aplikatsiya mashg'ulotlarini o'tkazish metodikasi

DOCX 137 стр. 8,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 137
ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси тошкент-2019 й мазкур методик қўлланма мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва тарбияланувчилари учун мўлжалланган бўлиб, мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини тўғри ташкил этиш ва уларни амалётда қўллаш усуллари ҳамда, ўтказиш методикаси ёритиб берилган. мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган тарбиячи-педагоглар, ота-оналар, мактабгача таълим йўналишидаги талабалар фойдаланишлари учун мўлжалланган. тузувчилар: тшхтхқтмом “мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар” кафедраси катта ўқитувчи д.м.махмудова “мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар” кафедраси катта ўқитувчи г.с.алиходжаева тақризчилар: тшхтхқтмом “мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар” кафедраси катта ўқитувчиси д.б.қосимова низомий номидаги тдпу “мактабгача таълим методикаси” кафедра ўқитувчиси п.ф.н.доцент н.н.жамилова кириш мамлакатимизда амал қилаётган узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълим босқичи болаларни жисмоний, маънавий, ахлоқий ва эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг дастлабки ва энг муҳим жабҳаси ҳисобланади. шунинг учун ҳам, айнан мактабгача таълим ёши болаларнинг дунёқарашини шакллантиришнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилади. ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича “ҳаракатлар …
2 / 137
ва истеъдодини рағбатлантиришга эътибор кучайтирилди. айниқса, мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди. ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишида мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилди. бу борадаги таҳлиллар натижасида қисқа вақтда учта йирик ҳужжат — ўзбекистон республикаси президентининг 9 сентябрдаги “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги пқ 3261- сонли қарори, 30 сентябрдаги “мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф 5198-сонли фармони ҳамда “ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ 3305-сонли қарори қабул қилинди. мактабгача ёшдаги болаларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш, тасаввурларини бойитиш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш бугунги кундаги тарбиявий ишнинг устувор йўналишидир. болалар ҳар хил феъл-атворга ва ақл даражасига эга бўлгани каби улардаги истеъдод ҳамда ижодиётга бўлган интилиш ҳам турлича бўлади. улар ўртасида бир-бирларини англаш руҳи ва ўзаро …
3 / 137
да эътибор билан қараш керак бўлади. мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолияти энг оммавий тур ҳисобланиб, деярли барча болалар ҳам расм чизишни яхши кўришади. лекин улар талаб даражасида яхши чиза олмасликлари мумкин. мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган тарбиячи-педагоглар, болаларнинг ота-оналари уларни фақат махсус ишлаб чиқилган тизим асосида ва методик қўлланмалар орқали мақсадга йўналтиришлари лозим. бунда болаларни атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни англаш, уларга элементар тарзда эстетик муносабат билдириш, улардан олинган тасаввурларни ўз фаолиятларига татбиқ этишга босқичма-босқич ўргатиб бориш, уларни мактаб таълимига тайёрлаб боришнинг самарали воситаларидан бири эканлиги ҳам ижтимоий-педагогик моҳият касб этади. тасвирий фаолият орқали болаларда ақлий ривожланиш, бадиий дид ва ижодкорликни таркиб топтириш, теварак-атрофдаги гўзалликлардан завқлана билиш кўникмаларини шакллантириш мумкин бўлади. айнан шу омиллар мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ўтказиладиган ҳар қандай таълимий ва тарбиявий ишлар, жумладан “тасвирий фаолият”нинг аппликация тури муҳим ижтимоий-педагогик аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. зеро, “тасвирий фаолият” машғулотларининг “аппликация” тури бўйича олиб борилган мақсадли тадқиқотларнинг натижалари мактабгача …
4 / 137
ўлиши лозим. тажрибалар, кузатувларнинг натижалари, уларнинг тахлиллари бу сохада ижтимоий-педагогик талаб ва эҳтиёж мавжудлигини, шунингдек, мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган таълимий ислохотларга ҳамоҳанг тарзда мактабгача таълим муассасалари учун тасвирий фаолият бўйича замонавий мазмун ва моҳият касб этувчи методик ишланмалар яратилмаганлигини кўрсатади. айрим услубчилар ва педагог олимлар томонидан нашр этилган баъзи ишланмалар биринчидан, кам тиражда бўлганлиги, қолаверса, бугунги ижтимоий талабларни қондиришга қодир эмаслиги сабабли янгича мазмундаги замон талабларига жавоб берадиган қўлланмалар яратиш лозимлигини тақазо этади. шунинг учун ҳам мактабгача таълимнинг барча гуруҳлари учун тасвирий фаолият турлари бўйича методик ишланмалар мажмуасини яратиш долзарб муаммо сифатида қолмоқда. шунинг учун ҳам биз танлаган мавзу бугунги кунда жуда долзарбдир. аппликация машғулотларини ўтказиш мақсади: 1. болаларда тасвирий фаолият ҳақидаги қарашларини шакллантириш, ижодий қобилиятини (тасаввур ва хотирасини, бадиий дидини) ўстириш. 2. болаларда миллий меросимизга эътибор, она-ватанга муҳаббат ҳиссини тарбиялаш, жамиятга фойда келтиришга иштиёқ, фарзандлик, болалик ва жамоатчилик олдидаги бурчини англаш, дўстлик, ўртоқлик, инсонпарварлик туйғуларини таркиб топтириш; дидсизлик, …
5 / 137
ифодали тасвирлаб сўзлашга ўргатиш; 4. аппликация асарларидан завқ олишни, шу асосда эстетик дид ва бадиий фикр юритишни ривожлантириш; 1. аппликация машғулотларида мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мактабгача ёшдаги болаларда ижодий қобилиятларини аппликация жараёнида шакллантириш ҳам давлат талабларидан биридир. мактбгача таълим умумий таълим тизимининг бошланғич поғонаси ҳисобланади ҳамда мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбиясини юзага чиқаради. меҳнатга қизиқиш ва унинг муҳаббатини шакллантириш болалар тарбиясидаги энг асосий масалалардан биридир. мактабгача ёшдаги болаларнинг турли меҳнат турларида илгари аён бўлган қобилиятлар келажакдаги касбининг тўғри танланиш босқичи бошланишини кафолатлайди. педагогикада қобилият деганда шахснинг бирор бир соҳа (касб)га оид функцияни юксак касбий салоҳият билан бажаришга асос бўлувчи, бу жараёнда янгиликка интилувчанликда намоён бўлувчи индивидуал- психологик хусусият тушунилади. қобилиятлар ичида, энг муҳими, шубҳасиз, интеллектуал ҳамда ҳамма соҳада хал қилувчи аҳамият касб этувчи ижодий-креатив қобилиятни тарбиялаш алоҳида эътиборга молик. креативлик деганда ижодкорликни белгиловчи, янги ғояларни намоён этишга интилувчанлик, ностандарт вазиятларда тўғри қарор чиқара олишга қодирлик тушунилади. шунинг учун ҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 137 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "aplikatsiya mashg'ulotlarini o'tkazish metodikasi"

ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси тошкент-2019 й мазкур методик қўлланма мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва тарбияланувчилари учун мўлжалланган бўлиб, мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини тўғри ташкил этиш ва уларни амалётда қўллаш усуллари ҳамда, ўтказиш методикаси ёритиб берилган. мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган тарбиячи-педагоглар, ота-оналар, мактабгача таълим йўналишидаги талабалар фойдаланишлари учун мўлжалланган. тузувчилар: тшхтхқтмом “мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар” кафедраси катта ўқитувчи д.м.махмудова “мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар” кафедраси катта ўқитувчи г.с.алиходжаева тақризчилар: тшхтхқ...

Этот файл содержит 137 стр. в формате DOCX (8,4 МБ). Чтобы скачать "aplikatsiya mashg'ulotlarini o'tkazish metodikasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: aplikatsiya mashg'ulotlarini o'… DOCX 137 стр. Бесплатная загрузка Telegram