қадимги чоч ва фарғонанинг антик даври археологияси

DOC 52,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443860426_61591.doc қадимги чоч ва фарғонанинг антик даври археологияси режа: 1. тошкентнинг антик даври ижтимоий муносабатлари 2. антик даври археологик ёдгорликлари хусусиятлари 3. фарғона водийси антик даврида тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қадимги чоч ёки шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилма-хил ҳамда узуқ-юлуқ тарзда акс этган. зардуштийларнинг қадимги муқаддас китоби “aвecтo”дa сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «турон», аҳолиси эса «тур»-лар деб юритилган. бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — қанғха (қанға) шаҳри борлиги тилга олинади. тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълумотлар милилоддан аввалги ii аср — милодий v асрларга мансуб хитой манбаларида учрайди. уларда тошкент вилояти қадимда ло-юени, юни, сўнгра чжеше, чжечжи, чжеси ва ши деб номланган. бу атамалар (аввалги иккитасидан ташқари) «чоч» сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто охирги «ши» топоними хитойчада «тош» маъносини англатган. миллддан аввалги iii асрда қадимги чоч вилоятида ташкил топиб, милоднинг iii асрларигача ҳукм сурган «қанғ» («қанға» ёки …
2
қалар) ҳиндларнинг қадимги китоби «маҳабҳарата»да саклар ва тохарлар номлари қаторида тилга олинган. ёзма манбаларда келтирилишича, тошкентнинг қадимги номи «чоч» бўлган. тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида «ч» ҳарфининг йўқлиги боис араб тилидаги асарларда «шош» деб юритилган. илк ўрта асрларда у «чоч», «шош», «шошкент», «мадинат аш-шош», «бинкат» ва «таркан» деб номланган. тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлар (хоразмий) ва тарихчи-географлардан табарий, истаҳрий асарларида учрайди. истаҳрийнинг «китоб ал масолик вал мамолик» («йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги китоб»)ида шошнинг бош шаҳри бинкат деб кўрсатилади. x асрда ёзилган (муалли-фи номаълум) «ҳудуд ул-олам» («оламнинг чегаралари») китобида «чоч бу катта вилоят, халқи жанговар ва саҳийдир. у ерда камон ва ўқ - ёй ясалади. бинкат чочнинг пойтахти ҳисобланади. бу катта шаҳар, айни вақтда подшонинг қароргоҳидир», деб таърифланади. фирдавсийнинг «шоҳнома» асарида чоч ўзининг камони шоший (ўқ-ёйлари) билан машҳурлиги, ҳақида мисралар бор. шаҳар «тошкент» номи билан даставвал xi асрнинг машҳур алломалари — абу райҳон беруний ва маҳмуд кошғарийнинг асарларида тилга …
3
ги вақтда у тошкент номи билан машҳурдир». тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг шаклланиб, шаҳарнинг қад кўтариши шу ўлкада яшаган қадимги чорвадор ва деҳқонларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги улкан тарихий жараён бўлиб, бу жараён шубҳасиз ўлканинг ўзлаштирилиб, обод этилиши, айниқса, унда чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликларининг ташкил топиши ҳамда ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланиш тарихи билан узвий боғлиқдир. бу жараённинг тарихий манзараси ниҳоятда кенг бўлиб, у ёзма манбаларга нисбатан кўпроқ археологик тадқиқотлар воситаси билан тикланмоқдадир. шунинг учун ҳам тошкент ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг натижалари қадимги ва ўрта асрларга оид манбалардаги маълумотларни тўлдириб, уларга аниқлик киритмоқда. географик жиҳатдан қулай, иқлими мўътадил бўлган чирчиқ ва оҳангарон водийларида узоқ ўтмишдаёқ чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли яшаган. археологик ёдгорликларнинт гувоҳлик беришича, милоддан аввалги ii минг йилликнинг охири ва i минг йилликнинг бошларида кўчманчи чорвадор аҳолининг ўтроқлашуви кучайиб, деҳқончилик кенгая бошлаган. ҳали суғорма деҳқончилик ва ирригация иншоотлари қуриш имконияти бўлмаган. тошкентнинг дастлабки деҳқонлари, гарчи дарёнинг …
4
борилган қазиш ишлари унинг милилоддан аввалги vi аср – iv асрлар ва ii – i асрлардаги ривожланиш босқичларини аниқлашга имкон берди. бир томони жўн ариғига ёндошган бу қадимги жой атрофи даставвал тупроқ, марза билан ўралиб, қалъа, истеҳком қиёфасини олган. шоштепанинг қадимги аҳолиси чорвачилик (қорамолчилик, йилқичилик, қўйчилик ҳамда туячилик) билан шуғулланган. қадимги шоштепаликлар жез ва темирдан қурол-яроғ ва асбоблар ясашни, кулолчилик ҳамда тўқимачиликни яхши билган. шубҳасиз, бу қишлокларда, кейинчалик тошкент воҳасида шаҳар маданияти шаклланиб, қадимги тошкентнинг аста-секин қад кўтаришига замин бўлди. милилоддан аввалги ii – i асрларда шоштепада қадимги шаҳар белгилари пайдо бўлди. қадимги қишлоқ харобалари устида атрофи қалин айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги қалъа (қўрғон) қад кўтарди. милодий i – ii асрларда суякдан ясалган ёзув таёқчаси (стиль) қадимги шошда ясалиб ишлатилган. 15 см ли бу суяк қаламнинг бир томони ёзиш учун учли қилиб, иккинчи ўчиргич томони эса қийшиқ кўп бурчак шаклида куракча қилиб ясалган. бу топилма милод бошларидаёқ …
5
да муҳим роль ўйнаган.. юқорида ёзма манбаларда номлари келтириб ўтилган шаҳарларнинг замонавий тадқиқотчи олимлар тамонидан ҳозирги пайтда харобалари сақланиб қолинган айрим археологик ёдгорликлар билан қиёслаб, уларнинг ўрнини аниқлашга ҳаракат қилишган. масалан, кўпчилик олимлар яксарт (сирдарё) бўйидаги александрия ҳозирги хўжанд ўрнида бўлган, деган фикр билдиради. бу ҳудудда антик даврига қадар бургулик маданиятининг тарқалганлиги маълум. ўлкада дастлабки шаҳар (канка) юқорида таъкидланганлиги каби мил. ав. iii аср бошларида шаклланади. мил. ав. ii асрда воҳага сирдарёнинг қуйи оқими ҳудудидан илгари шаҳарсозлик анъаналари билан таниш бўлган қабилаларнинг кўчиб келиб жойлашиши кузатилади. бу ерда маҳаллий бургулик, кўчманчи сак қабилалари ва жетиосар маданияти қисман ўлкага эллин маданияти анъаналарининг кириб келиши билан антик даврида ўзига хос маданият шаклланади. археологик жиҳатдан воҳанинг антик даври дастлабки ўрганилган ёдгорликга нисбатан қовунчи маданияти номи билан юритилади. қовунчи i (мил. ав. ii асрнинг охири-мил. iii аср) қовунчи ii (iii-iv асрлар). воҳада антик даврига оид дан ортиқ ёдгорликлар аниқланган бўлиб, улардан 13 таси ю.ф. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимги чоч ва фарғонанинг антик даври археологияси" haqida

1443860426_61591.doc қадимги чоч ва фарғонанинг антик даври археологияси режа: 1. тошкентнинг антик даври ижтимоий муносабатлари 2. антик даври археологик ёдгорликлари хусусиятлари 3. фарғона водийси антик даврида тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қадимги чоч ёки шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилма-хил ҳамда узуқ-юлуқ тарзда акс этган. зардуштийларнинг қадимги муқаддас китоби “aвecтo”дa сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «турон», аҳолиси эса «тур»-лар деб юритилган. бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — қанғха (қанға) шаҳри борлиги тилга олинади. тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълумотлар милилоддан аввалги ii аср — милодий v асрларга мансуб хитой манбаларида учрайди. уларда тошкент вилояти қадимда ло-юени, юни, сўнгра чж...

DOC format, 52,0 KB. "қадимги чоч ва фарғонанинг антик даври археологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.