жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври археологияси

DOC 43,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443860503_61593.doc жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври археологияси режа: 1. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври умумий тавсиф. 2. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даврининг ўрганиш даражаси 3. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври манзилгохлари 4. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври моддий маданияти 5. энеолит даври маданияти генезиси масалалари энеолит ( мил. ав.iv-iii минг йилликларнинг бошлари.) - бу дастлабки метал (энус - грекча «мис», литус - лотинча «тош») даври бўлиб, мис тош даври деб, ҳам аталади. бу даврнинг катта ютуғи кишиларнинг дастлабки метал билан танишиб, тош қуроллари билан биргаликда мис қуролларидан хам фойдалана бошланишидир. мис қуроллари тош қуролларига нисбатан анча такомиллашган бўлсада, мисдан кучли ва оғир қуроллар ясаб бўлмас эди. шунинг учун мис коришмасидан ясалган қуроллар кишилар ижтимоий хаётида юқори мавқега эга булмади, тош қуроллар ўз ахамиятини сақлаб қолди. бу даврда кишиларнинг хўжалик ва ижтимоий хаётларида йирик ўзгаришлар содир булди. қадимги шарқ (месопотамия ва олд осиё)да шахар- давлатларнинг вужудга келиши ва синфларнинг пайдо бўлиши кузатилади. ўрта осиёнинг жанубий худудларида …
2
тисодий ҳаётида овчилик ва балиқчилик асосий манба бўлганлигидан далолат беради. шу билан биргаликда дашт аҳолиси тарихида чорвачиликнинг илк босқичи бошланган дейиш мумкин. лекин, бу даврда неолит замони анъаналари ўз аҳамиятини йўқотмади. ахолининг асосий қисми кичик дарё соҳилларида ва кўллар атрофида яшаганлар. ўрта осиёнинг энеолит даври жанубий туркманистон ҳудудида яхши ўрганилган. бу ҳудудда энеолит даврини ўрганиш америка экспедицияси томонидан ановда олиб борилган археологик тадқиқот ишларидан бошланади. бу ерда кенг кўламда олиб борилган илмий текширишлар 50-йилларда жтакэ фаолияти билан боғлиқ. ёдгорликларни текширишда б.а. куфтун, в.м.массон, в.и.сарианиди, о.к.бердиев ва и..в. хлопин ва бошқаларнинг хизматлари каттадир. бундан ташқари юқори зарафшонда панжикент шаҳри деҳқончиликидаги саразм манзилгоҳи ҳам ўрганилган бўлиб, унинг қуйи қатлами сўнгги мис-тош даврига оиддир. археологлар илмий текширишлар натижасида турар жойлар, суғориш тармоқлари ва улардан ўрин олган моддий топилмаларни ўрганиб, мис-тош даври маданияти ва тарихини мавафақиятли ёритдилар. ўрганиш жараёнида жанубий туркманистон қадимги дунё маданияти ривожида муносиб ўринга эга эканлиги равшан бўлди. энеолит даври манзилгоҳларнинг …
3
ўнгги мис-тош даврига эса номозгоҳ iii оид бўлиб, у ҳам ғарбий ва шарқий ҳудудларга бўлинади. юқори зарафшон дарёси бўйида жойлашган саразм (саразм i, ii) сўнги мис-тош даврига оид бўлиб, моддий топилмалар уни алоҳида гуруҳларга ажратиш имконини бермайди. бу даврга келиб қурилишда пахса билан биргаликда тўғри тўртбурчакли хом ғиштлар хам ишлатила бошлайди. қурилишда тошдан деярли фойдаланилмаган. мамаҳаллий меъморчилик анъаналарининг шаклланиши кескин мўътадил иқлим шароити муҳим ўрин тутади. кам ёғин бўлганлиги туфайли уйларнинг томи болорлар билан текис қилиб ёпилган. бундан яшаш (ёз кунларида) учун ҳамда хўжалик мақсадларида фойдаланилган. энеолит даврига келиб деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳолининг янги ерларни ўзлаштириши натижасида кўп сонли янги манзилгоҳлар пайдо бўлади. уларнинг баъзилари ( номозгоҳтепа, олтинтепа, қоратепа ) нинг ҳажми анча катта. баъзи бир манзилгоҳлар алоҳида қирқим кўринишидаги айланма деворлар (бундай иншоотлар геоксюр воҳасининг ўрта энеолит даврига оид манзилгоҳларда) аниқланиб, қўшни деворлар билан қўшилган. булар кўринишидан яшаш учун фойдаланилган. энеолит даври кулолчилик соҳасида сезиларли ютуқларга эришилади. маълум иссиқликни …
4
мумкин), йирик қанотли бургут ва кичик қушлардан иборат. одамлар тасвирлари камчилликни ташкил қилади. масалан, сопол идиш бўлакчаларидан бирида қарама-қарши ҳолатда турган кишилар тасвирланиб, улар ўртасида жанубий туркманистоннинг энеолит даври манзилгоҳларда учрайдиган аёл ҳайкалчасига ўхшаш аёл маъбудаси тасвирланган. кўринишдан рассом аёл маъбудасига сиғиниш ҳаракатини тасвирлаган. кишиларнинг образи ва ҳайвонлар тасвири баъзан рамзий белги билан уйғунлашган. агар илгари ҳайвонлар тасвири тотемизм билан боғлиқ бўлган бўлса, кейинчалик қадимги деҳқончилик аҳолиси афсонавий тафаккурдан чиқиб, улар мазмунан бошқа бир маъноли тасвирларни акс эттира топа боради. энеолит даври манзилгоҳларда кўп сонли тош қуроллари топилган. булар асосан деҳқончилик меҳнат қуроллари: ёрғунчоқ, ҳовонча, ўроқ, даста, келидаста, тагкурс ва бошқалар. мармарсимон оҳактошдан сирти қат-қат бурма қилиб ишланган идиш кўркам қилиб ясалган. тош ва гипсдан зеб-зийнат буюмлари, асосан мунчоқлар ясалган. сўнгги энеолит даврига келиб бўйинга осиш учун мўлжалланган хоч ёки бир неча тишли хоч илк бор пайдо бўлади. (қоратепа, геоксюрi). улар юмшоқ навли тошлардан йўниб ишланган. суякдан бигиз, санчқи ясалган. …
5
ида таъсири натижаси бўлиши мумкин. д) сўнгги энеолит қоратепа усулидаги комплекси эрон комплекслари билан чамбарчас алоқада бўлган ҳамда жанубий мессопотамия таъсири сезилади. е) сўнгги энеолит даври геоксюр услуби (масалан, хоч тасвири) мессопотамия ва элам нақш анъаналари билан алоҳида ва чамбарчас боғланганлигини ўзида акс эттиради. шундай қилиб, шарқий ҳудудларда ташқи ҳудуд маданиятнинг таъсири кўринади. кўринишдан, у эрон ҳудудидан алоҳида ажралиб турувчи ташқи тўлқин бўлган. геоксюр билан бир қаторда қоратепада ҳам мамаҳаллий анъаналарнинг ўрни юқори бўлган. ташқи маданий таъсирнинг аниқ ҳудуди маълум бўлсада, илк энеолит давридагига нисбатан аста-секин камайиб боради. шундай қилиб, энеолит даврида жанубий туркманистон тараққиёт даражасига кўра тенг бўлган ҳозирги эрон ва афғонистоннинг қўшни вилоятлари билан ягона тилда гаплашиб, у ерда қабилаларнинг силжиши содир бўлади. энеолит даврининг охири (мил.ав. iii минг йиллик бошлари)да жанубий туркманистонда илк шаҳар маданиятининг шаклланиши кузатилади. энеолит даврининг сўнгги босқичларига келиб, юқори зарафшон ҳудудида ўтроқ деҳқончиликка асосланган саразм манзилгоҳи шаклланади. саразм бир неча маданий қатламдан иборат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври археологияси" haqida

1443860503_61593.doc жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври археологияси режа: 1. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври умумий тавсиф. 2. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даврининг ўрганиш даражаси 3. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври манзилгохлари 4. жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври моддий маданияти 5. энеолит даври маданияти генезиси масалалари энеолит ( мил. ав.iv-iii минг йилликларнинг бошлари.) - бу дастлабки метал (энус - грекча «мис», литус - лотинча «тош») даври бўлиб, мис тош даври деб, ҳам аталади. бу даврнинг катта ютуғи кишиларнинг дастлабки метал билан танишиб, тош қуроллари билан биргаликда мис қуролларидан хам фойдалана бошланишидир. мис қуроллари тош қуролларига нисбатан анча такомиллашган бўлсада, мисдан кучли ва оғир қуроллар ясаб...

DOC format, 43,0 KB. "жануби-ғарбий туркманистоннинг энеолит даври археологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.