д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси

DOC 51,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502859217_68937.doc д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси даврий қонун, даврий система, элементнинг даврий ва даврий бўлмаган хоссалари. даврий қонуннинг аҳамияти. xix-асрнинг ўрталарига келиб, кўпгина элементлар маълум бўлган, уларнинг кимёвий ва физикавий хоссалари анча яхши ўрганилган эди. энди уларни бир тартибга солиш, масалан, синфларга бўлишига имконият туғилганди. бунга ўша вақтдаги кўпгина ғарбий европа олимлари уриниб кўрдилар. лекин улар элементларнинг хоссаларидаги ички боғланишларни яхши тушунмаганликлари ва эътиборга олмаганликлари туфайли яхши натижаларга эриша олмадилар. д.и.менделеев худди шу вақтларда элементларни илмий асосда синфларга бўлиш устида анча самарали ишлар қилди. натижада 1869 йилда ўзининг машҳур даврий қонунини яратди. у бунда элементларнинг атом массасидан жуда самарали ва тўғри фойдаланди. уларни атом массасига қараб қаторга терди. албатта бунда анча қийинчиликларни енгишга тўғри келди. чунки баъзи элементларнинг атом массаси аниқ қилиб топилмаган эди. элементларнинг бошқа хоссалари тўғрисида ҳам анча ноаниқликлар, кўп ўрганилмаган нарсалар бор эди. шунинг учун ҳам менделеев кўпчилик элементларнинг бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятларини, валентликларини, бирикмаларни …
2
а-секин нометаллик хоссалари кучая боради. бу айниқса фторда кучлидир. бунда яна атом массалари ошиши билан элементларнинг кислородга нисбатан олинган валентликлари ҳам ортиб боради. агарда шу тартибда узлуксиз давом этилса фтордан кейин нометаллик хусусияти яна ҳам кучли бўлган қандайдир элемент бўлиши керак эди ва ҳоказо. аслида эса даврнинг охирида металлик ҳамда нометаллик ҳам хоссасига эга бўлмаган неон жойлашган. неондан кейин натрий келади. ундан бошлаб яна худди аввалги қаторга қайтгандай бўламиз. яна металлик хоссалари сусая боради, нометаллик хоссалари оша боради ва янги қатор яна металлик ҳамда нометаллик хоссасига эга бўлмаган аргон билан тугайди. бунда ҳам атом массалари ортиши билан элементларнинг кислородга нисбатан валентликлари ошиб боради. худди шундай қолган элементларнинг хоссалари ҳам узлуксиз равишда эмас, балки маълум бир интервалда, яъни даврда қайтарилиш билан боради. д.и.менделеев ўзининг даврий системасини тузганда бор-йўғи 63 та элемент мавжуд эди. лекин у даврларни ўзгариш қонуниятларига қараб ўз жадвалида ҳали топилмаган 29 элементга бўш жой қолдириб кетади. у бу …
3
маси бўлиб 92 элемент. ҳозирги пайтда менделеев назарияси яна ҳам ривожлантириб элементларнинг умумий сони 118 та бўлса керак дейилади лекин бу ҳам чегара эмас, чунки фан ва техниканинг тезкорлик билан ривожланаётганлиги, яна янги элементларни, масалан, суьний йўл билан олинадиган янги элементларни топса керак дейишга асос бор. д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва даврий системасининг яратилиши кимё фанининг ривожланишида катта роль ўйнади. д.и. менделеевнинг бу соҳадаги ишлари кейинчалик икки йуналишда ривожлантирилди: 1. элементларнинг даврий хоссаларини излаш; 2. даврий системанинг янгидан - янги нусхаларини яратиш. бунда элементларнинг атом радиусларини, ионланиш потенциалиларини, электроманфийликларини ва яна бир қанча бошқа хоссаларини ҳам эътиборга олинди. 1915 йилда рус олими е.б.бирон д.и.менделеевнинг даврий системасини ривожлантириб асосий даврийликдан ташқари яна қўшимча иккиламчи даврийликнинг ҳам борлиги аниқлади. яъни элементларнинг хоссалари ҳар қайси гуруҳчада бир текисда ўзгармасдан балки ҳар қайси гуруҳнинг ичида ҳам даврийлик борлигини аниқлади. масалан, галогенларнинг кислородли бирикмаларини барқарорлиги фтордан хлорга ўтганда кучаяди. лекин хлордан бромга ўтганда сусаяди, бромдан йодга …
4
д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси - Page 4
5
д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси" haqida

1502859217_68937.doc д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси даврий қонун, даврий система, элементнинг даврий ва даврий бўлмаган хоссалари. даврий қонуннинг аҳамияти. xix-асрнинг ўрталарига келиб, кўпгина элементлар маълум бўлган, уларнинг кимёвий ва физикавий хоссалари анча яхши ўрганилган эди. энди уларни бир тартибга солиш, масалан, синфларга бўлишига имконият туғилганди. бунга ўша вақтдаги кўпгина ғарбий европа олимлари уриниб кўрдилар. лекин улар элементларнинг хоссаларидаги ички боғланишларни яхши тушунмаганликлари ва эътиборга олмаганликлари туфайли яхши натижаларга эриша олмадилар. д.и.менделеев худди шу вақтларда элементларни илмий асосда синфларга бўлиш устида анча самарали ишлар қилди. натижада 1869 йилда ўзининг машҳур даврий қонунини яратди. у бунда элем...

DOC format, 51,0 KB. "д.и.менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.