мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши

DOCX 24,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544173453_73190.docx мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши режа: 1. боғча ёшидаги бола шахсининг ривожланишига мулоқотнинг таъсири. 2. оила ва муҳитнинг бола шахси шаклланишига таъсири. 3. мактабгача ёшда ўйин фаолиятининг бола шахсини шаклланишига таъсири. боғча ёшидаги бола шахсининг ривожланишига мулоқотнинг таъсири. боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра бу даврни уч қисмга ажратиш мумкин: биринчи давр–бу 3–4 ёш оралиғида бўлиб, бола эмоционал жиҳатдан ўз–ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир. иккинчи давр–бу 4–5 ёшни ташкил қилиб ахлоқий ўз – ўзини бошқариш. учинчи давр эса шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шаклланиши билан характерланади. ахлоқий тушунчалар манбаи бўлиб уларнинг таълим – тарбияси билан шуғулланаётган катталар, шунингдек, тенгдошлари ҳам бўлиши мумкин. ахлоқий тажрибалар асосан мулоқот, кузатиш, тақлид қилиш жараёнида, шу билан бирга катталарнинг, айниқса оналарнинг мақтови ва танқидлари орқали ўтади ва мустаҳкамланади. бола доимо баҳо, айниқса мақтов олишга ҳаракат қилади. бу баҳо ва мақтовларнинг бола шахсидаги муваффакиятга эришишга ҳаракат хусусиятининг ривожланишида, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти, ҳамда касб танлашида …
2
ади. мактабгача ёш даври болалари учун катталар берадиган баҳолари жуда муҳим. болалар биринчи навбатда маиший ахлоқ норма ва қоидаларни, ўз мажбуриятларига муносабат, кун тартибига риоя этиш, ҳайвон ва нарсалар билан муомала қилиш нормаларини эгаллайдилар. бундай нормалларни эгаллаш бу ёшдаги болалар учун қийин ҳисобланиб, уларни яхши ўзлаштириш учун сюжетли – ролли ўйинлар ёрдам бериши мумкин. боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир ахлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар ҳам шаклланади. кишиларга нисбатан диққатли, меҳрибон бўлиш хусусиятидир. катта ёшдаги болалар кўп ҳолларда ўз хатти – ҳаракатлари сабабини тушунтириб бера оладилар . 3–3,5 ёш оралигида ўзларининг муваффақият ва муваффақиятсизликларига ўз муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат, асосан уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида бўлади. 4 ёшли болалар эса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. лекин 4 –5 ёшли болалар ҳали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари ҳақида маълум бир хулосани бера олмайдилар. ўз –ўзини англаш …
3
пишишда, иш бўйича ва шахсий муносабатларни нормал равишда ўрната олишида фойда келтиради. бу ёшдаги болалар шахсининг шаклланишида уларнинг ота-оналари ҳақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниҳоятда аҳамиятлидир. мулоқот – бу икки ёки ундан ортиқ одамлар орасидаги ахборот алмашинуви жараёни бўлиб, бунда ўзаро муносабатлар шаклланиши, рўёбга чиқарилиши ва намоён бўлиши ифодаланади. бола шахсининг шаклланишида мулоқотнинг роли бениҳоя каттадир. мулоқот жараёнида муайян шахсий муносабатлар шаклланади. болада қандай шахсий сифатларнинг таркиб тапиши кўп жиҳатдан унинг атрофдагилар билан бўлган ўзаро муносабати характерига боғлиқдир. боланинг катталарга муносабати ишончли ёки ишончсиз, ёкимли ёки ёқимсиз ва ҳоказо бўлиши мумкин. хўш, болаларнинг катталарга бўлган муносабати нима билан белгиланади? бу муносабат асосида нималар ётади? бундай масалалар ҳозирча кам тaдқиқ қилинган. уларга нисбатан ёндашувлар мавжуд. м.и.лисина бошчилигидаги экспериментал тaдқиқотлар шуни кўрсатдики, инсон эҳтиёжининг дастлабки етти йили давомида болалар ва катталар ўpтасидаги мулоқотнинг бир неча шакли кетма-кет пайдо бўлади ҳамда бирбирининг ўрнини алмаштиради. мулоқот шаклларининг асосийлари қуйидагилардир: бевосита эмоционал мулоқот, бирор …
4
ни амалга ошириши мумкин. билиш мулоқотида бола катталар билан атроф оламдаги нарса ва ҳодисаларни муҳокама қилади. бунда бола бирор бир нарса ҳақида айтиб бериши, саволлар билан мурожаат қилиши, катталардан бирор нарса айтиб беришларини илтимос қилиши мумкин. бундай турдаги мулоқотга киришишдан мақсад катталардан зарур бўлган ахборотни олишдан иборат, шахсий мулоқотда эса бола катталар билан одам хақида суҳбатлашади, бунда у ўзининг эмоционал ҳолатини таьрифлаб бериши, катталарни ўзлари ҳақида гапириб беришларига ундаши мумкин. боланинг эмоционал қўллаб қувватлашига бўлган эҳтиёжи атроф оламга бўлган муносабати ва унга бераётган баҳоси катталарнинг муносабат ва баҳосига мос келишига интилиши шахсий мулоқотнинг асосини ташкил этади. м.и.лисинанинг фикрича, айнан шу нарсалар боланинг ижтимоий эҳтиёжлари таркибида марказий ўринни эгаллайди. оила ва муҳитнинг бола шахси шаклланишига таъсири. оила болани ўраб турган ижтимоий муҳитнинг энг муҳим бўғинидир. унинг бола шахси шаклланишига кўрсатадиган таьсири бениҳоят каттадир, боланинг мустақиллиги нисбий бўлиб, у кўп жиҳатдан катталар қарамоғи ва ёрдамига муҳтож бўлади. ота-онанинг фикри ва муносабати бу …
5
лларига жавоб беришга, уларнинг қизиқувчанликларини қондиришга хapaкaт қиладилар. оиладаги "авторитар" муҳит болаларга нисбатан ҳаддан ташқари таъқиқларнинг кўплиги билан характерланади. "ҳукмрон" ота-оналар боладан тўлиқ бўйсунишини талаб қиладилар. бундай оилаларда болаларга хулқ-атвор қоидаларини тушунтиришга қаратилган мулоқот камдан-кам ўтказилади. шу нарса аниқланганки, "авторитар" ва "демократик" оилаларда тарбияланувчи болаларнинг шахсий хусусиятларида муайян фарқ мавжуд бўлади. "демократик" оилаларнинг фарзандлари ижодкорликка мойил ташаббускор, лидерликка интилувчан, конформизмни (гуруҳ; фикрига тобе бўлишни) инкор этувчи ижтимоий муносабатларида кўпроқ эмоцияларни ҳис этувчи бўладилар. социометрик тажрибалардан маълум бўлишича, оиладаги муҳит илиқ ота-она ва бола ўртасидаги муносабатлар демократик асосга қурилган бўлса, бола ўз тенгдошларининг орасида жамоада юқори мaвқeгa, аксинча, носоғлом оилада тарбияланаётган болалар анча паст мавқега эга бўладилар. оиладаги психологик иқлим, яъни болалар билан бўлган мулоқот характери, уларга мехр-муҳаббат билан, диққат эътибор билан муносабатда бўлиши ўсиб келаётган шахс ахлоқий қиёфасининг шаклланишида ўта муҳим роль ўйнайди. шунинг учун ҳам баркамол инсон тарбияси аввало оиладаги муҳитнинг соғлом бўлишини тақозо қилади. оиланинг бола шахси шаклланиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши" haqida

1544173453_73190.docx мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши режа: 1. боғча ёшидаги бола шахсининг ривожланишига мулоқотнинг таъсири. 2. оила ва муҳитнинг бола шахси шаклланишига таъсири. 3. мактабгача ёшда ўйин фаолиятининг бола шахсини шаклланишига таъсири. боғча ёшидаги бола шахсининг ривожланишига мулоқотнинг таъсири. боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра бу даврни уч қисмга ажратиш мумкин: биринчи давр–бу 3–4 ёш оралиғида бўлиб, бола эмоционал жиҳатдан ўз–ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир. иккинчи давр–бу 4–5 ёшни ташкил қилиб ахлоқий ўз – ўзини бошқариш. учинчи давр эса шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шаклланиши билан характерланади. ахлоқий тушунчалар манбаи бўлиб уларнинг таълим – тарбияси билан шуғулланаётган катталар, шунингдек, ...

DOCX format, 24,9 KB. "мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.