниб ҳаракат қилиши, болаларимизни бундай ёвўз хавфдан ҳимоя қилиш зарур". (баркамол авлод орзуси 77-бет). таълим тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасида "касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга" эканлиги таъкидланади. қонун, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва ҳозирги кунимиз талаби бўйича ўқитувчига қўйилган талаблар ҳам кенгайиб, мураккаблашиб бормоқда. ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касб. яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар, умумлаштирилган услубий ғоялар баён этилади, ўқитувчининг ёш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. мактаб ҳаёти кичик педагогик жараён эса жуда хилма - …
4
дан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган; · эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоғи даркор. давлатимиз халқ таълими соҳасида ўртага қўяёган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. ҳозирги кунда таълим - тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, эркин фикрли, онгли баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. «педагогик маҳорат» фанининг мақсади педагогларга касбий ижод, маҳорат малакаларини шакллантириш, педагогик техникани эгаллаш тўғрисида тушунча беришдан иборат. бу мақсад қуйидаги вазифаларни ечиш орқали ҳал этилади: -педагогик маҳоратнинг назарий-методологик асослари билан қуроллантириш: -педагогик маҳоратнинг педагогик техника, педагогик мулоқот, педагогик назокат, педагогик қобилият каби таркибий қисмлари ҳақидаги малакаларни ечиш: -педагогик маҳоратни мустақил шакллантириш кўникмаларини ҳосил қилиш: -эгалланган педагогик-психологик билимлар асосида шахсий педагогик маҳоратни яратиш малакаларини ҳосил қилиш: -ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш учун шахсий малака оширишнинг шакл, усул ва воситалари билан ўқитувчи-тарбиячи, талабаларни таништириш. педагогик маҳорат-бу ўқитувчи-тарбиячининг шундай шахсий (болажонлиги, ҳайрихоҳлиги, …
5
либ ўтмоқ зарурки, ўқитувчилик касби мураккаб ва қийиндир. ушбу касбнинг қийин ва мураккаблиги шу билан белгиланадики, у доимо тирик, онги жонзот билан мулоқотда бўлади. онгли ва тирик жонзот эса ҳам ақлий, ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан доимо ривожланишда бўлади. шунинг учун ўқувчи билан доимо мулоқотда бўлиш, унга таъсир кўрсатиш, ундан психология, тарбия назариясини мукаммал билишни тақозо қилади. бу ўқитувчидан педагогик-психологик тайёргарликка эга бўлиш лозимлигини таъкидлайди. энциклопедияда ёзилишича "фаолият - атрофдаги оламга нисбатан инсоннинг ўзига хос актив муносабати шакли. одамни мақсадга мувофиқ ва қайта ўзгартириш фаолиятнинг мазмунини ташкил этади. ҳар қандай фаолият мақсад, усул, натижа ва жараёнлардан иборат. ҳар қандай фаолият сингари ўқитувчилик фаолияти ҳам мақсад, усул, восита, объект ва субъект мажмуасидир. педагогик мақсад ўқитиш, тарбиялаш асосида маънавий баркамол шахсни шакллантиришни, усул тарбияланувчилар обрўсига, ҳурматига сазовор бўлишни, педагогик меҳнат объекти сифатида - ўқитувчининг шахси (характери, иродаси, ҳулқ-одоби, тафаккури ва ҳ.к.) субъект сифатида тарбияланувчиларга таъсир кўрсатишни назарда тутади. ўқитувчи ўқитувчиларни борлиқ билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. педагогик фикр тарихи"

1443935819_61652.doc педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. педагогик фикр тарихи режа: 1. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар. 2. ўқитувчилик касбининг ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни. 3. педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари. 4. педагогик маҳорат-системаси ва унинг ташкил этувчилари. таянч тушунчалар: педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, педагогик фаолият субъекти, педагогик фаолият воситалари лойиҳалаш, конcтрукциялаш, коммуникативлик (мулоқотга мойиллик), ташқилотчилик, гноцик (билишга оид), педагогик маҳорат, инсонпарварлик, педагогик такт, педагогик техника, профессионал билимлар, п...

DOC format, 135.5 KB. To download "педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. педагогик фикр тарихи", click the Telegram button on the left.