мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси

DOCX 189,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1543674664_72966.docx мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси режа: 1. мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш. 2. математика машғулотларининг дидактик талаблари. 3. болаларда математик билимларни мустаҳкамлаш ва уларни амалда қўллаш. мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш кичик гуруҳда болаларга сонларгача бўлган давр ўргатилади. бунда уларга миқдорий муносабатлар тушунтирилади. болаларга турли буюмлар тўплами билан ишлаш, яъни уларнинг ҳар хил белги-аломатларига кўра бирлаштириш, тенглик ва тенгсизликни таққослаш натижаларини кўп, кам, тенг сўзлари билан белгилашни ўргатиш кўзда тутилади. болалар буюмларнинг узунликлари, кенгликлари, баландликларини таққослашга ўргатилади; геометрик шакллар: - доира, квадрат билан таништирилади; фазовий йўналишлар билан таништирилади: «ўзидан» олдинга, орқага (орқасидан), ўнгга (ўнгдан), чапга (чапдан) сўзларини тўғри қўллашга ўргатилади. машғулотлар ўқув йили бошидан бошлаб ҳафтасига 1 мартадан (1 йилда 36 марта) ўтказилади. сентябрь ойида бир машғулотнинг давомийлиги 10 минутдан ошмаслиги керак. октябрь ойидан бошлаб машғулот давомийлиги …
2
араёнида ўқитувчи болаларни ўз ҳаракатларини (нима қилганларини ва қандай қилганларини, натижада нима ҳосил бўлганини) тушунтириб беришга ундайди. биринчи машғулотлардан бошлабоқ болаларга мос муаммо характеридаги масалан, машина қайси дарвозадан ўтди (ўтмади)? нега? кимнинг уйи (столи, каравоти) баланд (паст)? нега? айиқларга курсилар, олмахонларга ёнғоқлар, болаларга байроқчалар етадими? каби масалаларни бериш керак. ўқитишда болаларнинг эмоционал кайфияти, қизиқтирилганликлари катта машғулотларда рангли кўргазмали қўлланмалардан, турли дидактик материаллардан фойдаланиш керак. катта гуруҳ 6 ёшли болаларда ўз хулқ-атворини бошқариш қобилияти пайдо бўлади; эркин хотира, диққат ривожланади. шу ёшда топшириқни бажаришга, ўз ишига ижобий баҳо олишга интиладилар. улар ўқув топшириқлари (вазифаси)га катта қизиқиш билан қарайдилар. болалар катта гуруҳда биринчи ўнлик сонларини яхши ўзлаштиришлари керак. ҳар хил буюмлар тўпламини санаш, уларнинг қаторда келиш тартибларини аниқлаш жараёнида сонлар моҳиятини ўзлаштириш амалга оширилади. болалар билан бажариладиган ҳамма ишлар улар олдинги босқичларда олган билимлар ва уларни ҳисобга олиш асосида ташкил қилинади. ўрганишни ўтилганларни такрорлашдан бошлаш керак. ҳар қайси янги билим олдин ўзлаштирилган …
3
га ҳаракат қилиши керак. шу ёшда болаларда мустақил фикрлашни, фазовий тасаввурни ривожлантириш, айниқса, муҳим. “мактабгача тайёрлов гуруҳи учун элементар математик тасаввурларни ривожлантириш дастури” болаларнинг олдинги босқичларда олган билимларини системалаштириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришни назарда тутади. мазкур гуруҳда ҳафтасига 2 тадан (бир йилда 72 та) машғулот ўтказилади. математикадан ҳар қандай машғулотни тузишда болалар тарбиячининг столи ёнида ишлашлари билан бир қаторда ўз ўринларида тарқатма материаллар билан мустақил ишлашлари ҳам назарда тутилиши зарур. математика машғулотларининг дидактик талаблари математикадан машғулотлар ҳафтанинг маълум бир кунида ўтказилиши керак. тарбиячи машғулотга тайёрланар экан, дастур мазмунини синчиклаб ўрганади. математик билимлар болаларга қатъий аниқланган система ва изчилликда берилади, бунда янги материаллар болалар ўзлаштира оладиган даражада бўлиши керак. ҳар бир вазифа бир қатор кичик топшириқларга бўлинади. бу кичик топшириқлар кетма-кет ўрганилади. масалан, тайёрлов гуруҳи болаларини буюмларни бўлакларга бўлиш билан таништириш бундай кетма-кетликда амалга оширилади: болалар биринчи машғулотда буюмларни иккита тенг қисмга бўлишни машқ қиладилар ва ярим нима эканини ўзлаштирадилар; иккинчи машғулотда …
4
ида ўрганилади. мавзуни икки ҳафта, баъзан уч ҳафта ўтганидан кейин такрорлаш керак. эски материалга қайтиш даври борган сари дастурнинг ҳар бир ўрганилган бўлими ўқув йили охирига қадар тарбиячининг фикр доирасида бўлиб туриши керак. шу муносабат билан бир машғулотнинг ўзида дастурнинг бир бўлимига ёки ҳар хил бўлимнинг, яъни «миқдор», «саноқ», «катталик», «шакл» ва бошқа бўлимларига оид масалалар ўрганилиши ва такрорланиши мумкин. ўргатишнинг ҳамма бўлимлари бўйича дастурни болалар изчил ўрганишини ва уларда элементар математик билимлар системасини шакллантиришни шундай қилиб таъминлаш мумкин бўлади. математика ўқитишда машғулотнинг ҳар хил туридан фойдаланилади. машғулот тури унинг мазмуни билан аниқланади. у янги материални ўрганишга ёки ўтилганларни такрорлашга, бир қатор машғулотларнинг материалларини умумлаштиришга ёки болаларнинг билимларини текширишга бағишланади. ўқитиш тажрибасида қурама машғулотлар энг кўп ўринни олади, уларнинг биринчи қисмида 8—10 дақиқа давомида янги материал ўрганилади, иккинчи қисмида (9—12 дақиқа давомида) олдинги машғулотларда олинган билим ва кўникмалар мустаҳкамланади, охирида эса болаларга илгари ўзлаштирилган билимлар 3—4 дақиқа такрорлатилади. янги материални …
5
иш савияси ва бошқа омилларга боғлиқ. чунончи, кичик гуруҳда бир ёки икки мавзу бўйича машғулотлар ўтказиш мақсадга мувофиқ. шу билан бирга ҳамма гуруҳда янги мавзу бўйича биринчи машғулот, одатда, тўлиқ ўрганишга бағишланади, такрорлаш янги материалнинг ўтилиши муносабати билан ёки машғулотнинг охирида ўтказилади. иккинчи, учинчи ва ундан кейинги машғулотлар берилган мавзу бўйича ҳам, олдинги мавзулар бўйича ҳам материални мустаҳкамлашга бағишланади. машғулотларни такрорий машқлардан бошлаш мақсадга мувофиқ, бу машқлар ўзига яраша ақл гимнастикасидир, масалан, “ким қайси ўйинчоқларни санади?” “ўйинчоқлар нечта?” каби ўйин-машқлардан бошлаш мумкин. булардан катта гуруҳда фойдаланиш мумкин. (чақирилган болалар тарбиячи кўрсатмасига биноан ўйинчоқларни санаб чиқадилар, сўнгра ўйинчокдар салфетка билан ёпилади, шундан кейин болалар у ёки бу ўйинчоқдан нечтадан бўлганини ёки кимда ўйинчоқлар борлигини ва ўйинчоқлар қанча бўлганини топадилар.) болалар (ўрта, катта ва мактабга тайёрлаш гуруҳларида), буюмларни ва геометрик шаклларни ҳар хил аломатлари бўйича гуруҳларга ажратишни, ўйинчоқлар, шакллар, жадваллар тўпламига тайёрлов гуруҳларида «қанча» сўзи билан саволлар ўйлаб топишни машқ қиладилар. шунингдек …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси" haqida

1543674664_72966.docx мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси режа: 1. мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш. 2. математика машғулотларининг дидактик талаблари. 3. болаларда математик билимларни мустаҳкамлаш ва уларни амалда қўллаш. мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш кичик гуруҳда болаларга сонларгача бўлган давр ўргатилади. бунда уларга миқдорий муносабатлар тушунтирилади. болаларга турли буюмлар тўплами билан ишлаш, яъни уларнинг ҳар хил белги-аломатларига кўра бирлаштириш, тенглик ва тенгсизликни таққослаш натижаларини кўп, кам, тенг сўзлари билан белгилашни ўргатиш...

DOCX format, 189,3 KB. "мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.